Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Қабристон зиёрати одоблари

Ислом инсонни ҳаётлик вақтида ҳам, ўтганидан кейин ҳам қадрлашга чақирган
370
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Миллий қадриятларимизни асраш, ўтган аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларни обод қилиш мусулмончилик вазифамиздир. Чунки, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари атрофга ўзгача файз, гўзаллик, қалбга сурур-ифтихор бахш этади.

Ўтган давр мобайнида Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан диний бағрикенгликни таъминлаш, диний урф-одатларни ҳурмат қилиш, айниқса муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни янада обод қилиш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Аллоҳ  таоло инсонни бу дунёнинг азиз мукаррам хилқати, ҳаёт гултожи, жонзотлар ичида сарвари этиб яратган. Аллоҳ  таоло Одам фарзандини яратаётганида «Менинг Ердаги халифам» (ўринбосарим) бўлади деб улуғлаган. Одамзод шундай мўътабар шарафга  муяссарлиги учун қадр-қиммати эъзозу эҳтиром этиб келинади. Инсонни тириклигида ҳам, вафотидан кейин ҳам эъзоз этиш ибратли фазилатдир. Ажал ҳеч кимни шоҳни ҳам, гадони ҳам, эркагу  аёлни ҳам, гўдагу кексани ҳам аямайди, вақти  қазоси етганда ҳамма ҳам бандаликни бажо келтиради, ундан ҳеч ким қочиб қутила олмайди, бу тақдири азалнинг ҳукми. Марҳумларнинг руҳи покини азиз тутиш, қабирларни зиёрат  этиб, руҳи покига тиловат қилиб туриш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Бу инсоний бурчни эса барчамиз доимо ҳис этиб яшамоғимиз лозим. Мана шу ўринда савол туғилади: Барчанинг сўнгги борар жойи бўлган қабристон  зиёрати  ислом шариатига кўра қандай бўлади?

Шариатимиз кўрсатмаларига биноан қабрлар зиёрат қилиш суннат амалларидандир. Чунки  Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб келганларидан кейин шундай марҳамат қилганлар: «Сизларга  қабрлар зиёратини тақиқлаган эдим. Мана энди қабрларни зиёрат этаверинг, зеро у сизларга охиратни эслатади» (Имом Термизий ривояти).

Демак, қабристонга борганда у ерда ётган марҳумларнинг аҳволини ўйлаб, ундан ҳар ким ўзига ўгит ва ибрат олиши лозим. Зеро улар ҳам бизлардек яшаганлар, турли аммалларни қилганлар. Ҳозирда ўша қилмишларига яраша бир қадар Аллоҳнинг ажри ёки уқубатига сазовор бўлган ҳолда ётурлар. Бу эса инсонни фикр қилишга ундайди. Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ўлим насиҳат олиш учун етарли ҳодисадир» деганлар. Қабристонни зиёрат қилиш  чоғида қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш керак. Зиёрат пайтида таҳоратли бўлмоқ ҳам одобдандир. Аввало қабристонга кирганда «Ассалому алайкум эй қабристон аҳллари» деб салом бериб хокисорлик билан кирилади. Сўнгра марҳумлар руҳига бағишлаб тиловати Қуръон ҳамда дуои хайрлар қилинади. Бунинг, албатта майитлар учун фойдаси бор. Ҳадиси шарифда: Майитларингизга Ёсин сурасини  ўқингизлар» дейилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қабрга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш керклигини уқтириб шундай деганлар: «Қабр устига ўтиргандан кўра чўғ  устига ўтириб кийимлари то этигача куйиб кетгани яхшидур». Азиз авлиёларнинг  мақбараларининг атрофида каъбани тавоф этгандек айланилмайди одоб билан бориб тиловат ва дуо қилинади. Шуни унутмаслигимиз лозимки ҳар бир зиёрат этувчи киши қабрда ётган авлиё ёки бошқа зотлардан мадад сўраб, ундан хожатини раво қилишини талаб қилмайди. Ҳар қандай хожат бўлса, бевосита Парвардигорнинг ўзидан сўралади. Шунингдек  имкони бўлса қабристоннинг қибла томонига ўтиб, орқани қиблага қилиб, қабр аҳлига юзма-юз туриб тиловат ва дуо қилиш лозим бўлади. Лекин қабрларни  зиёрат қилаётганда йиғлаб дод фарёд кўтариш мумкин эмас.Чунки бу ҳолат қабрдаги маййитнинг  озор чекишга сабаб бўлади. Қабрларга шам ёқиш, қабр тошларини ўпиш уни устига ўтириш, босиб юриш қабр рўпарасида намоз ўқиш мумкин эмас. Қабр йўқолмаслиги учун бир белги сифатида мўъжаз тош ёки тахта қўйиш, уларнинг номларини ёзиш жоиз, аммо чиқими кўп ва дабдабали қабр тошлар ўрнатиш исроф саналади. Худди шунингдек, қабрни умуман қаровсиз, ташландиқ ҳолатда қолдириш ҳам тўғри эмас.

Шариатимизда қабрларга гул ва шунга ўхшаш ўсимликлар экиш яхши амаллардан ҳисобланади. Лекин мевали дарахтларни экиш,уларни мевасини истеъмол қилиш, қабристонда чорва молларини ўтлатиш жоиз эмас. Қабрни зиёр ат қилишни яна бир одоби ният тўғри бўлишидир. Яъни зиёратдан мақсад Аллоҳ таолонинг ризоси бўлиши керак. Қабристонларни қаровсиз қолдирмаслик, балки уларни обод ва озода жойларга айлантириш савобли ва ибратли ишлардандир.

Қабристонлар ўтган аждодлари ва қадриятларини қадрлайдиган кишилар томонидан асралмоғи ва обод қилинмоғи лозим. Яъни, қабристон ҳудудини панжара ёки девор билан ўраш, унга кириш учун алоҳида йўлак очиш ва дарвоза ўрнатиш, чорва ёки ёввойи ҳайвонларни киришидан сақлаш, зиёратга келганлар қабрларни босмай ўтишлари учун қулай йўлкалар ўтказиш, тиловат ва дуо қилиш учун шароит яратиш, зиёратга келган кишиларга зиёрат одобларини эслатиб, ножоиз, хурофий амалларни қилишларидан қайтариш ҳам лозимдир.

Аллоҳ  таоло  ўтганларимизнинг рухларини шод охиратларини обод айласин.

А.Наимов,
Фарғона вилояти бош имом–хатиби ўринбосари

Калит сўзлар: қабристон зиёратимақолаодоб
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

“Оммавий маданият” нима ўзи?

Кейинги мақола

Тўйга тайёрмисиз? Никоҳга-чи?

Ўхшаш мақолалар

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити
Аёллар саҳифаси

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити

15.01.2026
22
Она сути — илоҳий неъмат
Аёллар саҳифаси

Она сути — илоҳий неъмат

14.01.2026
50
Агар Қуръон ўқишга эринсангиз
Мақолалар

Агар Қуръон ўқишга эринсангиз

23.12.2025
33

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Рамазон ойи учун қориларнинг тайёргарлиги кўздан кечирилди

Рамазон ойи учун қориларнинг тайёргарлиги кўздан кечирилди

06.02.2026
27
Имом-хатиблар фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган тадбир

Имом-хатиблар фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган тадбир

03.02.2026
26
Соғлом турмуш тарзи — маънавий ҳаётнинг асоси

Диний соҳа вакиллари ўртасида спорт мусобақаси (видео)

28.01.2026
13
“Сиз ибодатга кетаяпсиз…”

Ҳаж ва Умрага бориш учун ягона портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий бўлди

28.01.2026
33
Соғлом турмуш тарзи — маънавий ҳаётнинг асоси

Соғлом турмуш тарзи — маънавий ҳаётнинг асоси

28.01.2026
20
Азон ва иқома бўйича амалий машғулотлар давом этмоқда

Азон ва иқома бўйича амалий машғулотлар давом этмоқда

28.01.2026
22
Президент: диний бағрикенглик сиёсати давом эттирилади

Президент: диний бағрикенглик сиёсати давом эттирилади

28.01.2026
17
Шайх Юсуфхон Тўра Шокиров — илм ва маърифат фидойиси

Шайх Юсуфхон Тўра Шокиров — илм ва маърифат фидойиси

20.01.2026
32

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика