Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Бешикда гапирган уч гўдак

Бешикда гапирган уч гўдак
24
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Бешикда туриб гапирганлар учтадир:
Исо ибн Марям; Ҳазрат Журайж замонидаги бир гўдак ҳамда онасини эмишдан тўхтаб сўзлаган гўдак. 
Журайж обид киши бўлиб, унинг ибодат қиладиган оддийгина кулбаси бор эди. Бир куни ўша ерда намоз ўқиётганида онаси келиб:  «Эй Журайж!» деб чақирди. Шунда Журайж: «Эй Раббим, онамга қарайми ёки намозимни ўқийми?» деб намозида давом этди. Онаси эса орқасига қайтиб кетди. Эртаси кун онаси келганида Журайж яна намоз ўқиётган эди.  Онаси: «Эй Журайж!» деб чақирди. Журайж: «Эй Раббим, онамга қарайми ёки намозимни ўқийми?» деб намозида давом этди. Учинчи кун онаси келганида Журайж яна намоз ўқиётган эди. Онаси: «Эй Журайж!» деб чақирди. Журайж: «Эй Раббим, онамга қарайми  ёки намозимни ўқийми?» деб намозида давом этди. Шунда онаси: «Зинокор аёлнинг  юзига боқмагунча ўлдирмагин» (яъни,  ўлишдан олдин бир туҳматга гирифтор  бўлмагунча ўлдирмагин), деб кўнгли ўксиб, аччиқдан шундай гапни гапириб юборди.
Иттифоқо, бани Исроил қавмидагилар Журайж ва унинг ибодатини эсга олиб, унга нисбатан фитна уюштиришни қасд қилди. Шундай қилиб, ўша вақтда ўзининг гўзаллиги зарбулмасал ва суюқоёқлиги билан машҳур бўлган бир аёл бор эди. Бу аёл: «Агар хоҳласангизлар, Журайжга фитнани мен ишлатаман», деди-да, шу заҳоти ишга киришиб ўзини Журайжга намойиш қилди. Лекин Журайж у аёлга нигоҳини ташлаб ҳам қўймади. Кейин у хотин Журайжнинг ибодат қиладиган кулбасига бориб турадиган бир чўпонни илинтириб, у билан ношаръий алоқада бўлиб, ҳомиладор бўлиб қолди. Вақтики, унинг боласи туғилганида «Мана шу гўдак Журайжнинг пушти камаридан бўлган», дея барчага овоза қилди. Кишилар Журайжнинг ҳузурига бориб, уни кулбасидан чиқардилар-да, ибодатхонасини бузиб ташлаб, Журайжни дўппослаб кетдилар. Журайж: «Нимага бундай қиляпсизлар?» деди. Кишилар: «Сен мана бу бузуқ аёл билан зино қилибсан. Оқибатда сендан мана бу болани орттирибди», дейишди.
Журайж: «Гўдак қаерда?» деди. Улар болани олиб келишди. Журайж: «Мени ҳоли қолдиринглар, намоз ўқиб олай», деди. Журайж намозни ўқиб тугатганидан кейин гўдакнинг олдига борди-да, қорнига бармоғи билан уриб: «Эй болакай, отанг ким?» деди.
Шунда бола тилга кириб, фалончи чўпон, деди. Бу воқеадан сўнг кишилар қилган ишларидан пушаймон бўлиб, Журайжга юзланиб, уни ўпиб, қўлларини баданига суртишди. Ва: «Сенга тиллодан ибодат қиладиган кулба қуриб берамиз», дейишди. Журайж: «Йўқ! Аввал қандай бўлса, ўшандай қилиб лойдан қуриб беринглар», деди. Улар қуриб беришди.
Бир гўдак онасини эмиб кетаётган эди. Ногаҳон олдиларидан чопқир, гавдали ва чиройли уловга миниб кетаётган бир киши ўтиб кетди. Шунда онаси: «Аллоҳим, ўғлимни ҳам бу кишига ўхшаш қилгин», деди. Бу сўзларни эшитган гўдак кўкрак эмишни тўхтатди-да, у кишига юзланиб назарини қаратди ҳамда: «Аллоҳим, мени у кишига ўхшаш қилмагин», деди-да, кўкрагига қайтиб, яна эма бошлади. (Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: «Ўшанда жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бола онаси кўкрагини қандай эмганини тушунтириш учун ўз бармоқларини сўриб кўрсатганлари ҳамон кўз олдимда»)
Сўнгра она-бола бир чўри олдидан ўтиб қолишди. Кишилар зино қилдинг, ўғирладинг, деб уни  уришаётган эди. У чўри эса: «Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакил», яъни «Аллоҳ менга кифоячидир. У мунча ҳам яхши вакил», дер эди. Боланинг онаси: «Аллоҳим, ўғлимни бу чўрига ўхшаш қилмагин», деган эди, бола яна эмишни тўхтатди-да, у чўрига қараб «Аллоҳим, мени шу чўри каби қилгин», деди. Она-бола мана шу ерда савол-жавоб қилишди.
Она: «Чиройли, ҳайъатли киши ўтиб кетди. Мен: «Аллоҳим, ўғлимни бу киши каби қилгин», десам, сен: «Аллоҳим, мени у киши каби қилмагин», дединг. Чўри олдидан ўтаётганимизда кишилар уни зино қилдинг, ўғирладинг, деб айтиб дўппослашаётганида, мен: «Аллоҳим, ўғлимни у каби қилмагин», десам, сен: «Аллоҳим, мени у каби қилгин»,  деб айтдинг», деганида, боласи: «Бу уловдаги киши золимдир. Шунинг учун «Аллоҳим, мени бу киши каби қилмагин», дедим. Ана бу чўрини ўғирлик қилдинг, дейишаётган эди. Аслида, у ўғри эмас эди. Зино қилдинг, дейишаётган эди. Аслида, зино қилмаган эди. Мен: «У чўри каби ўғирлик, зино қилмайдиганлардан қилгин», дедим», деб айтди» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Раҳматилло Жалилов,
Қўштепа тумани бош имом-хатиби
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Тинчи йўқнинг – ҳаловати йўқ

Кейинги мақола

Телефонга туширилган Қуръонни таҳоратсиз ўқиса бўладими

Ўхшаш мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа
Мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа

05.02.2023
1
Марғилон алломалари
Мақолалар

Марғилон алломалари

24.01.2023
57
Ҳазрат Умар жорий қилган болалар нафақаси
Мақолалар

Ҳазрат Умар жорий қилган болалар нафақаси

23.01.2023
11

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа

Огоҳлантирилган уч тоифа

05.02.2023
1
Энг яхши китобхон талабалар тақдирланди

Энг яхши китобхон талабалар тақдирланди

04.02.2023
7
Мадрасанинг фидойи устози умра йўлланмаси билан рағбатлантирилди

Мадрасанинг фидойи устози умра йўлланмаси билан рағбатлантирилди

04.02.2023
10
Қоримиз халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун жўнаб кетди

Қоримиз халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун жўнаб кетди

04.02.2023
18
Диний идора вакили обод бўлаётган масжидларни кўздан кечирди

Диний идора вакили обод бўлаётган масжидларни кўздан кечирди

04.02.2023
12
Жума маърузалари: «Исломда инсон қадри»

Жума маърузалари: «Исломда инсон қадри»

01.02.2023
93
Тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида янги илова ишга туширилди

Тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида янги илова ишга туширилди

01.02.2023
7
Улуғларни тарбиялаган маскан (“Мадрасаи Мир” масжиди)

Улуғларни тарбиялаган маскан (“Мадрасаи Мир” масжиди)

01.02.2023
37

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика