Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

БИЗГА ТИНЧЛИК ОМОНЛИК КЕРАК

БИЗГА ТИНЧЛИК ОМОНЛИК КЕРАК
207
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Тинчлик – бу сўз нақадар ёқимли, эшитувчи ҳар бир инсон кўнглига хотиржамлик, ором бағишлайди. Лекин шу сўзни эшитиш учун ҳозирда ер юзидаги қанчадан-қанча инсонлар зор бўлиб яшаб келмоқда. Яқин шарқдаги араб давлатлари, шимолий Африкада ва Украина каби минтақаларда содир бўлаётган урушларда минглаб бегуноҳ инсонлар қони тўкилмоқдаки, бундай ачинарли ҳолатлар  тинч-осойишта юртда яшаётган ҳар биримизни шукр қилишимиз ва шу билан бирга огоҳ ва сергак бўлиб, Яратганнинг бундай улуғ неъмати тинчликни қадрига етишимиз, тинчлигимизни бузадиган ҳар қандай кучларга қарши туриб ўз фуқаролик, балки инсонийлик бурчимизни сидқи дилдан  адо этишимиз лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримов 2013 йилги 9-май «Хотира ва қадрлаш куни» сўзлаган нутқидаги “Бизга – ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак!” деган мурожаати нафақат ўзбек халқини, балки бутун дунё халқаро таҳлилчиларини ҳам катта қизиқишига сабаб бўлди. Ҳозирги яшаб турган давримизда атрофимизда ўта таҳликали ҳолатлар пайдо бўлиб, кундан-кун авж олиб янгидан-янги фитналар пайдо бўлиб боряптики, бундай ҳодисотларга бефарқлик билан ёндошишлик катта хато эканини англамоғимиз зарурдир. Марҳум Юртбошимиз “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарларида шундай мисралар келтирилган:
«Душманлардан қўрқма – нари борса, улар сени ўлдириши мумкин. Дўстлардан қўрқма – нари борса, улар сенга хиёнат қилиши мумкин. Бефарқ одамлардан қўрқ – улар сени ўлдирмайди ҳам, сотмайди ҳам фақат уларнинг жим ва бепарво қараб туриши туфайли ер юзида хиёнат ва қотилликлар содир бўлаверади».
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз ҳадисларида: «Икки неъмат борки, бу икки неъматдан кўп инсонлар ғафлатдадирлар: тани-сиҳатлик ва тинчлик-хотиржамликдир».
Ҳақиқатдан ҳам ҳаётдаги ютуқлар ва бошқа неъматлар ҳаловати асосида тинчлик улуғ неъмат турадики, кўпчилик буни эсламайди ҳам, парво ҳам қилмайди. Ўтмишда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ёки ўша вақтда уруш орти фронтининг оғир кунларини бошдан кечирган кексаларимиз ўша вақтларни ёдга олсалар дилларни қайғу чулғайди. Уруш ҳақида гапирилса, “урушни номи ўчсин” дея ўзларига тасалли бермоқчи бўладилар.
Ҳа, “урушнинг номи ўчсин”. Уруш дегани ёшу қари, эркагу аёл ёҳуд катта-кичик демас экан. Сурия давлатидаги ИШИД жангарилари томонидан амалга оширилган қўпорувчилик вақтида эндигина уч ёшга тўлган гўдак ҳолати баён килинганди. Айтишларича, шифохонага оғир яраланган уч ёшли болани олиб келингани, норасида гўдак ётган жойида кўзиларида ёш билан “сизларни Роббимга айтиб бераман” дея омонатни топшириши ҳақидаги воқеа қалбида иймони ниш уриб турган ҳар бир кишининг юрагини ўртагани, ҳали ҳануз бу мурғак гўдакнинг оҳи қулоғимиздан нари кетмаётгани ҳам айни ҳақиқат. Бу эса ўтиб бораётган асримизда рўй бераётган террористик гуруҳ ва ташкилотлар ҳамда уларга эргашаётган ватанфурушлар томонидан Исломни ўзига ниқоб қилиш орқали амалга ошираётган разолатдан бир лавҳа холос.
Зеро, мамлакатимизнинг илк раҳнамоси Ислом Каримов айтганларидек: «Бугунги кунда дунёнинг турли минтақа ва ҳудудларида авж олаётган қарама-қаршиликлар, жумладан, Яқин Шарқда, Ироқ ва Сурия мамлакатларида бўлаётган қонли тўқнашувлар мусулмон дунёсидаги турли мазҳаб ва оқимлар ўртасида кучайиб бораётган ўзаро низо ва зиддиятлар, бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлаётгани барчамизни ташвиш ва хавотирга солмасдан қўймайди.
Диний қадриятларнинг, эзгуликнинг, инсониятнинг душмани бўлган ёт ғояларнинг асл моҳиятини очиб бериш, бузғунчи оқимларни жиловлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, мана шундай тинч, мусаффо осмон остида бунёдкорлик, меҳнат билан банд бўлиб шукрона келтириб яшаётган олижаноб халқимизнинг тинч ҳаётини ҳар қандай бало қазолардан асрашга ўз ҳиссамизни қўшиш – бугунги кундаги долзарб вазифамиз бўлиши керак».
Муҳаммаднаби ОРИПОВ, 
Риштон тумани бош имоми
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Дуо қилган мушук (ибратли воқеа)

Кейинги мақола

Вакилимиз “Йил имоми – 2016” кўрик танловининг совриндори

Ўхшаш мақолалар

Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
91
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
32
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
74

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
48
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
54
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
50
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
55
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
52
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
65
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
60
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
56

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.