Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

“Маърифатчилар”нинг бузуқ қарашлари

“Маърифатчилар”нинг бузуқ қарашлари
249
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ақидапараст оқимлар томонидан ислом динидаги ақида ва тушунчалар бузиб талқин этилиб, нотўғри тушунтириш орқали ўз ғаразли мақсадларига эришиш кўзланмоқда. Сизга етказмоқчи бўлган ушбу маълумотимизда ҳам мана шундай адашган фирқалардан бири бўлмиш “Маърифатчилар”нинг хато ва гуноҳ ҳисобланадиган ишларидан бири “такфирда айблашлик” (мусулмон кишини куфрда айблашлик) ҳақида айтиб ўтамиз.

Тарихдан маълумки, илк пайдо бўлган фирқа ва оқимлардан хорижийлар биринчи бўлиб иймон масаласини бузиб талқин этганлар. Яъни унга кўра, хорижийлар ўз томонларида бўлмаган мусулмонларнинг барчасини кофирга чиқариб, уларни ўлдириш ҳалол деган қарашга асосланганлар. Улар каттаю кичик гуноҳларни қилган кишини “мушрик” ва “кофир” деб ҳукм қилганлар.  “Маърифатчилар” ҳам худди хорижийларга ўхшаш усулни қўллайдилар. Яъни улар билан бирга бўлмаганлар, уларнинг ғояларига қўшилмаганлар  “Маърифатчилар” учун ким бўлишидан қатъий назар ота-онасими, ака-укасими кофир – мушрикдир.

Келинг, уларнинг нотўғри ақидаларини тўғри эмаслигини ҳадиси шариф,   уламоларимизнинг сўзлари билан исботлашдан аввал “такфир” нима эканлигини билиб олсак.

“Такфир – бу муайян шахсларни кофирга чиқариш, мусулмонни кофир деб эълон қилиш”. Лекин шариатга биноан хақиқий ислом олимлари одамларни кофирга чиқаришдан жуда-жуда эҳтиёт бўлиб келганлар.

Ибн Умар (р.а.)дан ривоят қилинишига кўра, Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганлар: “Агар бир мўмин бировни кофир деса, иккисидан бири албатта кофир бўлади. Агар кофир дейилган киши хақиқатдан ҳам кофир бўлса, тўғри айтган бўлади. Агар айтгани тўғри бўлмаса, айтган одамнинг ўзи куфрга кетган бўлади”. Ҳанафий мазҳабининг асосчиси Имом Аъзам (р.а.)нинг “Фиқҳул акбар” китобларида ёзиладики: “Мусулмонни гуноҳлардан бирор гуноҳ туфайли кофирга чиқармаймиз, гарчи гуноҳи катта бўлса ҳам, модомики, уни ҳалол санамаса. Агар ўша содир этган гуноҳини ҳалол деб эътиқод қиладиган бўлса, Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани ҳалол санаган бўлади. Аллоҳ харом қилган нарсани ҳалол дейишлик эса кофирликдир.

Мавлоно Мулла Алий ал-Қорий (р.а.) “Фиқҳул Акбар” китобига ёзган машҳур шарҳларида қуйидагиларни келтирганлар: “Дархақиқат, олимлар зикр қилганларки, куфрга тааллуқли бўлган масалада қачонки куфрнинг тўқсон тўққиз эҳтимоли бўлса-ю, битта эҳтимол унинг акси бўладиган бўлса, муфтий ва қозиларга авлоси шуки, куфрга қарши эҳтимолга амал қилгайлар!  Чунки, мингта кофирни иймонда қолдиришдаги хато битта мусулмонни иймондан чиқаришдаги хатодан кўра осонроқдир”. Мазкур масаладаги мухтасар гап шуки, тўқсон тўққизта далил кофирликка далолат қилса-ю, лекин битта далил уни мусулмонлигини билдирса, ўша битта далилга суяниб, кишини мусулмон деб аталади.  Демак,  имкон қадар бирор мусулмоннинг гапида, куфрида ихтилоф бўлса, уни кофирлигига фатво берилмайди.  Адашган тоифалардан бўлмиш “Маърифатчилар” оқими мана шундай Пайғамбаримизнинг хадиси шарифлари ва ҳанафий уламоларимизнинг берган фатволарини рад қиладилар ва тан олмайдилар.

Аллоҳ таолодан илтижо қилиб сўраймизки, танамизда жонимиз бор экан,  нотўғри адашган оқимларнинг сўзларига ишонмасдан, уларнинг қармоқларига илинмасдан Яратган ҳақ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилишлигимизни барчамизга насиб қилсин!

Қудратиллохон МАМАСАИДОВ,
Қўштепа тумани “Сулаймонбек ҳожи” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: "Маърифатчилар"мақолаРаддия
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Исроф ­­­­­­­– бу ҳаддан ошиш

Кейинги мақола

Фарзандингизни “ҳалолик вакцинаси” билан эмланг!

Ўхшаш мақолалар

Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
47
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
24
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
73

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
38
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
38
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
51
Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

07.09.2026
39
Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

05.09.2026
16
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди

04.09.2026
14
Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофот топшириш жараёни

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофот топшириш жараёни

04.09.2026
17
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

04.09.2026
20

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.