Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Мўмин бой бўлса, нимаси ёмон?

Фото: kun.uz

121
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Яқинда бир йигитнинг: “Айрим имомлар қиммат автоулов миниб, энг яхши кийимларни кийиб, маза қилиб юради. Тағин камтар ва хокисор бўлиш, исроф қилмаслик тўғри­си­да насиҳат қилишади. Ахир, ўзи маркабини со­тиб, йўқсилларга тар­қат­са, бўлмайдими?..” де­гани­ни эшитиб қолдим.

Афсуски, одамлар орасида шундай фикрлайдиган­лар оз эмас. Баъзи кишилар кўз ўнгида имом, умуман, му­сулмон киши деганда, қан­дайдир қолоқ бир инсон қиёфа­си жонланади. Гўё, мў­мин-­мусулмонларнинг ҳаёт тар­зи, тутуми масжидда ўти­ри­шу маъракага боришдан ибо­ратдек…

Бундай қараш қаёқдан ­пайдо бўлди?! Имом, мусул­мон деганда фақат ночор, жонсарак, овози зўрға чиқадиган кишини тасаввур қилувчилар кўзига “замонавий” кўринган мўмин-мусулмон динга амал қил­маётгандек кўринади, ше­­килли. .

Ҳолбуки, кимнинг бой ёки фақир бўлиши Аллоҳ­нинг изни билан, қандай ­ҳаётни танлаши ўзининг иши. Насиҳат қилиш, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш – на­фақат имом, балки ҳар бир мў­миннинг вазифаси.

Аллоҳ таоло ҳалол касб билан топилган бойликни ҳеч кимга ҳаром қилмаган. Бошқаларга ярашган бой­лик нега энди мўмин-мусул­монга ярашмас экан?! Ни­коҳ ўқиётган имом куёвга: “Аёлингизнинг таъминоти, кийим-кечаги, зеб-зийнати, уй жиҳозию рўзғор буюмлари зиммангизда”, деб ша­риат кўрсатмасини эслатса-ю, ўзи ночор яшаса?! Минбарда: “Фар­зандларингизни ўқи­­тинг, таълим йўлида молин­гизни аяманг, деб ўзи биров­нинг қўлига қараб тур­са? Имомлик­ни уддалаб, бўш вақтида тижорат би­лан шу­ғулланса – бунинг нимаси ёмон?!

“Имом” сўзи истилоҳда “ол­­динда турувчи” деган ­маъно­ни англатади. У одам­лар­га пеш­қадамдир. У на­моз­да олдинда тургани­дек, бошқа ишларда ҳам пеш­во бўлиши керак. Пайғам­баримиз соллаллоҳу алай­ҳи ва саллам ҳам имом – ҳар бир ишда олдинда турувчи эди­лар. У зотдан ке­йин Абу Бакр, Умар, Усмон, Али ро­зийал­лоҳу ан­ҳум ха­лифа, шунингдек, имом эдилар. Улар фақирликка тар­ғиб ­қилишмаган. Туя ўша давр­нинг энг яхши улови ҳи­собланиб, у зотларнинг бир қанчадан яхши туялари бор эди. Ҳеч бири туя қимматли улов, эшак минамиз, де­йиш­маган. Жаннат башорати берилган улуғ саҳобалар ора­си­да Абдураҳмон ибн Авф ро­зий­аллоҳу анҳу энг бойи эди.

Саҳобалар ҳалол тижоратда ўз­аро мусобақалашар эдилар. Набий алайҳиссалом ҳеч ким­га нега бой бўлиб кетяпсан, демаганлар. Агар бойлик айб бўлганида, Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломга бойлик бермаган бўларди.

Исломда бой бўлиш эмас, балки мол-дунёга ҳирс қў­йиш қораланган. Ҳақ таоло бундай марҳамат қилади: «У сизлар учун ер юзидаги барча нарсани яратган зот» (Бақара сураси, 29-оят). Бошқа бир оятда: «Айтинг: “Бандалари учун чиқарган Аллоҳнинг зийнатини ва пок ризқларни ким ҳаромга чиқарди?”» «Айтинг: “У (зийнат ва пок ризқлар) бу дунёда имон келтирган­лар (ва бошқалар) учун, қиё­мат кунида эса холис (мў­минларнинг ўзлари учун бўлур)”», дейилади (Аъроф сураси, 32-оят). Мўмин бой бўлса, закотини жойига берса, қан­дай ях­шидир! .

Шайх Муҳаммад Ғаззо­лий (1917–1996) бундай деган: “Қо­рун эга бўлган мулк­дан кўп­роғига эга бўлинг! Су­лай­моннинг салтанатидан кат­тароқ салтанатни қўлга ки­ритинг! Ҳақиқат қўлловга муҳтож замонда, уни қўллаш учун буларнинг барини илкингизда тутинг! Ўлим онлари келган пайтда эса уларни Аллоҳ йўлида қолдиринг! Кам­бағал, сойилдай яшаш жаннат йўли деб ишониш телбалик ва алданишдир”.

Абдуллоҳ АЛИҚУЛОВ |  muslim.uz

Калит сўзлар: бойликимом-хатиблармақоламўмин
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

8-декабрь – Конституция қабул қилинган кун

Кейинги мақола

«Сиз бизга кераксиз» хайрия тадбири ўтказилди

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
10
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
13
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.