Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Бир оятнинг салафлар ҳаётига таъсири

Бир оятнинг салафлар ҳаётига таъсири
71
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Нуруддин махдум домланинг айтишларича, Хонақоҳий Ҳазрат Домлага хос тақвони ўша давр кишиларидан бирор киши қила олмаган.
Айтишларича, одамлар Ҳазратдан: «Қандай либос кияйлик», – деб, сўрашган экан. Шунда уларга: «Тақво либосини кийинглар», дея жавоб берган эканлар. Бу билан Ҳазрат Қуръони каримдаги «…ва тақво либоси – бу энг яхши либосдир», (Аъроф сураси, 26-оят) мазмунидаги оятга ишора қилганлар.
Мазкур “тақво либоси” ҳақида муфассирлар ўзларининг тафсир китобларида саҳоба ва тобеинларнинг турли таърифларини келтирганлар. Масалан, Абдуллоҳ ибн Аббос: “Бундан мурод   –   солиҳ амаллардир”, деган бўлсалар, Авф ибн Жуҳаний: “Бу ҳаёдир”, деб айтганлар. Буюк муфассирлардан Қатода ва Суддий: “Тақво либоси   –  имондир, чунки у ўз эгасини дўзахдан сақлайди”, деган бўлсалар, Ҳасан Басрий: “Бу ҳаёдир, чунки у эгасини тақвога олиб боради”, дея таърифлаганлар. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу уни: “Ҳусни хулқ”, деб, Урва ибн Зубайр эса, “Бу Аллоҳдан қўрқишдир”  деб, Калбий эса: “Бу кўнгилни тамаъдан поклигидир”, каби бир-бирини тўлдирувчи гўзал маъноларни берганлар.
Келтирилган таърифларни мулоҳаза қилиб, Ҳазрат Домла мазкур тавсиялари билан кишиларни, хусусан, шогирдларини “тақво либоси” остига кирувчи, юқорида келтирилган барча гўзал сифатларни  эгаллашга чақирганлар, деб айтиш мумкин. Чунки бу либос, оятда айтилганидек,  баданни ёпиб турувчи зийнат ва жамол либосидан яхшидир.
Бундан ташқари, Ҳазратнинг мазкур сўзларидан уларга тасаввуф ва  тариқат аҳлига хос бўлган кийимни тавсия қилганлар, деган хулосани ҳам чиқариш мумкин. Чунки, “Тафсири Хозин”да “тақво либоси”га берилган таърифлар сирасида, айнан, “Бу,  жун ва дағал матодан тайёрланган ва тақво ва парҳез аҳли киядиган кийимдир”, дея таъриф келтирилган. Лекин аввалги маънолар тўғрироқдир.
Охунжон қори Водилийнинг айтишларича, Хонақоҳий Ҳазрат Домла талабалик пайтларидаёқ Қуръони каримдаги: «Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳлларингизни ўтини одамлар ва тошлардан иборат дўзах ўтидан сақланг», (Таҳрим сураси, 6-оят) мазмунидаги оятни ўқиб, таъсирлангач, бир умр кулмай қўйган эканлар. Чунки мазкур оят кишини қўрқинчини зиёда қиладиган оятлар жумласидан бўлиб, гарчи унда зикри келган “одамлардан” кофир кимсалар кўзда тутилган бўлса-да, аммо ҳақиқий мўминларни ундан қўрқувлари зиёда бўлиши аниқ.
Имом Байҳақий “Шуъабул имон”да қуйидаги ҳадисини келтирадилар: “Бир куни жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига мазкур оятни тиловат қилиб берганларида бир йигит хушидан кетиб йиқилади. Пайғамбар алайҳиссалом қўлларини унинг кўксига қўйиб, уни нафас олаётганини кўрадилар ва унга: “Эй, йигит, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, дегин дедилар. У буни айтади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жаннат башоратини берадилар. Бу ҳақда ҳайрон бўлиб, сўраган саҳобаларга: “Ахир, Аллоҳ таолонинг: “Бу Менинг ҳузуримда туришдан қўрқувчи ва Менинг (дўзах ҳақидаги) ваъдамдан хавф қилган қилган кишилар учундир”, (Иброҳим сураси, 14 оят) оятини эштимаганмисизлар”, дедилар.
Абу Нуайм Ал-Исбаҳоний “Ҳулият ул-авлиё”да Мансур ибн Амморни қуйидаги гаплари келтирганлар: “Мен бир куни кечаси кўчага чиқдим. Бир ҳовлининг олдидан ўтдим. Ичкаридан бир йигитнинг йиғлаб, дуо қилаётганини эшитдим. У шундай деб айтарди: “Эй, Аллоҳим, улуғлигинга қасамки, мен сенга гуноҳ қилганимда сенга қарши чиқиб қилганим йўқ. Сенга исён қилганимда,  азоблашинга  ишонмаганим, ёки,  уқубатингдан юз ўгирганимва ва  сени кўриб туришингни инкор қилганимдан қилган эмасман. Лекин, нафсим уни менга чиройли кўрсатди ва бадбахтлигим унга ёрдам берди. Сени айбларни ёпиб туришинга алданиб қолдим. Мен сенга жоҳиллигим ва нодонлигим туфайлигина исён қилдим. Энди, ким мени азобингдан қутқаради, ким мени дўзахнинг забония фаришталаридан ажратиб олади?! Агар сен  нажот арқонингни мендан узиб олсанг, кимни арқонига осилай?! Қиёматда яхши амал қилганларга дўзахдан ўтинглар, ёмон амал қилганларга дўзахга тушинглар, дейилса мени ҳолимга вой бўлсинки, аҳволим нима кечади?! …”
Шунда унинг бу гапларини эшитиб, дарвозанинг ёриғидан секингина: “Ўзларингизни ва аҳлларингизни ўтини одамлар ва тошдан бўлган дўзахдан сақланглар”, мазмунидаги оятни ўқидим. Шунда даҳшатдан қалтираган овозни эшитдим-у, кейин у жимиб қолди. Мен ўз ишимга кетдим. Эртасига  бу ерга келганимда бир жанозани олиб келишганини кўрдим. Уни ёнида бир кекса аёл кириб-чиқиб йиғлаб турар эди. Мен ундан: “Эй, она, бу маййит ким бўлади?”, деб сўрадим. У: “Қўй, мени дардимни янгилама”, деди. “Мен, бу ерга мен мусофирман, айтаверинг”, дедим. У: “Агар, бегона бўлмаганигда айтмас, эдим,” деди ва бу мени   жигаримнинг пораси, орқамдан дуо қилади, деб ўйлаганим, болам эди.  Ҳар куни меҳробга бориб, ибодат қилар ва гуноҳига йиғлар эди. Кеча ибодатда турганида бир одам бу ердан ўтиб кетаётиб, унга дўзахнинг зикрида келган оятни ўқиб берибди. Болам бечора унга тоқат қила олмай, қалтираб-қалтираб жон берибди, деди.
Мансур ибн Аммор: Худодан қўрқувчиларнинг ҳоли шундай бўлади”, дедилар.
Мазкур ҳикоя “Сифатус совфа” ва бошқа китобларда ҳам  турли шаклларда, аммо бир хил маъно билан келтирилган.
Р.Файзуллаев ва Н.Абдулаҳатов,
“Муҳаммад Юсуф Ҳазин (Хонақоҳий Ҳазрат Марғиноний)” китобидан
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Кутилган жавоб

Кейинги мақола

“Ол” билан “бер”нинг фарқи

Ўхшаш мақолалар

Сен ҳаж қилмадингми?
Ибратли ҳикоялар

Сен ҳаж қилмадингми?

23.06.2026
65
Нурга тўла қўл
Ибратли ҳикоялар

Нурга тўла қўл

16.06.2026
43
Баъзан арзимаган иш ҳам қимматга тушиши мумкин
Ибратли ҳикоялар

Баъзан арзимаган иш ҳам қимматга тушиши мумкин

01.06.2026
68

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
9
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
20
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
30
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
121
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
29

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.