Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Инсонларнинг энг гўзал хулқлиси эдилар…

Расулуллоҳ яхшилик ойи деб номлаган ой муборак бўлсин!
179
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Маълумки, Хотамул Анбиё, Пайғамбарлар муҳри Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Рабиул аввал ойида дунёга келганлар. Кўпчилигимиз ушбу ойни Мавлид ўқиш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари, сийратлари, кўринишлари, хислатлари ва фазилатларини ўрганиш билан қарши оламиз. Бу каби ишлар, албатта, мақтовга сазовордир.

Аллоҳ таоло Азҳоб сурасида марҳамат қилади: «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди» (Азҳоб сураси, 21-оят).

Яъни, Аллоҳ таоло Набий алайҳиссаломни бизлар учун ибрат ва намуна қилиб белгилаб берди. У зотнинг сийратлари – ҳаётлари барчага ўрнак бўладиган бўлди.

Абу Абдуллоҳ Жадалий  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ҳазрати Оишадан: «Пайғамбар алайҳиссаломнинг оиладаги хулқлари қандай эди?» деб сўрадим. Оиша онамиз бундай дедилар: «Инсонларнинг энг гўзал хулқлиси эдилар: фаҳш сўзларни гапирувчи ва фаҳш ишларни қилувчи эмас эдилар, бозорларда бақириб юрувчи эмасдилар, ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтармасдилар, лекин гуноҳидан ўтиб, кечирар эдилар» (Имом Термизий, Аҳмад ривояти).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни севишимиз, эъзозлашимиз ва ҳар биримиз аҳли оилаларимизга у зот ҳақида сўзлаб беришимиз даркор.

Набий алайҳиссаломни ҳар куни эслаб, у зотни хотиралаб туришимиз ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида фарзандларимизга гапириб беришимиз мақсадга мувофиқдир.

Эҳтимол аксар одамлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ширинликни яхши кўрганларини билмасликлари мумкин. Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳолва (ширинлик) ва асални ёқтирардилар”.

Ширинликни ҳар қандай тури нафсга хуш келади. Илмий тадқиқотлар ширинлик киши мижозини яхшилашни тасдиқлаган. Бу ердаги мавзуимиз эса бошқа; ширинликни “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни яхши кўрганлар” деган ният билан ёйилса, суннатга эргашган бўламиз. Шунингдек, ҳар турли зиёратларда одамларга, болаларга ширинлик ҳадя этиш ҳам айни суннатни юзага чиқаради. Исломнинг энг гўзал жиҳати фитратга (инсон табиатига) мос ишларни ибодат даражасига олиб чиққанидир.

Бу гапимизни тасдиғи шуки, ўзимиз ёқтирган асал ёки ширинликни ейиш билан ҳам савоб олишимиз мумкин. Фақат бунда битта шарти бор – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишни ният қилиш лозим.

Набий алайҳиссаломнинг суннатларига амал қилиб, уларни кундалик ҳаётимизга татбиқ этарканмиз, у зотнинг кўрсатмаларига мувофиқ никоҳ қуриб, фарзандларимизга чиройли тарбия берсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам насиҳат қилганларидек ризқ излаб уни сарф қилиб, қайғуда ҳам, шодликда ҳам ўқиган дуоларини ўқиб ҳаёт кечирсак, албатта катта ажрга эга бўламиз.

Раҳматилло Мадаминов,
Қўштепа тумани “Эшонгузар” масжиди имом-ноиби

Калит сўзлар: Расулуллоҳсуннат
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолар кенгаши баёноти

Кейинги мақола

МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ РОБИТАСИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН УЧРАШДИЛАР

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
31

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
10
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
13
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.