Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

“Маърифатчилар” кимлар?

Жаҳолат – маърифатнинг кушандасидир
137
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ҳозирги  пайтда  инсоният  ҳаётидаги  тараққиёт  ва  ривожланишни  илм-фансиз  тасаввур  қилиб  бўлмайди.  Бирор  соҳа  йўқки,  у  илмсиз равнақ топган, юксалган бўлса. Шу боис Аллоҳ таоло илм ўрганишга интилишни  ҳар бир мўмин-мусулмон зиммасидаги фарз этиб қўйган. Қуръони  каримнинг  илк  нозил  бўлган  ояти  ҳам  “Ўқи”  деган  амр  бўлди.  Аллоҳ  таоло илм излашни ва ўрганишни  мусулмон бандаларига қатъий  буюрган.  Қуръони  каримнинг  бир  неча  оятлари  бунга  далолатдир. Бунга оятдан мисол:

“…Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд)  даража  (мартаба)ларга  кўтарур.  Аллоҳ  қилаётган  (барча  яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир”  (Мужодала сураси, 11-оят).

Аллоҳ таоло илмни  улуғ неъмат  ва юқори даража  ва камолот сифатида зикр қилади, олиму фозиллар ва билимдонлар даражаси юқори эканини  билдиради.  Банда  қанчалик  кўп  илм  олса,  тафаккури  кенгайса, Аллоҳдан шунчалик қўрқадиган бўлишини баён этади. Илк ваҳийнинг ўқишга, илм олишга даъват билан  бошланишининг, Аллоҳ  охирги  динини  ўқиш-ёзишни  билмайдиган уммий пайғамбар орқали инсониятга етказишни ирода  қилганининг буюк ҳикмати бор эди. Аллоҳ таоло илмни қиёматгача бандалари учун Аллоҳ маърифатига эришиш,  ҳақиқатни  топиш,  икки  дунё  саодатига  эришиш  воситаси  қилди. Илмсизлик ва жаҳолат, инсониятни  тубанликка,  ҳалокатга  олиб  боришини билдирди. Инсонларни  илм  олишга  ва  бу  орқали  Парвардигорини  танишга  буюрди. “Илм”  сўзи  Қуръони  каримнинг  саккиз  юз  ўн  бир  жойида  турли  маънолари  билан  келган.  Қуръон  ва  суннатда  илм  инсониятни  турли  аҳлоқсизликлар,  ҳаром, ёмон  йўл ва амаллардан қайтариши  зикр  этилган, зеро дунёнинг ободлиги,  бардавомлиги ва бахт саодати ҳам илм, маърифат билан чамбарчас боғлиқлиги ҳаммамизга яхши маълум. Илмсизлик оқибатида юзага келган оқимлардан  бири бу «Маърифатчилар» оқимидир.

Маърифатчилар асосан  Фарғона вилоятининг Тошлоқ ва Қўштепа туманлари ва Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида пайдо бўлганлиги кузатилади. Мазкур жамоанинг ақидаси тўғрисида А.Тулепов шундай деб ёзади:   ”Маърифатчилар” Қуръон оятлари ва намозни ўзбек тилида ўқиб, араб тилида ўқиганларни мусулмон эмас, деб ҳисоблайди, наша чекишни тақиқламайди. Жамоа ақидасига кўра:

а) исталган вақтда икки ракат намоз ўқийди, солиҳ амаллар намоз ҳисобига ўтади,

б) ароқ ичишни ҳаром ҳисобламайди,

в) фақат Маккадаги “Масжидул Ҳаром”да намоз ўқиш керак, бошқа масжидларда ўқиш мумкин эмас,

г) жума намози фақат Макка аҳлига фарз этилган,

д) маййитни кафанлаш ва “жаноза” ўқиш исломда йўқ амаллар, деб ҳисоблайди” .

Ушбу маърифатчилар ўзларини “девоналар” деб аташадилар ва уларнинг бирламчи диний саводи ҳам йўқ. Улар тарки дунё қилишни, ҳеч қаерда ишламасликни,  ризқни Аллоҳ бергандан кейин оила таъминоти учун меҳнат қилиш лозим эмаслигини тарғиб қиладилар. Бу таълимот оилани боқишдан бўйин товлаганлар ва дангасаларга айниқса маъқул келади. Улар оилаларининг таъминотини бутунлай ташлаб қўйган ва ўзларининг қорнини турли-туман издиҳомларда тўйдириб юришади. Мазкур таълимот Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг “Дил ба ёр-у, даст ба кор” шиорига мутлақо тўғри келмайди. Ислом динимизнинг асосий талабларини  ва Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг суннатини инкор қилган бундай таълимотнинг умри қисқа бўлади.

Улардан айримлари Аллоҳнинг суйган бандаларидан ибодат соқит бўлади, деган сохта иддао билан чиқишади. Бу албатта жуда хатарли йўл. Замонавий тариқатчиларнинг бундай хатти-ҳаракатларига нисбатан Аҳмад Зиёуддин ал-Кумушхонавий ҳазратлари шундай деб ўз муносабатини билдирган: “Аллоҳни севган бандалардан (Аллоҳнинг ошиқларидан) ибодат соқит бўлмайди”. Бунга далил:

“Айтинг, (Эй ҳабибим!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга (яъни Расулуллоҳга) эргашингизлар. Шунда Аллоҳ сизларни севгайдир. Аллоҳ (жуда) мағфиратли ва беҳад меҳрибондир” (“Оли имрон” сураси, 31-оят).

Агар бирор кишидан ибодат соқит бўлса, Иброҳим (а.с.) – Халилуллоҳдан соқит бўлар эди. У зот намоз ўқиётганларида Аллоҳнинг ҳайбатидан қалбидаги титроқлар бир миллик масофадан эшитилар эди”. Кўриниб турибдики, тариқат номи билан иш юритаётганлар анъанавий ислом ақидаларини инкор этган ҳолда халқнинг бошини айлантириши, уларни гуноҳ ишларга бошлаши ақл бовар қилмайдиган ҳолатдир. Очиғини айтиш лозимки, мазкур тариқат таълимотларини илгари суриб, халқни ботил ишларга бошлаётганлар аслида шариат илмидан мутлақо бехабар, биздан олдин ўтган улуғларимизнинг буюк асарларни ўқиб кўрмаган кишилардир.

Дарҳақиқат,  инсон  огоҳ  бўлсагина  ўзининг  келажагига  теран  назар ташлайди, келиши ёки содир бўлиши мумкин бўлган фитна-фасод, хавф-хатарни олдини олиш ва бартараф қилиш ҳаракатида бўлади. Аксинча, ғофил, бепарво ва лоқайд бўлган кимса эса атрофида  нималар бўлаётганига  ҳам эътибор бермай, охир оқибат турли бало ва мусибатларга дучор бўлади.  Баъзи бир ота-оналар фарзандларининг диний эътиқодларидан разил  кучларнинг усталик билан фойдаланишлари  мумкинлигини  ҳаёлларига  ҳам  келтирмайдилар.

Оқибат  эса  фарзандлар  ўз  ота-оналарини  беҳурмат  қилиш, жамоатчилик  фикрини  менсимаслик,  қонунларга  риоя  қилмасликка  ўтадилар.  Демак  бизлар доимо ёшлар тарбиясида ўта эҳтиёткор бўлишимиз,  фарзандларимизни зарарли ғоялардан ўз вақтида ҳимоя қилишимиз давр талаби эканлигини унутмаслигимиз зарур.

Ҳукамолар  айтганларидай:  Ўзингни  ёмон  кишилар  суҳбатидан  узоқ  тут,  чунки ёмон кишилар суҳбати жаҳаннам ўтидан ҳам ёмонроқдир. Ҳар суҳбатнинг  бир  таъсири  бўлади.  Чунончи,  яхши  кишилар  суҳбати  фазилатни  оширса,  ёмон  кишилар суҳбати заҳматни оширади.

Аллоҳ таоло  барчаларимизни  турли  фитна,  ғалимислик  ва  ихтилофлардан узоқ қилиб, Ўзининг рушду ҳидоятидан асло айирмасин!

Зоҳиджон ТУРДИЕВ,
Қўштепа тумани  “Абдусамад Охунд” масжиди имом-хатиби 

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Мусулмон кишининг сайловга муносабати қандай бўлиши керак?

Кейинги мақола

Убайдуллоҳ домла Абдуллаев: «Амалларингизни эҳтиёт қилинг!»

Ўхшаш мақолалар

Диний масалаларда илмсиз ҳукм чиқаришнинг хатари (1-қисм)
Видео

Диний масалаларда илмсиз ҳукм чиқаришнинг хатари (2-қисм)

30.03.2023
11
Диний масалаларда илмсиз ҳукм чиқаришнинг хатари (1-қисм)
Видео

Диний масалаларда илмсиз ҳукм чиқаришнинг хатари (1-қисм)

30.03.2023
8
Бу ойнинг баракотидан бебаҳра қолманг!
Мақолалар

Бу ойнинг баракотидан бебаҳра қолманг!

25.03.2023
27

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Диний масалаларда илмсиз ҳукм чиқаришнинг хатари (1-қисм)

Диний масалаларда илмсиз ҳукм чиқаришнинг хатари (2-қисм)

30.03.2023
11
Рўзадор одам чарчаб, соғлигида жиддий ўзгариш бўлиб, рўзасини очиб юборса каффоратини тутадими?

Рўзадор одам чарчаб, соғлигида жиддий ўзгариш бўлиб, рўзасини очиб юборса каффоратини тутадими?

30.03.2023
10
Диний масалаларда илмсиз ҳукм чиқаришнинг хатари (1-қисм)

Диний масалаларда илмсиз ҳукм чиқаришнинг хатари (1-қисм)

30.03.2023
8
Киши рўза ҳолида таомни жуда кўп хоҳлаб ўйласа кароҳияти борми?

Киши рўза ҳолида таомни жуда кўп хоҳлаб ўйласа кароҳияти борми?

29.03.2023
30
Марғилон шаҳрида ифторлик дастурхони ёзилди

Марғилон шаҳрида ифторлик дастурхони ёзилди

29.03.2023
50
Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?

Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?

28.03.2023
171
Президент қарори амалда: хонадонларда ифторлик йўқловлари

Президент қарори амалда: хонадонларда ифторлик йўқловлари

28.03.2023
4
Ҳудудларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда

Ҳудудларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда

28.03.2023
18

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика