Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Ҳаётимизнинг бир дақиқаси: у қанчалар қийматли эканини биласизми?

148
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ҳаётимизнинг бир дақиқасида талайгина хайрли ишларни қилиш мумкин. Масалан, Қуръон оятларини ўқиш. Ҳар бир оятда ўнлаб ҳарфлар бор ва шу ҳарфларнинг ҳар бирига ўнтадан савоб берилса, юзлаб савобга эга бўламиз. Юз марта: “Субҳаналоҳи ва биҳамдиҳ” десак, бир дақиқа вақтимиз кетади. Ҳолбуки, “Субҳаналоҳи ва биҳамдиҳ”ни айтган одамнинг гуноҳлари, денгиз кўпиклари миқдорича кўп бўлсада, мағфират қилинади.

Бир дақиқада бир китобнинг тўрт саҳифасига кўз югуртириб чиқиш мумкин. Фотиҳа сурасини ичида бир дақиқада етти марта ўқишга улгуриш мумкин. Баъзилар Фотиҳа сурасига бериладиган ҳасанотларни ҳисоблашган экан, бир минг тўрт юздан ортиқроқ чиқибди. Ихлос сурасини эса, бир дақиқада йигирма марта ўқишингиз мумкин. Ишонмасангиз, синаб кўринг!

Буларни баён қилар эканмиз, сизга умрингизнинг бир дақиқаси қанчалар қийматли эканини айтмоқчимиз, холос. Уни зикр, тиловат, дуо, тафаккур, мутолаа ва таълифга қиёслаб кўрилса, жуда ҳам катта нарса (рақамлар)ни ифодалайди.

Биргина дақиқа сизнинг умрингиз, фикрингиз, тушунчангиз, хотирангиз ва ҳасанотларингизга кўплаб нарсани зиёда қилиши мумкин.

Бу бир дақиқадан унумли фойдалансангиз, ўз ўрнига сарфласангиз, шундагина амал саҳифангизга ёзилади. Ўйлаб кўринг, қанча-қанча дақиқаларимиз, соатларимиз, кунларимиз, ойларимиз, ҳаттоки йилларимиз бекорга кетмоқда. Ўйин-кулги ва кераксиз нарсалар билан ўтмоқда, изсиз йўқ бўлмоқда, қанча вақтингиз бекорга кетибди?! Қанча савоблардан маҳрум қолибсиз?! Қанча-қанча онларингиз миш-миш, ғийбат, чақимчилик, ғаламислик, беҳуда ишлар билан машғул бўлиш ва бекорчилар билан бирга ўтириш билан ўтиб кетибди?!

Бир дақиқада “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр” деб йигирма марта айтсангиз бўлади. Унинг савоби эса Исмоил алайҳиссалом авлодидан саккизтасини Аллоҳ йўлида қулликдан озод қилиш савобига тенгдир.

Таълиф оламига келсак, бир дақиқада хотирангиздан тўрт, бошқа бир китобдан эса беш сатрни, яъни тақрибан бир саҳифанинг учдан бирини ёза оласиз. Агар бир кунда беш сатр ёзишингизни фараз қилсак, бир ойда беш, бир йилда бир юз йигирма, ўн йилда эса бир минг икки юз саҳифани тўлдира оласиз. Ибн Касирнинг тафсирича ҳажмда бўлади. Агар ҳар куни бир дақиқада йигирма марта Ихлос сурасини ўқий олсангиз, бир ойда олти юз, бир йилда эса етти минг икки юз марта ўқий оласиз. Бу эса Қуръон каримни икки минг тўрт юз марта ўқиш ажрига тенгдир.

Тажрибаларда шеърнинг бир байтини бир дақиқада йигирма марта такрорлаб, ёд олишни синаб кўрилган. Демак, агар ҳар куни ҳикматли шеърнинг бир байтини ёдлашга одатлансак, ўн йилда уч минг олти юз байтни ёд олар эканмиз. Ҳолбуки, бу байтлар биз учун нутқимизга ҳикмат ва тилимизга бойлик бағишлайди.

“Соллаллоҳу алайҳи васаллам” лафзи билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир дақиқада эллик марта салавот айтишингиз мумкин. Бунга мукофот сифатида Аллоҳ таоло сизга беш юз марта салавот айтади. Чунки сиз тарафингиздан айтилган бир салавот ўн баробар савоб билан тақдирланади.

Енгил, фарз ва вожибларига риоя қилинган, рукуъ ва саждаларда уч марта тасбиҳ айтишга чекланилган бир ракаатни бир дақиқада ўқий оладиган одам бўлса, у ҳар куни икки ракаат зуҳо-чошгоҳ намозини ўқиса, бир йилда етти юз ракаатдан кўпроқ намоз ўқийди. Ҳар бир ракаатда икки сажда бўлса, бир йилда чошгоҳ намозининг ўзида бир минг тўрт юздан ортиқ сажда қилган бўлади. Бунинг учун унинг кундалик ҳаётидан икки дақиқа кифоя.

Саҳиҳ ҳадисда: “Сиз Аллоҳ учун бир сажда қилсангиз, Аллоҳ бу сажда билан (мақомингизни) бир даража кўтаради ва битта гуноҳингизни кечиради” дейилган.

Демак, бир дақиқада Роббимизни рози қилишимиз, гуноҳларимизни ўчиришимиз, Аллоҳ ҳузурида савоблар олишимиз ва ёдлашимиз, лаёқатимизни ўстиришимиз, билимимизни оширишимиз, маданиятимизни бойитишимиз ва маҳоратимизни турли нарсаларда оширишимиз мумкин экан.

Буларнинг барчаси ҳимматимиз ва ғайратимизга боғлиқ. Имом Табароний ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтадиларки,  “Албатта Аллоҳ таоло бандалари ичида ғайратлисини яхши кўради”.  Яъни кимки ҳар бир ишда, хоҳ у диний бўлсин, хоҳ дунёвий бўлсин ғайрат, шижоат қиладиган бўлса, албатта, Аллоҳ таолонинг Ўзи уни қўллайди ва у мақсадига етишади. Чунки саъй-ҳаракат бандадан, уни баракасини бериб, зиёда қилиш Аллоҳдандир.

А.НАИМОВ,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Амир Темурни тахтдан турғизган зот…

Кейинги мақола

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан БАЁНОТИ

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
7
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
62
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
56

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
7
35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

21.08.2026
10
Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

21.08.2026
10
Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

17.08.2026
41
Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

17.08.2026
28
Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
125
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
91
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
91

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]