Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Мўмин киши хусуматчи бўлмайди

«Одамларга яхши гапиринг»
882
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ учун кишиларнинг энг ёмони ашаддий хусуматчидир”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Динимиз кўп хусуматлашиш, яъни даъволашишни қўллаб-қувватламайди. Чунки инсонлар хусуматлашишда, кўпинча, шариат белгилаб қўйган тартиб-интизомни бузиб, турли хил ҳийла-найрангларни, ёлғонларни ишлатишга, шариатга зид ҳаракатларни қилишга тушишади. Айниқса, хусуматда ҳаддан ошиб, низолашиш, талашиб-тортишиш шариатга тамоман зид бўлиб, у мунофиқликнинг аломатларидан бири сифатида келтирилади.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тўрт (хислат бор), улар кимда бўлса, аниқ мунофиқ бўлибди. Кимда улардан биттаси бўлса, то уни ташламагунича унда мунофиқликдан бир хислат бўлади: омонат топширилса, хиёнат қилади; гапирса, ёлғон гапиради; аҳдлашса, аҳдни бузади; хусуматлашса, фожирлик қилади”, дедилар (Муттафақун алайҳ).

Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ хусуматлашганда ҳаддан ошишни ҳақдан оғиш ва ҳақни рад этишда ҳийла қилиш, деб изоҳлайди. Бу дегани, агар у биров билан хусуматлашадиган, яъни тортишиб қоладиган бўлса, ҳаққини олиш учун ҳар қандай ношаръий йўлларни ишга солиб, макр-ҳийла қилишдан ҳам тоймайди. Натижада тўғри йўлдан озади.

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Ўзининг китобида хусуматлашганда бузуқлик қилишни ашаддий душманлик деб атаган: “Одамлар орасида шундай кимса ҳам борки, унинг дунё ҳаёти тўғрисидаги гапи Сизга қизиқарли бўлади. Дилидаги “имони”га Аллоҳни гувоҳ қилади, ваҳоланки, ўзи (Исломга нисбатан) душманларнинг ашаддийсидир” (Бақара сураси, 204-оят).

Шу сабабдан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Аллоҳнинг ғазабига энг ҳақли киши сифатида хусуматлашганда ашаддий душманликка борувчини зикр қилганлар.

Хусуматда низога бориш қуйидагиларни пайдо қилади:

Биринчиси, ҳасад ва ғазаб. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бир-бирингизга ҳасад қилмангиз, сунъий равишда молнинг нархини оширмангиз, ўзаро нафрат-адоватда бўлмангиз, бир-бирларингизга терс ўгирилиб кетмангиз. Ҳеч бирингиз бошқа бировнинг савдоси устидан савдо қилмангиз. Эй Аллоҳнинг қуллари, ўзаро биродар бўлингиз. Мусулмон-мусулмоннинг биродаридир: У биродарига зулм қилмайди, уни алдамайди ва пастга урмайди. Тақво мана бу ерда! – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб, уч марта кўкракларига ишора қилдилар. – Кишининг ёмонлигига унинг мусулмон биродарини пастга уриши кифоядир. Мусулмоннинг қони, моли ва обрў-номуси бошқа бир мусулмон учун ҳаромдир” (Имом Муслим ривояти).

Иккинчиси, ўртадаги алоқаларнинг узилиши ва юзкўрмас бўлиб кетиш. Кўпинча бу нарса туғишганлар ва қариндошлар орасида кузатилади. Аслида мусулмон учун вожиб бўлган иш шуки, гарчи қариндошлари ундан алоқаларини узган бўлса ҳам, у сила раҳмни тўхтатмайди. Зеро ҳадиси шарифда ҳақиқий қариндошлик алоқаларини ўрнатувчи киши боғлаган билан боғлаб, узган билан узувчи эмас, балки у узган билан ҳам алоқани боғловчи кишидир, дейилган.

Учинчиси, кибр ва ўзига бино қўйиш. Мазкур икки иллат туфайли киши хусуматда ҳаддан ошиб, ҳақни рад этади ва одамларни менсимай қўяди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қалбида зарра миқдорича кибри бўлган киши жаннатга кирмайди. Кибр ҳақни тан олмаслик ва одамларни менсимасликдир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Беҳуда баҳс-тортишувлар кишилар орасидаги хусуматни, яъни ёвлашишни, душманчиликни кучайтиради, холос. Айрим улуғ зотлар айтишганки: “Хусуматдан кўра диёнатни кетказадиган, мурувватни камайтирадиган, қалбни машғул қилиб қўядиган бошқа нарсани кўрмадим”.

Имом Ғаззолийнинг қуйидаги сўзларини келтириш мумкин: “Билгинки, ноҳақлик билан, илмсиз бўлатуриб хусуматлашган кимсалар қаттиқ адашгандирлар”. Ҳақни талаб қиламан деб ҳаддан ошилса, муросасизлик қилиб ёлғон гапирилса, хусуматчига азият-озор етказиш мақсадида ахлоқсиз сўзлар айтилса, бу ҳақиқат излаш эмас, балки унга нисбатан хиёнат бўлади. Айтайлик, биров сизни ҳақоратлаб қаттиқ хафа қилди, ёки туҳмат билан дилингизни оғритди, ёхуд зўравонлик билан молингизни тортиб олди.

Шунда қандай йўл тутган бўлардингиз? Аксари одамлар бу каби ҳолларда дарров ўзига азият, зулм етказган кимса билан даҳанаки жанг бошлашади, қилмишига яраша ўч олишга уринишади, уни мағлуб қилиш режаларини тузишади, ёмон мақсадлар билан хусуматлашишга киришишади. Оқил одамлар эса золимнинг бу иши хато эканини юзига айтишади, ёки иложсиз ҳолатларда зулмга сабр қилишади, Аллоҳдан уни тезроқ бошларидан даф қилишни сўрашади ёки зулмдан ҳам ҳикмат излашади.

Аммо барибир бошқалар билан ҳадеб хусуматлашмаган маъқул. Чунки хусуматлашаётганда тилни мўътадил адолат чегарасидан чиқармай ушлаб туриш мушкул иш саналади.

Бундан ташқари хусумат қалбда бошқаларга нисбатан нафрат уйғотади, ғазабни кучайтиради. Ғазаб алангаланган пайтда эса хусуматлашаётганлар орасида гина-кудурат, адоват ва кек пайдо бўлади.

Инсон умри ниҳоятда қисқа, дунё ҳаёти боқий эмас. Шу қисқагина умрни, бу тезда тугайдиган ҳаётни мазмунли, ўзгалар лаънатига учрамай, бошқаларга зулм етказмай, атрофдагиларнинг дилини оғритмай яшаб ўтиш кишидан катта куч, маҳорат ва йўқотишларни талаб этади.

Аммо биз бу талабларга лоқайд бўлиб, фақат ўзимизни ўйласак, фақат ўз ташвишларимиз билан ўралашиб қолсак, одамлар билан муомала-муносабатларда муроса, келишув ва бағрикенглик қилолмасак, турмушимиз белаззат, кунларимиз машаққат, эришганимиз кулфат, топганимиз разолат бўлур эди. Ҳамма билан бирдай яхши муносабат ўрнатишни, муроса санъатини эгаллашни, ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтаришни ўрганайлик! Шунда ҳаётимиз файзли, турмушимиз мазали, кунларимиз мазмунли бўлади, ўзимиз эса икки дунё саодатини қўлга киритамиз!

А.Наимов,
Фарғона вилояти бош имом хатиби ўринбосари

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

«Ростга айлантирилаётган» ёлғонлар

Кейинги мақола

Муҳаррам ойи фазилатлари

Ўхшаш мақолалар

Зулҳижжа ойи бошланди, бу ойда қандай амаллар бажарилади?
Мақолалар

Зулҳижжа ойи бошланди, бу ойда қандай амаллар бажарилади?

18.05.2026
8
Қоидабузарлик ўзганинг ҳақига хиёнатдир
Мақолалар

Қоидабузарлик ўзганинг ҳақига хиёнатдир

13.05.2026
12
Илм – саодат калити
Таълим-тарбия

Илмнинг фазилати

27.04.2026
36

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Муфтий ҳазрат фарғоналик зиёратчилар билан учрашдилар

Муфтий ҳазрат фарғоналик зиёратчилар билан учрашдилар

18.05.2026
6
“Президент ҳожилари” Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди

“Президент ҳожилари” Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди

18.05.2026
9
“Ҳазрати Али” жоме масжидидаги жума суҳбати

“Ҳазрати Али” жоме масжидидаги жума суҳбати

18.05.2026
7
Зулҳижжа ойи бошланди, бу ойда қандай амаллар бажарилади?

Зулҳижжа ойи бошланди, бу ойда қандай амаллар бажарилади?

18.05.2026
8
“Президент ҳожиси” мақоми соҳиблари пойтахтга кузатилди

“Президент ҳожиси” мақоми соҳиблари пойтахтга кузатилди

18.05.2026
5
Бўлажак ҳожилар Ҳаж амалларига пухта тайёргарлик кўрмоқда

Бўлажак ҳожилар Ҳаж амалларига пухта тайёргарлик кўрмоқда

15.05.2026
19
Имом Бухорий мажмуасига ташриф

Имом Бухорий мажмуасига ташриф

15.05.2026
16
Мино ва Арафотдаги шароитлар янги босқичга кўтарилди

Мино ва Арафотдаги шароитлар янги босқичга кўтарилди

13.05.2026
25

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика