Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

“Кўп”нинг ҳаққидан эҳтиёт бўлайлик!

“Кўп”нинг ҳаққидан эҳтиёт бўлайлик!
73
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳ таоло инсонларни яратгач, уларга Ер юзида ризқнинг ҳалолидан талаб қилишга амр этди ҳамда ҳалол ва ҳаромнинг фарқини кўрсатиб қўйди. Ҳалол ризқланиш эса ўзгаларнинг ҳаққидан ҳазар қилиш, бировнинг молини ноҳақ йўл билан олишдан эҳтиёт бўлишга ҳам боғлиқдир.

Мазҳаббошимиз Имом Аъзам (р.ҳ.)нинг тақволари, ўта ҳалолликлари, ўзганинг ҳаққидан астойдил қочганлари машҳур бўлиб кетган. Бу зот савдогарчилик билан шуғулланиб юрганларида молнинг нуқсонини айтишни унутиб сотиб юборгани учун савдогарчиликдаги ўттиз йиллик шериклари Ҳафс ибн Абдураҳмон билан шерикликни узганлар ва ўша молдан келган даромадни садақа қилиб юборганлар.

Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) қарздорликни нақадар улкан офат экани ҳақида огоҳлантириб шундай деганлар:

“Қарздорликдан сақланинглар, чунки у кечаси сизларга ғам-ғусса, кундузи хорлик бўлади”.

Таассуф билан айтамизки, айрим ҳолларда “ўзганинг ҳаққи” деган тушунчани унутиб қўяётганлар ҳам орамизда йўқ эмас. Савдода, ўзаро муомалаларда алдамчилик, ўлчовдан уриб қолиш, айбли молни мақтаб сотиш, қарз олиб бермаслик, порахўрлик, товламачилик каби иллатлар оз бўлса ҳам учраб турибди. Турли қинғир йўллар билан электрдан, газдан, сувдан ўмараётганларнинг борлиги ҳеч кимга сир эмас.

Хўш, ўғирлик, алдов ёки зўрлик билан топилган озуқани еб катта бўлаётган фарзандларимиз келажакда ким бўлиб етишади? Уларнинг ахлоқи, тарбияси, феъл-атвори қай ҳолатда бўлади? Ҳозир уларни қинғир йўллар билан топганимиз билан боққанимиз туфайли келгусида улар ёмон, расво одамлар бўлиб етишса, бошимизни чангаллаб, додимизни кимга айтишни билолмай қолмаймизми?

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб айтади:

“Пайғамбарларимизга шундай дедик: “Эй, пайғамбарлар! Пок (таом)лардан тановул қилингиз ва эзгу (иш) қилингиз! Албатта, Мен қилаётган ишларингизни билувчидирман”.

Аллоҳ таоло пайғамбарлар орқали биз умматларга солиҳ амал, эзгу ишларни қилишдан олдин, ҳалол нарсаларни истемол қилишга буюрмоқда.

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам умрларининг охиридаги видолашув ҳажида кўп нарсаларни васият қилдилар. Мана шулар қаторида бошқа кишиларнинг молини ноҳақлик билан ейиш ҳаромлигини ҳам уқтириб, жумладан шундай дедилар:

“Огоҳ бўлинглар-ки, албатта, Аллоҳ таоло сизларга қонларингиз ва молларингизни (бир-бирингизга) ҳаром қилди”.

Жобир розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:

“Эй одамлар, ҳеч бирингиз ризқингизни мукаммал олмагунингизча вафот топмайсиз. Ризқда шошилманглар, Аллоҳдан қўрқинглар, чиройли талаб этинглар. Сизларга нима ҳалол қилинган бўлса, уни олинглар ва Аллоҳ ҳаром этган нарсани ташланглар”.

Ҳаром бўлган нарсаларга бировнинг ҳаққи ҳам киради. Ҳазрати Умар  (розияллоҳу анҳу) тўғрисидаги қуйидаги ривоят барчамизга ибратлидир.

Бир куни Абдураҳмон бин Авф, мўминларнинг халифаси Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг зиёратига келди. Салом берди-ю, кутиб турди.

Халифа Ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу) ёниб турган шамни ўчириб, кейин бошқасини ёқди.

Бу аҳвол меҳмон диққатини тортди, у Ҳазрати Умарга: “Эй Амирал мўминийн! Олдингизда шам ёниб турарди, уни ўчирдингиз. Яна унга ўхшаш шамни ёқдингиз. Бунинг нима ҳикмати бор?”, деди.

Ҳазрати Умар табассум билан:
– Эй, Абдураҳмон! Ўчирганим давлатнинг шами (молидир). Ёққаним эса ўзимнинг шахсий шамим, ўз пулимга олганман. Давлат ишларини қилганимда, давлатнинг шамини ёқаман. Ҳозир сен билан суҳбат қуриб ўтирганимда, давлат шамини ёқишлик ҳалол бўлмайди, шунинг учун уни ўчирдим, ўз шамимни ёқдим. Шундай қилмасам, Аллоҳга қандай ҳисоб бераман, деди.

Абдураҳмон бин Авф:
– Ё Раббий! Хаттоб ўғли Умарни бошимиздан нари қилмагин, деб дуо қилди.

Ҳалоллик ҳар вақт, ҳар бир инсон учун зарурий фазилат бўлиб келган. Ўз вақтида тўланган тўловлар  эса асосан меҳрибонлик уйларига, шифохоналарда беморларни даволаш учун, қариялар уйига, мактаб ва бошқа  жойларга ишлатилишини  билишимиз зарур. Шунинг учун ҳам, ҳар бир инсон ўзи ва оиласи учун фойдаланган газ, электр энергия, сув ва бошқа маиший хизматларга тўловларни ўз вақтида холис адо қилиши ўзининг жамият олдидаги катта бурчи ва вазифаси эканлигини асло унутмаслиги лозим.

Адҳамжон ЮЛДАШЕВ,
Ўзбекистон тумани бош имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

ҲИЗБУТ-ТАҲРИРНИНГ АЙРИМ АМАЛИЙ ВА АҚИДАВИЙ БУЗУҚ ҚАРАШЛАРИ

Кейинги мақола

Фитна-фасоддан сақланинг!

Ўхшаш мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
20
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
46
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
80

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
20
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
11
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
6
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
12
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
11
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
61
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
162
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
53

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.