Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Ўзбекистонлик зиёратчилар учун барча шароит муҳайё этилган

Ўзбекистонлик зиёратчилар учун барча шароит муҳайё этилган
73
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳга шукрки, сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар кечмоқда. Хусусан, давлатимизнинг бевосита кўмаги билан юртдошларимизнинг ҳаж ибодатларини ҳар қачонгидан ҳам юксак савияда ташкил этиш, улар учун муносиб қулайликларни яратиб бериш борасида тизимли ишлар қилинмоқда.

Бундан атиги олти-етти йил аввал ҳаж квотаси 5200 тани ташкил этган бўлса, 2019-йилда бу рақам 7200 та, 2022-йилда эса 12 000 тага етди. Жорий йилда мамлакатимиз фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 000 этиб белгиланди. Албатта, ҳаж квотасининг йилдан-йилга ошиб бориши ҳам юртимизда диний-маърифий йўналишда амалга оширилаётган ишлар кўлами нақадар кенглигидан дарак беради. Энг муҳими, халқимиз бу каби ўзгаришларни катта хурсандлик ва қувонч билан қабул қилмоқда.

Ҳар бир мўмин-мусулмон борки, Аллоҳнинг байтини умрида бир бор бўлса-да, тавоф қилишни, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак Равзаи шарифларини зиёрат этишни орзу қилади. Чунки бу муқаддас заминларда Қуръони карим оятлари нозил бўлган, ислом тарихига оид кўплаб воқеа-ҳодисалар юз берган ва савобли амалларнинг ажр-у мукофоти бир неча баравар кўпайтириб берилади.

Шу билан бирга, Каъбатуллоҳда ибодат қилишнинг, Набий алайҳиссаломнинг масжидларида намоз ўқишнинг савоби жуда улуғ. Масжидул Ҳарамда бир ракат намозга юз минг ракат, Масжиди Набавийда эса минг ракат намознинг савоби берилади. Бундай улкан имкониятга эришишга барчанинг талпиниши табиий ҳол.

Юртимиз зиёратчилари шу йилнинг 4-июнидан 19-июн кунига қадар амлакатимиздаги 10 та халқаро аэропорт (Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари) орқали Мадина шаҳрига парвоз қиладилар.

Бир умр Каъбаи муаззама, Равзаи шарифни соғиниб яшаб ўтиб кетган аждодларимизнинг орзулари бу йил 15 минг ҳожи тимсолида рўёбга чиқмоқда. Бундай буюк шарафга ва бахтга ноил бўлиб турган ҳамюртларимиз одамнинг ҳавасини келтирадиган шароитларда ҳаж сафарини адо этиш учун айни кунларда Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррама шаҳарларида бўлиб туришибди.

Мунаввар шаҳар оғушида

Ҳожиларимиз азалий анъанага мувофиқ дастлаб Мадина шаҳрига келиб, Равзаи шарифни зиёрат қиляпти. Зиёратчиларимиз айни пайтда Мадина шаҳридаги Масжиди Набавийдан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасида истиқомат қилмоқда.

Аввалги номи Ясриб бўлган бу шаҳар Расул алайҳиссаломнинг ташрифлари билан нурли ва мунаввар шаҳарга айланган. Масжиди Набавийга кирган одам бу муаззам маскандан чиққиси келмайди: тўйиб-тўйиб ибодат қилишни хоҳлайди. Набий алайҳиссаломнинг бу масжидларида намоз ўқиётган, дуолар, зикрлар қилаётган ҳожиларимиз чинакам бахт-у саодатга эришмоқдалар.

Масжиди Набавий ҳовлисида туриб бу гўзал манзарани кузатишнинг завқи бўлакча: эгниларига Ўзбекистон байроғи рамзи туширилган нимчаларни кийиб олганча ибодатларга шошаётган бўлғуси ҳожи ота, ҳожи оналаримиз юз-кўзларидаги қувонч уларнинг нақадар бахтиёр эканидан нишона. Айниқса, Равзаи шарифга кирган киши ўзини ўзгача ҳис этади. Чунончи, Набий алайҳиссалом муборак ҳадисларида: “Уйим ва минбарим ўртасида жаннат боғларидан бир боғ бор”, деганлар.

Юртдошларимиз мунаввар шаҳардаги уч кунлик сафарлари давомида Пайғамбар алайҳиссалом равзаларини зиёрат қилиб, Уҳуд тоғи, ислом оламида биринчи қурилган масжид – Қубода бўляптилар. Асосий вақтларини Масжиди Набавийда тоат-ибодат билан ўтказмоқдалар.

Бўлғуси ҳожиларимиз ибодатлардан сўнг жаннатмонанд юртимиз тинч-осуда, халқимиз турмуши бундан-да фаровон бўлишини, бу каби хайрли ишларнинг бошида турганларнинг тан-жони соғ бўлишини Яратгандан чин дилдан сўраб илтижо қилмоқдалар.

Ҳар бир зиёратчига хизмат қилиш – катта шараф

Ҳаж қилувчи киши Аллоҳ таолонинг меҳмонидир. Ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ савобларга ноил бўлиши ҳақида кўплаб далиллар бор. Шу маънода, “Ҳаж-2023” ташкилотчилари ва ишчи гуруҳ аъзолари ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига сидқидилдан хизмат кўрсатмоқдалар.

Хусусан, “Ҳаж-2023” делегацияси, ишчи гуруҳлар, элликбошилар доимо ҳожиларнинг ёнида, шифокорлар соғлиқларидан хабардор бўлиб турибди. Ошпазлар эса ибодатга қувват бўладиган миллий таомлардан тайёрлаб беряптилар.

Уламоларимиз, аҳли илмлар ва элликбошилар зиёратчилар билан доимий суҳбатлар ўтказиб, ибодатларини чиройли адо этишларига яқиндан кўмакчи бўлдилар. Ҳожиларга сифатли транспорт хизмати кўрсатиш, уларни белгиланган манзилга кечиктирмасдан етказиб қўйиш мақсадида автобуслар ҳам жалб этилди.

Хулоса қилиб айтганда, ушбу муборак заминда зиёратчиларимиз юксак эътибор ва давлатимиз кўмагини ҳар қадамда ҳис этмоқдалар. Улардан ҳар бирининг юз-кўзи-ю сўзларида бу имконият-шароитлардан мамнунлик, шукроналикни яққол кўриш мумкин. Бўлғуси ҳожиларимиз муқаддас заминдаги ибодатлар чоғида жонажон юртимизга тинчлик-хотиржамлик, халқимизга фаровонлик ва дастурхонимизга тўкинлик тилаб дуолар қилмоқда.

Муқаддас заминга келиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Аллоҳ чақирган бандагина Раҳмоннинг меҳмони бўлади. Шундай экан, ҳар бир зиёратчи ҳаж мавсумини ғанимат билиб, ҳар сониядан унумли фойдаланиш ҳаракатида бўлиши керак.

Аллоҳ таоло ибодатларимизни қабул, ҳажларимизни мабрур айласин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Қаҳрамон МИРХОЛИҚОВ,
Тошкент шаҳри:

– Исломнинг бешинчи рукнини адо этишни насиб қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамд-у санолар бўлсин. Бу йилги ҳаж мавсумини юқори савияда ташкиллаштирганларга миннатдорлик билдирамиз. Чунки сафар чоғида юртдошларимизга хизмат кўрсатиш учун катта тайёргарлик кўрилгани шундоқ сезилди. Ҳатто бошқа мамлакат фуқаролари бизга ҳавас билан қаради.

Барча қулайликларга эга меҳмонхонада яшаб, масжидда жамоа бўлиб намоз ўқишимиз, Масжиди Набавий жуда яқин экани республика раҳбарияти ғамхўрлиги эканидан руҳланиб, бу хайрли ишларга ҳиссаси қўшилган барча раҳбарлар ҳақларига дуолар қиляпмиз. Албатта, бундай қулайликлар ибодатларни мукаммал адо этишга катта омил бўлди.

Қайд этиш жоизки, ҳаж ва умра амалларини бажаришдан тортиб, муборак жойларда киши ўзини қандай тутишигача бўлган барча амаллар гуруҳ раҳбарлари томонидан доимий тарзда ўргатилди.

Бундай сидқидилдан қилинган меҳнат зиёратлар, ибодатларни рисоладагидек бажариб хотиржам бўлишга замин яратди. Меҳрибон Аллоҳ таоло ибодатларимизни қабул айлаб, ҳожиларимизнинг ҳажини мабрур қилган бўлсин!

Абдуллоҳ ЖАЛИЛОВ,
Наманган вилояти:

– Шинам, ҳар томонлама қулай меҳмонхонага жойлашдик. Бу ерда зиёратчиларимиз учун ҳамма имкониятлар муҳайё қилинган. Меҳмонхонада уч маҳал тансиқ таомлар тайёрланиб, юртдошларимизга тортиқ этилади. Шу билан бирга, тиббий пунктлар 24 соат давомида ишлаб, зиёратчиларимиз саломатлигини асрашга кўмак кўрсатмоқда.

Ушбу хайрли ишлар замирида мамлакатимизда илгари сурилаётган инсонларни рози қилишдек улуғвор мақсад мужассам. Биз эса буни зиёратчиларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва юксак эътиборда кўрмоқдамиз.

Мавлуда АБДУЖАЛИЛОВА,
Тошкент вилояти:

– Кўп йиллардан бери ҳажга келишни орзу қилиб юрар эдим. Аллоҳга шукр, бу йил мақсадимга етдим: иншааллоҳ ҳаж ибодатларини бажаришга киришаман. Мадинаи мунавварани кўрганимдан, Равзаи шарифга кирганимдан, Уҳуд тоғига, Қубо масжидига зиёратга борганимдан бошим кўкка етди. Ушбу табаррук масканлар кишининг руҳиятини тетик қиларкан.

Албатта, бундай шарафга, бахтга эришиш – чинакам саодат. Ҳар бир юртдошимиз шу ерларга келиб, тўйиб-тўйиб ибодат қилсин. Минг карра шукр! Табаррук масканлар, улуғ зиёратгоҳларда Ўзбекистонимизга тинчлик ва офият, хайрли ва савобли ишларга юксак марралар, халқимизга эса омонлик тилаб, дуо қилдик.

Манба: “Янги Ўзбекистон” газетаси 2023-йил 14-июн, 116-сон

Калит сўзлар: Ҳаж – 2023
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ҳаж мабрур бўлиши учун ният ва амалнинг холислиги муҳим!

Кейинги мақола

Болани уриш фойдалими ё зиён?

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
19
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
72
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
70

Сўнгги мақолалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
45
Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

07.09.2026
30
Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

05.09.2026
13
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди

04.09.2026
12
Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофот топшириш жараёни

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофот топшириш жараёни

04.09.2026
15
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

04.09.2026
18
Истиқлол шукронаси

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
45
Илм аҳлига юксак эҳтиром ва эътироф

Илм аҳлига юксак эҳтиром ва эътироф

27.08.2026
38

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.