Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар

Имом Абу Жаъфар Таҳовий – буюк муҳадис аллома

138
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Тарихдан маълумки, юртимиздан илм-фаннинг турли соҳаларида бўлганидек, диний фанларнинг энг муҳимларидан саналмиш ҳадисшунослик соҳасида ҳам юзлаб муҳаддис алломалар етишиб чиққанлар. Ана шундай мўътабар муҳаддис уламолардан бири, шубҳасиз Имом Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Салома ибн Салама ал-Аздий ал-Ҳажрий ат-Таҳовий ҳазратларидир. Имом Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Салома ибн Салама ал-Аздий ал-Ҳажрий ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ 229 йилда Мисрнинг юқори қисмидаги Таҳийа деб номланган мавзеъда туғилганлар. «Китоб ал-ансоб» муаллифи Самъонийнинг фикрича  Мисрнинг Таҳо қишлоғида туғилганлар. 321 йил 5 зулқаъда (933 йил 27 октябрь)да Мисрда вафот қилиб   Қарофа қишлоғида дафн қилинганлар.

Аллома бошқа илмлар билан бир қаторда ҳадисшунослик соҳасида алоҳида маҳорат касб қилганлар. Аллома Жалолиддин Суютий  «Ҳусн ал-муҳозара» асарида Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳни ҳадис ҳофизларидан бири, ҳадис ривоятида ишончли ва маҳкам зот, фақиҳ, ундан сўнг унга ўхшаши чиқмаган, Мисрдаги ҳанафийларнинг бошлиғи каби  мақтовлар билан зикр қилган.[1]

Алломанинг машҳур асарларидан бири «Шарҳу Маъонил осор» китоби бўлиб, мазкур асар  қадимдан ва ҳозирда ҳам олимларнинг эътиборини ўзига тортиб келган. Унга турли даврларда олимлар томонидан шарҳлар, мухтасарлар, тахрижлар ва баёнлар ёзилган. Улардаги рижолларнинг таржимаи ҳолларига бағишланган катта-катта асарлар битилган. Уларда  келтирилган ҳадисларнинг тахрижлари қилинган.

Аллома ёшлигидан ўткаир зеҳнли, кучли қуввайи ҳофиза эгаси бўлган. Тенгдошлари ичида ёдлаш қобилиятининг кучлилиги ва фаҳмининг тезлиги, Қуръони каримни пухта ёдлаши ила ажралиб турган.  Имом ат-Таҳовийга Қуръони каримдан бошланғич илм берган ва ёзишни ўргатган устози Имом Закариё Яҳё ибн Муҳаммад ибн Амрдир. Қуръони каримни тўлиқ ёд олган аллома отасининг    илм ҳалқасида иштирок этиб, фиқҳдан дарс олади. Шунингдек, Абу Жаъфар ат-Таҳовий  тоғалари, яъни оналарининг укаси шофеъий мазҳабининг машҳур фақиҳи Исмоил ибн Яҳё ал-Музаний (791-877) раҳимаҳуллоҳ ҳузурида  ҳам дастлабки илмларни ўзлаштирадилар.

Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ аввалда шофеъий мазҳабида бўлиб, кейин эса ҳанафий мазҳабига ўтадилар ва ҳанафий фақиҳларидан мужтаҳиди мунтасиб даражасигача етадилар. Бу Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг шогирдлари Абу Юсуф (731-798) раҳимаҳуллоҳ, Муҳаммад аш-Шайбоний (749-805) раҳимаҳуллоҳ кабиларнинг табақаси эди. Баъзи тадқиқотчилар уни учинчи табақа фақиҳлари қаторига қўядилар.[2]

Кейинчалик Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ юртининг энг таниқли фақиҳи, мушкул саволларга жавоб берувчи иқтидор соҳиби, мунозараларда ҳанафийликнинг энг кучли ҳимоячиси бўлиб етишадилар.

Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ фиқҳни асосан Абу Жаъфар Аҳмад ибн Имрон (ваф. 280/893) раҳимаҳуллоҳдан оладилар. Сўнг Шомга сафар қилиб, қози ал-қузот Абу Ҳозим Абдулҳамид ибн Абдулазиз (ваф. 292/905) раҳимаҳуллоҳ олдида ҳам таҳсил оладилар. Бу қозикалон ҳанафий олими Муҳаммад аш-Шайбоний (749-805) раҳимаҳуллоҳнинг шогирдларидан Исо ибн Аббон (ваф. 221/835) раҳимаҳуллоҳнинг шогирди эди. Яна Ҳорун ибн Саид ал-Ирбилий (IX аср иккинчи ярми) раҳимаҳуллоҳдан ҳам сабоқ олганлар.[3]

Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ, айниқса, ҳадисшунослик соҳасида маҳорат касб қиладилар. Мисрда жуда кўп муҳаддислардан ҳадислар тинглаб, имло қилади ва ҳифз қилиб оладилар. У зотнинг ҳадис соҳасидаги устозларидан Али ибн Маъбад ибн Нуҳ ал-Бағдодий (ваф. 259/873) раҳимаҳуллоҳ, Ҳорун ибн Саид ал-Ийлий (787-867) раҳимаҳуллоҳ, Юнус ибн Абдулаъло Абу Мусо ас-Садафий (787-877) раҳимаҳуллоҳ, Рабиъ ибн Сулаймон ал-Муаззин ал-Жийзий (797-869) раҳимаҳуллоҳ, Абу Бакра Баккор ибн Қутайба ал-Бакровий (798-884) раҳимаҳуллоҳ, Муҳаммад ибн ал-Ҳажжож Абдуллоҳ ибн Сулаймон ал-Ҳазрамий (817-910) раҳимаҳуллоҳ, Баҳр ибн Наср ал-Хавлоний (798-880) раҳимаҳуллоҳ, Муҳаммад ибн Хузайма (838-924) раҳимаҳуллоҳ каби ишончли ҳадис ровийларини кўрсатиш мумкин.[4]

Алломадан жуда кўп асарлар мерос қолган бўлиб, улар орасида. «Шарҳ маъоний ал-осор» номли асарлари алоҳида ўрин тутади. Ушбу мўътабар асар аҳкомга оид ҳадислар шарҳига бағишланган мўътабар асар саналади. Хусусан, Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган, баъзилар уларнинг баъзиси-баъзисига зид келади, деб гумон қилган  ҳадисларга бағишланган. Муаллиф унда уларнинг носих-мансухини, муқаййад ва мутлақларини айтган. Шунингдек, уларга амал қилиниш-қилинмаслигини ҳам баён этган.[5] Бадриддин Айний: «Ушбу китобга инсоф билан қараган киши унда кўплаб бошқа машҳур ҳадис тўпламларига йўл кўрсатувчи иршодларни топади. Бу нарса озгина таммул ва мулоҳаза билан кўзга кўринади. Фақат, жоҳил ва мутаассиб кишиларгина буни инкор этади. Бу китобнинг фиқҳни ҳосил қилиш йўлида назири ва ўхшаши йўқдир, зотан уни мутолаа қилган киши фиқҳга йўл топади ва фиқҳни эгаллашга малака ҳосил қилади. Гарчи бу гап кўпчилика ёқмаса ҳам шундайдир», деб айтган.[6]

Ибн Ҳазм аввал икки саҳиҳайн, сўнгра Саъид ибн Саканнинг асари, сўнгра Ибн Жоруднинг Мунтақоси, Қосим ибн Асбағнинг Мунтақоси зикр қилгач Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовийнинг «Шарҳу Маъонил осор» ини зикр қилади.[7]

Каттоний эса «Шарҳу Маъонил осор»ни зикр қилгач, шундай дейди: «Бу боб ва китобларга тақсим этилган улуғ китоб бўлиб, унда Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган, аммо баъзилар назарида уларнинг баъзиси баъзисига зид келади, деб гумон қилинган  аҳодиси набавияларнинг носих-мансухлари, муқаййад ва мутлақлари ва уларга амал қилиш лозим бўлганлари билан бирга баён этилгандир».[8]

«Шарҳу Маъонил осор» китоби қадимдан ва ҳозирда ҳам олимларнинг эътиборини ўзига тортиб келган. Унга турли даврларда олимлар томонидан шарҳлар, мухтасарлар, тахрижлар ва баёнлар ёзилган. Улардаги рижолларнинг таржимаи ҳолларига бағишланган катта-катта асарлар битилган. Уларда  келтирилган ҳадисларнинг тахрижлари қилинган. Араб ва ҳинд диёрларида бир неча марта нашр этилган. Асарда муаллиф  мазҳаблар орасидаги фикрларни ҳадис ва саҳобалар ривоятлари орқали ҳамда муаллифнинг қиёсий фикрлари билан келтирилган ва ҳанафийлик мазҳабига мувофиқ қарашларини илгари сурган.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, аллома Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовий ҳанафий фиқҳига оида ҳадисларни атрофлича ўрганган, ўзи ҳам ушбу мазҳабга қаттиқ боғланган ҳанафий муҳаддис аллодир. Бинобарин, узотниг асарларини, хусусан, машҳур   «Шарҳу Маъонил осор»ини атрофлича ўрганиш тўрт мўътараф мазҳаблар ичида машҳури бўлмиш ҳанафий мазҳабининг фиқҳи ва бу мазҳаб мужтаҳидлариниг ижтиҳодий ҳукмлари ҳадисларга нечоғли мувофиқ эканини кўрсатибгина қолмай, ушбу мазҳабга муҳаббат ва самимиятни зиёда қилади.

Раҳматуллоҳ ФАЙЗУЛЛАЕВ,
Марғилон шаҳар «Робия ҳожи она» масжид имом-хатиби

 

[1] Ибн Ҳажар ал-Асқалоний. Ал-Исоба фи тамйиз ас-саҳоба. – Байрут. Дор ал-кутуб ал-илмия. 1995. 2-ж,258-б.

[2] Ибн Ҳажар ал-Асқалоний. Ал-Исоба фи тамйиз ас-саҳоба. – Байрут. Дор ал-кутуб ал-илмия. 1995.  1-ж,256-б.

[3] Муҳаммад ибн Саъд ибн Муниъ Абу Абдуллоҳ ал-Басрий ал-Зуҳрий. “Ат-табақот ал-кубро”. Дору Содр  Байрут.1968. 3-ж, 241-б.

[4] Мустафо ибн Абдуллоҳ ар-Румий ал-Ҳанафий Ҳожи Халифа. “Кашф аз-зунун ъан асмо ал-кутуб ва-л-фунун”. Макка: Мактаба ал-файсалийя, 1981. 2-ж, 231-б.

[5] Абдулазиз ал-Бухорий. Кашф ал-асрор. 2-ж. – Миср: Амирия, 1898.  170-б; Мулла Жеван ал-Ҳанафий. Нур ал-анвор // “Кашф ал-асрор” билан бирга.  169-б.)

[6] Шамсиддин Заҳабий. “Тазкират ул-ҳуффоз”. Дору эҳёу туросул арабий. 1-ж, 245-б.

[7] Муҳаммад ибн Саъд ибн Муниъ Абу Абдуллоҳ ал-Басрий ал-Зуҳрий. “Ат-табақот ал-кубро”. Дору Содр  Байрут.1968. 3-ж, 241-б.

[8] Мустафо ибн Абдуллоҳ ар-Румий ал-Ҳанафий Ҳожи Халифа. “Кашф аз-зунун ъан асмо ал-кутуб ва-л-фунун”. Макка: Мактаба ал-файсалийя, 1981. 2-ж, 231-б.

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Масжидга келишда карантин қоидаларига риоя қилайлик!

Кейинги мақола

Ислом яхшиликка чақиради, террорга эмас

Ўхшаш мақолалар

Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди
Видео

Фарғоналиклар Ҳаж сафарига йўл олди

06.05.2026
11
Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди
Ўзбекистон

Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

06.05.2026
29
Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди
Ўзбекистон

Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди

04.05.2026
32

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Қабристонларни обод этиш — эзгу қадрият ифодаси

Қабристонларни обод этиш — эзгу қадрият ифодаси

07.05.2026
11
Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди

Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди

07.05.2026
14
Cаудия матбуотида юртимиз зиёратчиларига кўрсатилган эътибор кенг ёритилмоқда

Cаудия матбуотида юртимиз зиёратчиларига кўрсатилган эътибор кенг ёритилмоқда

07.05.2026
20
Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

Фарғоналиклар Ҳаж сафарига йўл олди

06.05.2026
11
Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

06.05.2026
29
Халқаро анжуман қизғин илмий мулоқот ва муҳим келишувларга бой бўлди

Халқаро анжуман қизғин илмий мулоқот ва муҳим келишувларга бой бўлди

07.05.2026
9
Президентимиз Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президентимиз Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

04.05.2026
23
Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди

Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди

04.05.2026
32

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика