Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Ўлжага айланган “шер”

60
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Бундан йигирма йиллар муқаддам бир бахтиёр оилада ўғил фарзанд дунёга келди. Ота-онаси ўғлига шердек шижоатли бўлишини умид қилиб, яхши ниятлар билан Шерзод  деб ном қўйди. Орадан йиллар ўтди. Шерзод соғ-саломат улғайиб вояга етди. У жуда зийрак, бақувват, ақли-ҳуши жойида бўлиб, гўзал бир ҳолатда улғайди. Орадан яна бир қанча йиллар ўтиб, айни кучга тўлган ва отасининг қўлидан барча юмушларини оладиган ёшга етганида ўз она юртида, ўз шаҳрида топаётган ризқига қаноат қилмай, мол-дунё орттириш мақсадида  бошқа давлатларга чиқиб кетди.
Аввалига онаси бошқа юртларга боришига рози бўлмади, лекин отаси “мусофир бўлмагунча, мусулмон бўлмас” деган нақл бор, майли борса борар, – деганидан кейин рози бўлди. У бир қанча ойлардан сўнг ўз шаҳрига қайтиб келди. Шунча йиллардан бери ибодат ва диний масалалар билан деярли қизиқмаган Шерзод бир марта чет элга чиқиб келиб, намоз ўқийдиган гўёки тақволи йигитга айланиб қолганди. Бошқаларнинг намози, эътиқоди ва дунё қарашидан айб топадиган бўлди. Ҳатто кўп йиллардан бери халқ орасида хизмат қилиб келаётган, диний билимларда олим бўлган имомларнинг ҳам “камчилик”ларини топадиган бўлди. Бу ишларнинг зоҳирига қараган ота-она “бизнинг ўғлимиз ҳам намозхон бўлиб қолди, ҳаром ва ҳалолни фарқига борадиган, ҳатто фалончи катта имомларнинг ҳам камчилигини топадиган бўлиб қолди”, – дея ўзларида йўқ ҳурсанд эдилар. Аслида эса у ИШИД жангариларининг тузоғига илиниб, Шер (ота-онаси эркалатиб шундай аташарди) эмас, ўлжага айланиб бўлган эди.
Шерзод яна ўша борган давлатга қайтиб кетди. У ҳар доим ота-онаси билан телефон ёки интернет орқали ҳол-аҳвол сўраб гаплашиб турарди. Лекин бу сафар кўп вақт ўтса ҳам Шерзоддан хабар келмасди. Чунки у бу сафар хайрлашгани келган эди. Аммо ота-онасини сўнги бор кўраётганини ўзи ҳам билмас эди…
Ўғлидан ҳавотирга тушган ота-она ундан хабар олиш мақсадида турли ташкилотларга мурожаат қилди. Шу кунларнинг бирида интернет орқали ўғлининг Суриядаги жанглардан бирида “шаҳид” бўлганлиги ҳақида хабар келди. Онаизор қон-қон йиғлади. Отанинг ҳам кўз ёшлари жола бўлди. Улардан кўнгил сўраш учун келган ўғлининг ҳамфикрларидан бири “шаҳидлик мақоми” ҳақида ўзининг нотўғри тушунчаларини сўзлаб, тасаллий бермоқчи бўлди. Шунда маҳалладошларидан бири: “Наҳотки Суриядаги тинч аҳолининг уйини портлатишга қатнашган, ўша ерларда яшайдиган бегуноҳ мусулмонларнинг қонини тўкишда қатнашганлар ҳам шаҳид бўлса? Мен: “Бир кишини ноҳақ ўлдирган, гўё дунёдаги барча инсонларни ўлдирган билан баробардир”, деган оятни Қуръони каримнинг ўзбекча таржимасида ўқиган эдим”, деди. Бу гаплар Шерзоднинг ота-онасига оғир ботди, лекин  бу сўзлар одамларни чуқурроқ  мулоҳаза қилишга ва диний соҳа мутахассисларидан сўраб, аниқ ва равшан маълумот олишга ундади…
Муҳтарам ҳамюртим, афсуски бундай ҳолатлар аччиқ ҳақиқат бўлса-да, бугунги кунимизда ҳам учраб турибди. Сиз ҳам аввало фарзандларингизга жуда эътиборли бўлинг. “Ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик” ва “халифалик” каби сўзларнинг асл мазмун моҳиятини турли ижтимоий тармоқлардан эмас, балки шу соҳа мутахассисларидан сўраб билинг. Огоҳ бўлинг, “шер”дек фарзандингиз “ўлжа” бўлиб қолмасин!
Абдураззоқ ИСАҚОВ,
Қўқон шаҳар “Ҳазрати Аббос” масжиди имом-ноиби
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Оламларга раҳмат Пайғамбар

Кейинги мақола

Ташлаб юборилган картошка

Ўхшаш мақолалар

Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
91
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
32
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
74

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
134
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
58
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
78
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
56
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
52
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
65
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
60
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
58

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.