Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

“Оммавий маданият” нима ўзи?

275
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Каримов “Табиийки, “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди” деб бежиз таъкидламаганлар.

Ҳозирги даврнинг ёшлари ўзига хос бўлган “тушунчалар уруши” шароитида, уларнинг кескин тус олган вақтида яшамоқдалар. Ғарбдан кириб келган, ҳақиқий маданиятга умуман алоқаси бўлмаган, “Оммавий маданият” аталмиш, бу ажнабий ҳолат барчани бир тусга, бир қолипга, бир хил кўринишга, бир хил фикрлашга, бир хил турмуш тарзига одатлантиришга, урф-одатларимиздан, менталитетимиздан юз ўгиртиришга чиранмоқда, ота-боболаримиз “қора” деган нарсаларни “оқ”ва “оқ” деган нарсаларини “қора” деб уқтиришга ҳаракат қилмоқда.

Бу “оммавий маданият” деганларининг луғатига, яъни ушбу “маданият” тарғиб ва талқин қилаётган сўзларнинг мазмун-моҳиятига бир назар ташласак ҳаммасини аён бўлади.  Масалан:

Исрофгарчилик – бойлик, тўкин-сочинлик, ҳашамат, дабдаба белгиси;

Ёшлик – тез ўтиб кетадиган, лаззатланиб, роҳатланиб, ўйнаб, кулиб, кайф-сафо, айш-ишрат, маишат, ҳар хил бебошликлар, бемаънигарчиликлар, номақбулчиликлар қилиб қоладиган ва қилиниши керак бўлган вақт;

Вафо, садоқат -феодаллар тузумидан қолган, умуман қизиғи, кераги, фойдаси йўқ эскилик сарқитлари;

Фоҳиша – ҳирсли, ҳис-туйғуга лиммо-лим, жозибали, латофатли, жуда керакли, баҳоси йўқ ходима;

Ҳаё, ибо – маданиятсизлик, маънавиятсизлик ва кераги йўқ бир мавҳум тушунчалар;

Инсоф қилиш – имкониятни, фурсатни бой бериш, чув тушиб, ғафлатда қолиш;

Саховат – маблағни, қўр-қутни, яъни ғамлаб қўйилган бойликни, сармояни хеч қандай мақсадсиз совуриш;

Яхши ота – бола қўлига катта миқдордаги пулни бериб қўйиб, барча хоҳиш- истакларини рўёбга чиқарадиган, улкан имкониятлар яратиб берган яхши шерик;

Ёмон ота – боласига пул эмас, аксинча, таълим-тарбия, билим, одоб-ахлоқ, малака эгаллашга, кўникма ҳосил қилишга кўмаклашувчи, тергаб турувчи, кези келганда жазоловчи ёмон шерик;

Оила – шахсга хоҳлаган ишини қилишга тўсқинлик қилувчи, бемаъни, кераксиз мажбуриятларни юкловчи, кўнгилхушликларини, кайф-сафосиниэркинлигини бўғувчи, беш кунлик дунёда яйраб, ўйнаб қолиш керак, деган ақидага ғов бўлувчи исканжа, занжир;

Хиёнат – инсон замонавийлигини ёрқин намоёндаси, “занжирбанд” бўлган инсонга етишмоқ, озод севги тантанаси, ғалабаси;

Худбинлик – ўзини ҳузур ҳаловатини ўйлаб, мазза қилиб ўзи учун, яшашдир. “Занжирбанд” қилувчи оила, роҳатни бузувчи фарзанд, кераги бўлмай қолган ота-она учун умуман қайғурмаслик.

Ҳиндистон ўлкасининг озодлигига, равнақига, тараққиётига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган буюк инсон Маҳатма Гандига “Глобаллашув жараёнига Сизнинг муносабатингиз қандай?” деб, савол билан мурожаат қилишганда, у шундай жавоб қайтарган экан: “Мен ташқаридаги бўрондан қўрқиб, деразамни ёпиб қўя олмайман, чунки менга тоза ҳаво керак. Шу билан бирга, тоза ҳаво керак экан деб деразамни катта очиб ҳам қўя олмайман, чунки мени уйимни чанг-тўзон босиб кетишини хоҳламайман”.

“Оммавий маданият” ўзи нима?” деган саволга, бу ҳамма учун бир хил кўринишдаги, бир хил қолипдаги, ўзини, ўзлигини йўқотиш эвазига эришилган бир ҳолатдир дейиш мумкин.

“Оммавий маданият”нинг баъзи бир кўринишларига тўхталиб ўтамиз:

Старизм – субъектив эҳтиросларга берилган ҳолда, эстрада артистлари, актёрлар, спортчилар, машҳур инсонлар, телевидение ва радио бошловчиларини илоҳийлаштириш.

Баданга турли хил шаклларни чизиш ва чиздириш Ислом динимизда катта гуноҳ ҳисобланади. Бу каби кўринишдаги амаллар миллий ўзлигимиз ва          урф-одатларимизга ҳам мутлақо тўғри келмаслигини ёши катталар мунтазам такрорлашади. Тарихий китобларда ёзилишича, татуировка ашаддий жиноятчилар учун жазо воситаси ҳисобланган. На ўзлигимизга ва на динимизга тўғри келадиган, иймонимиз, жисмимизга зарар келтиришдан бошқа нарсага ярамайдиган бундай манфур амалдан биз ўзимизни, ва энг асосийси, фарзандларимизни асрашимиз кераклигини даврнинг ўзи тақозо этиб турибди.

Зўравонлик – бу инсонга етказиладиган ҳар қандай жисмоний, маънавий, руҳий, моддий тазйиқлар сирасидан жой олади, киради. Жумладан, ўзига нисбатан тазйиқ ўтказиш ҳам зўравонлик саналади. Бу каби кўринишдаги ҳолатлар ҳозирги кунда кенг авж олиб бормоқда. Унинг намойишлари ҳам турлича бўлиб, булар:

Хеппининг (ваҳшиёна “кўнгил очиш”лар). Бу каби воқеалар бизнинг мамлакатимизда деярли кузатилмайди. Лекин “оммавий маданият”нинг маҳсули бўлган фильм ва ўйинларнинг сарҳадларимиздан яшириниб, сездирмай кириб келиши ва уларни ёш авлод томонидан қабул қилиниши Ватанимизда ҳам хеппининг пайдо бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шунинг учун огоҳ бўлишимиз даркордир.

Нигилизм лотинча “ҳеч нима”, “ҳеч нарса” сўзидан олинган. Нигилизм – жамиятнинг ахлоқий, маънавий норма ва устунлари, умумэътироф этилган тарихий ва маданий қадриятларнинг инкор этилиши, шунингдек, уларга нисбатан мутлақо салбий, ўта танқидий муносабатда бўлиш; муайян ҳодисага бир ёқлама, келишувни рад этган тарзда муносабат билдириш; бузғунчилик ғояларини ўзида ифодалаш ва тарғиб қилиш.

Дунё ҳақидаги ишончли билимларга эришиш мумкинлигини шубҳа остига олувчи таълимотлардан бири скептицизмдир. У билим, тажридан кўра ҳиссий идрокни устун қўйиш ва шу асосда иш тутишдир, яъни ўзларининг ҳис-туйғулари асосида иш кўришни энг мақбўл йўл деб билувчилар.

Вандализм – маданий ёдгорликларни, қадриятларни ваҳшийларча вайрон, оёқ ости қилиш, йўқотиш; маданиятсизлик, жаҳолат, нодонликни бир кўринишидир.

“Оммавий маданият”нинг манбалари:

Турли виртуал (компьютер) ўйинлар, айрим чет эл ва хусусий студияларда олинган ўзбек фильмлари, тум-тарақай, маъно-мазмунсиз қўшиқлар, чет эл телеканалларининг айрим кўрсатувлари, интернет ва ундаги турли ижтимоий тармоқлар, Уяли алоқа телефонлари, сариқ матбуот, урбанизация жараёни, исрофгарчиликка йўл қўйилган тантаналар ва тўйлар ҳамда ёлғон ахборот ва маълумотларни тарқатувчи ОАВ.

Бугунги кунда юртимизда истиқомат қилаётган европа миллатига мансуб ёшлар орасида кўпроқ тарқалаётган “эмо”, “гот” каби субмаданият йўналишларини тарғиб этувчи 10 дан ортиқ интернет сайтлари ишламоқда.

Шундай экан, инсон ўзида бундай маданиятга қарши иммунитетини қандай тарбиялаши ва бунинг учун нима қилиши зарур? Азалий бўлган, минг йиллик синовлардан ўтган қадриятларимиз, урф-одатларимизни мукаммал билиш ва амал қилиши даркор. Мабодо шундай вазиятга, ҳолатга тушиб қолса, ҳеч бўлмаганда “Бу кўринишдаги “маданиятни ким, қандай мақсадда ва нима учун узатаяпти?”, деган саволларни ўзига ўзи бериши, унга асосли жавоб топишга ҳаракат қилиши керак бўлади. Ана шундагина турли ғоялар, шубҳали “маданиятлар” таъсирига тушиб қолиш, тақдим этилаётган маълумотларга кўр-кўрона эргашишнинг олди олинади. Шаклланган ахборот истеъмоли маданияти миллий манфаатларимиз ва қадриятларимизга зид бўлган хабар, маълумотлар ва “маданият”га нисбатан ўзига хос қалқон ролини ўтайди, шахс дунёқараши ва хулқидаги собитликни таъминлашга хизмат қилади.

Динимиз инсоният ҳаётига таҳдид қиладиган барча ишларни ҳаром қилган. Нафс бир ишга ружуъ қўйса, чегара билмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бандаларига ўз шариатни юбориб, нафсни жиловлашни буюрган ва унга баъзи ишларда чегарани белгилаб қўйган. Агар инсон ушбу чегаралардан ўтиб кетадиган бўлса, ўзи учун зулм қилган бўлади ва Аллоҳ таолога осий бўлади. Оммавий маданият инсонларни ўша чегараларни бузиб ўтишга ундайди. Ҳаром ишларни кишиларга гўзал қилиб кўрсатади. Аллоҳ таоло бузуқлик ва фаҳш ишлардан қайтариб Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:

“…Айт (Эй Муҳаммад) албатта Роббим ошкора ва яширин фаҳш ишларни ҳаром қилди…” (Аъроф сураси, 34-оят).

Аллоҳ таоло жамиятни бузилишига олиб келадиган зинони ва унга олиб борувчи барча нарсаларни ҳаром қилгандир. Бу ҳолат ҳақида “Исро” сурасида шундай деб айтган: ”.. Зинога яқинлашманг..”

Ояти каримага эътибор берсак, Аллоҳ таоло зино қилманг демади, балки зинога яқинлашманг деди. Бу буйруқ зинога олиб борадиган барча ишлар ҳам ҳаром эканлигини кўрсатади. Демак, оммавий маданият каби бузуқликни тарғиб қилаётган таҳдидлардан четда бўлиш ҳар бир мусулмон кишининг зиммасидаги вазифа экан. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам: “..Ҳаё иймондан бир жуздир”,-дедилар. Динимиз ҳаёни иймон даражасига кўтарган бир ўринда, барча мўмин кишилар оммавий маданият каби ахлоқсизликлардан четда бўлиши, фарзандлари, дўст-у биродарларини ҳам бу ишлардан огоҳлантириши лозим бўлади. Хулоса ўрнида Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг қуйидаги гапларини келтириб ўтишни лозим деб топдик:

“Ёшларимизни мустақил фикрлайдиган, оқни қорадан, дўстни душмандан ажратишга қодир бўлган, бизнинг қандай бой тарих ва меросга эга эканимизни англаб яшайдиган, иймон эътиқодли, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбия топган инсонлар этиб вояга етказишимиз, бу масалани ҳеч қачон иккинчи даражали вазифа деб билмаслигимиз керак…”

Сайдулло РАҲМОНОВ,
Марғилон шаҳар “Галатой” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: "Оммавий маданият"ёшлармақолаодоб
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Мусулмон киши бировни лаънатлаши тўғрими?

Кейинги мақола

Қабристон зиёрати одоблари

Ўхшаш мақолалар

Аёлингиз бемор бўлса нега уйига олиб борасиз?
Мақолалар

Аёлингиз бемор бўлса нега уйига олиб борасиз?

20.05.2025
25
Жаннатдан уй
Мақолалар

Жаннатдан уй

19.05.2025
6
Мўминнинг ҳамма иши ўзига яхшилик
Мақолалар

Мўминнинг ҳамма иши ўзига яхшилик

13.05.2025
6

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Фарғоналик илк зиёратчилар Ҳаж сафарига жўнаб кетди

Фарғоналик зиёратчилар муборак Ҳаж сафарига кузатилмоқда

21.05.2025
6
Фарғоналик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи умра амалларини адо этдилар

Фарғоналик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи умра амалларини адо этдилар

20.05.2025
21
Аёлингиз бемор бўлса нега уйига олиб борасиз?

Аёлингиз бемор бўлса нега уйига олиб борасиз?

20.05.2025
25
Ҳожилар — маънавият тарғиботчиси!

Ҳожилар — маънавият тарғиботчиси!

19.05.2025
7
Ер юзида қурилган илк масжид – Масжидул Ҳаром

Ер юзида қурилган илк масжид – Масжидул Ҳаром

19.05.2025
3
Жаннатдан уй

Жаннатдан уй

19.05.2025
6
Фарғоналик илк зиёратчилар Ҳаж сафарига жўнаб кетди

Фарғоналик илк зиёратчилар Ҳаж сафарига жўнаб кетди

17.05.2025
42
Эҳромга кирган илк зиёратчилар байтуллоҳга йўл олди

Эҳромга кирган илк зиёратчилар байтуллоҳга йўл олди

16.05.2025
33

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика