Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

ИСЛОМ ВА ТАСАВВУФИЙ МАНБАЛАРДА СОХТА СУФИЙЛИККА МУНОСАБАТ

ИСЛОМ ВА ТАСАВВУФИЙ МАНБАЛАРДА СОХТА СУФИЙЛИККА МУНОСАБАТ
80
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Маълумки, Пайғамбар (а.с.) даврларида ақоид, фиқҳ ва бошқа шаръий илмлар қатори тасаввуф ҳам алоҳида ажралиб чиққан эмасди. Ўша даврдаги мусулмонлар Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг бевосита ўзларидан таълим олишарди.
Кейинчалик эса саҳобалар Қуръон ва суннат асосида керакли ҳукм ҳамда хулосаларни чиқариб олиб амал қилиб юрдилар. Тўрт хулафои рошидин, Абу Зар Ғифорий, Абдуллоҳ ибн Амр, Абу Дардо, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Амр, Салмон Форсий (розияллоҳу анҳум) каби зикр ва зоҳидликка мойил саҳобалар турли оят ва ҳадисларга таяниб кундалик вазифаларни ўзлари учун белгилаб олиб, ҳаётларига татбиқ қилдилар.
Тобеинлар ва улардан кейинги авлод эса бошқа илмлар қатори руҳий тарбия ва нафсни тарбиялаш илмини саҳобалардан қабул қилиб олдилар. Ҳижрий бешинчи ва олтинчи асрларга келиб Шозилия, Қодирия, Мавлавия, Яссавийя, Нақшбандия каби машҳур тариқат йўналишлари ҳам шакллана бошланди. Бундан айни шу асрларда тасаввуф ўз равнақи чўққисига чиққанини билиб олишимиз мумкин.
Тасаввуф таълимоти вужудга келган даврдан халқни ягона мақсад атрофида бирлаштирган, жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. У доимо ҳалоллик, меҳнатсеварлик, адолат ва ростгўйлик каби умуминсоний қадриятларини ўзида мужассам этган.
Ҳижрий еттинчи асрдан кейин кўплаб исломий билимлар қатори тасаввуфда ҳам ўзига хос таназзул кузатилди. Замон ўтиши билан тасаввуфнинг сурати бузилиб Ислом таълимотларидан, шариат аҳкомларидан узоқлаша бошлади. Бунинг асосий сабаби таълим тарбиянинг заифлашиши, саводсизликни оммалашиб кетиши эди. Оқибатда баъзи тоифалар тасаввуфни даромад манбаига айлантириб олдилар.
Афсуски, кейинги йилларда айрим шахслар тариқатни мансаб, мол-дунё орттириш, муридбозликка айлантириб олдилар. Бугунги кунга келиб баъзи бир ўзини тасаввуфдан санайдиган кишилар “Тариқат – ҳақиқатдир, шариат эса зоҳирий илмдан бошқа нарса эмас” дейишгача бордилар.Айни шу каби сохта тасаввуф тарафдорларини нафақат фуқаҳолар, балки, кўпчилик мутасаввиф уламолар ҳам қоралаганлар.
Буюк тасаввуф олимларидан бири, ҳужжатул ислом Абу Ҳомид Ғаззолий (р.а.) бундан бир неча аср аввал ана шундай тоифалардан огоҳлантириб: “Аллоҳ таолонинг йўлидаги соликлар жуда оздир, аммо уни даъво қилувчилар жуда кўп”, – деган.
Абу Язид Бистомий (р.а.): “Агар кароматлар берилиб, ҳаттоки осмонга кўтарилаётган кишини кўрсангиз, то унинг шариат буйруқлари ва қайтариқларига қай даражада риоя этаётганини кўрмагунингизча у билан алданиб қолманг”, – деган.
Тариқатсиз шариат…
Сохта даъволаридан яна бири: Тариқатсиз шариат гўёки жонсиз тана мисоли бўлади. Айни кунда имомлар, қорилар, муфтийлар томонидан бошқарилаётган динлар ҳам ўлик дин ҳисобланади. Уларнинг ўқиётган намози, тутаётган рўзаси, ҳаж, закот ва бошқа ибодатлари шу дунёнинг ўзидагина кўринадиган суратдир. Охиратга эса улардан ҳеч нарса бормайди. Чунки улар руҳоният билан боғланмаган деган сохта, пуч ғояни илгари суришдан ҳам тортинмаяптилар. Ваҳоланки, Пайғамбар алайҳиссаломдан нақл қилинган ўнлаб, балки юзлаб ҳадисларда У зот айни шариат кўрсатмаларини таълим берган эдилар.
“Руҳоният олами” ҳақидаги сохта даъво
Бугунги кундаги тариқатчилар ўз пирларини турли даражалар билан мақтаб, ўз тарафдорларини кўпайтиришга уринмоқдалар. Улар ўз пирларини “Руҳоният оламининг Аллоҳ таоло томонидан тайинланган подшоҳи”дея таърифлашгача боришмоқда. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло Қуръони каримда Пайғамбар алайҳиссаломга хитоб қилиб:
“Сендан руҳ ҳақида сўрарлар. Сен: “Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилган холос” деб айт”, – деган (Исро сураси, 85 оят).
Мазкур оятда хулоса қилиб жумҳур муфассирлар “Руҳ, унинг моҳияти ва унга тегишли бўлган барча нарсалар Аллоҳ таолонинг ишидир. Банда ҳар қанча унинг моҳиятини билишга ҳаракат қилмасин қилган ҳаракатлари фойдасиз ва самарасиз эканини” таъкидлайдилар. Шу ўринда ўринли бир савол туғилади: “Киши қандай қилиб ўзи билмаган оламни подшоҳи бўлиши мумкин?!”
Замонавий тариқат вакилларининг яна бир адашган томони инсонларни илм-маърифатдан тўсишга уринишларидир. Улар “Пайғамбар алайҳиссалом: “Мендан ҳеч нарсани ёзиб олманглар” – деганлар. Китоб, дарс каби нарсалар Пайғамбар алайҳиссаломдан кейин пайдо бўлган нарсалардир” деган нотўғри даъволарни олға сурмоқдалар. Муридларини телевизор кўриш, интернетга кириш каби замонавий техлогик ютуқлардан ҳам тўсган ҳолда ўзлари вертуал оламда махсус сайтларга эгадирлар.
Замонавий тариқат вакиллари етарли шаръий илм ва кўникмага эга бўлмаганлари сабабли ўзларининг деярли барча қарашларини оят ва ҳадисларга боғлашга уринадилар. Айниқса, Қуръони каримнинг кўплаб оятларини ўз фикрлари ва дунё қарашларига кўра тафсир қиладилар.
Мисол учун Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Зориёт” сурасида: “Сизлар эслатма олишларингиз учун Биз ҳар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратдик”, – деган (Зориёт сураси, 49 оят). Бугунги кундаги тариқат “шайх”ларидан бири ушбу оятдаги “ҳар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратдик” деган иборани шариатнинг жуфти тариқат бўлади, тариқатсиз бўлган шариат бефойда нарса. Фақат шариатни ушлаган одамнинг барча амаллари шу дунёнинг ўзи учун. Вафот этиб, ўзи руҳлар оламига ўтиши билан амалларининг барчаси саробга айланади, чунки у тириклик пайтида руҳлар олами билан боғланмаган, яъни тариқатга кириб, пирга қўл бермаган деб тафсир қилади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Таҳрим” сураси 8-оятида шундай деган: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз, шоядки, Раббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб, остидан анҳорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритса! У кунда Аллоҳ пайғамбарни ва у билан бирга имон келтирганларни шармисор қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида юрар. Улар: «Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларга нуримизни комил қилиб бергин ва бизларни мағфират этгин. Албатта, Сен ҳар нарсага қодирдирсан”, – дерлар” (Таҳрим сураси, 8 оят).
Бу оятда Аллоҳ таоло мўмин бандаларини «тавбатан насуҳан»га буюрмоқда. «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз!»
Араб тилида «тавба» сўзи «қайтиш» маъносини англатади. Шариатда эса гуноҳдан Аллоҳга қайтишни билдиради. «Насуҳан» эса холис, жазм, содиқ насиҳат қилувчи маъноларини англатади. Демак, «тавбатан насуҳан» бирикмаси холис тавба, жазм тавба, содиқ тавба, насиҳатга тавба маъноларини англатади. Бу маъно ҳақида кўпгина фикрлар ривоят қилинган. Жумладан, ҳазрати Умардан «Тавбаи насуҳ» нима деб сўралганда, у киши: «Кишининг ёмон ишдан қайтиб, сўнг унга абадий қайтмаслигидир», деб жавоб берганлар. Ҳадислардан бирида шундай ривоят қилинади: «Ислом ўзидан аввалги гуноҳларни ювиб юборади, тавба ҳам ўзидан аввалги гувоҳларни ювиб юборади». Яъни, бир киши аввал гуноҳ ишларни қилиб юрган бўлса-ю, кейин мусулмон бўлса, мусулмон бўлишидан аввалги гуноҳлар мусулмон бўлиши билан ўз-ўзидан ювилиб кетади. Шунингдек, бир мусулмон киши билмасдан гуноҳ ишни қилиб юрса, кейин тушуниб етиб тавба қилса, яъни чин кўнглидан надомат қилса ва қайта ўша ишни қилмасликка аҳду паймон қилса, билмасдан қилган аввалги гуноҳлари ювилиб кетади.
Энди замонавий тариқатчиларнинг ушбу оятга берган изоҳларига назар солайлик. Улар “тавбатан насуҳан” ибораси “Аллоҳга тавба қилинг ва ўзларингизга насиҳатчи олинг” маъносида демоқдалар. Насиҳатчидан мурод пирдир дейдилар. Бундан сохта пирлик даъвоси билан чиқаётганлар Қуръон оятларини ўз маъносида бошқа ўринларда қўллашдан ҳам тоймасликлари кўринади. Қуръони каримнинг “Нисо” сурасида бу каби инсонларни қоралаб: “Яҳудий бўлганлар орасида шундайлари (ҳам) борки, Аллоҳнинг сўзини ўз ўрнидан ўзгартирадилар”, – дейилган.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистон ҳур диёр. Унинг фуқаролари ҳам ҳур ва озод. Хоҳлаган тарзда эътиқод қилишлари уларнинг конституцион ҳуқуқлари. Шундай бўлсада аждодларимиз амал қилиб келган ислом дини ва у билан боғлиқ эътиқодлар, анъаналар, қадриятларни асраб авайлашимиз барчамизнинг масъулиятимиздир.
Саидкамолхон Масаидов,
Тошлоқ тумани “Ибн Умар” масжиди имом–хатиби
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ёлғиз оталар

Кейинги мақола

НОШУКРЛИКНИНГ ОҚИБАТИ

Ўхшаш мақолалар

Коррупция – тараққиёт кушандаси
Видеомаъруза

Коррупция – тараққиёт кушандаси

06.12.2025
9
Ёқимли ҳид
Мақолалар

Ёқимли ҳид

02.12.2025
101
Маҳзун юзни табассумга айлантиринг
Мақолалар

Маҳзун юзни табассумга айлантиринг

01.12.2025
26

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ал-Азҳар ва Ўзбекистон ўртасида янги илмий лойиҳалар бошланади

Ал-Азҳар ва Ўзбекистон ўртасида янги илмий лойиҳалар бошланади

10.12.2025
14
Бугун дунё бир мақсад йўлида бирлашмоқда: глобал чақириққа айланган сана

Бугун дунё бир мақсад йўлида бирлашмоқда: глобал чақириққа айланган сана

10.12.2025
6
“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

10.12.2025
56
Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди

Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди

08.12.2025
7
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Ўзбекистон халқига байрам табриги

08.12.2025
8
Шавкат Мирзиёев Конституция байрами арафасида 615 кишини афв этди

Шавкат Мирзиёев Конституция байрами арафасида 615 кишини афв этди

08.12.2025
24
Коррупция – тараққиёт кушандаси

Коррупция – тараққиёт кушандаси

06.12.2025
9
Каъбани кўргунча бошни кўтармай туриш керакми?

Каъбани кўргунча бошни кўтармай туриш керакми?

04.12.2025
41

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика