Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Автобус пештоқига ёзилган сўз

Автобус пештоқига ёзилган сўз
68
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Эрталаб ажойиб воқеа, ажойиб ҳолат бўлди, шундан кайфиятим ҳам ажойиб! Буни бажону дил шарҳлаб бермоқчиман.

Майдалаб ёғаётган қор, изиллаган совуқ… ишга бориш учун Юнусободнинг 17-мавзесидан 67-йўналиш бўйича қатнайдиган автобусга чиқиб орқароқдаги бўш жойга ўтирдим. Ўринга жойлашарканман, кўзим автобуснинг пештоқига ўхшаган жойга ёзилган, ичидан чироқ билан ёритилган чиройли S ҳарфига тушди. У жуда чиройли эди! Яхшилаб қарасам, давомида яна ҳарфлар бор, лекин нимқоронғиликда уларни ўқишим қийин бўлди. Тикилиб кетяпман, бошқа ҳеч нарса хаёлимни тортмайди. Ниҳоят, S га ёндаш ҳарфларни ҳам англадим: Sabr!

Назаримда, автобус ичида бу ботинию зоҳири гўзал сўз мўъжаз қуёшча бўлиб чарақлай бошлади. Тикилганим сайин қалбимга осойишта, ораста нурлар таралаётгандек. Ногоҳ бир новча йигит рўпарамда туриб қолди-ю, сўз тўсилиб қолди. Аста ўнг, чапга оғаман – шуълаланган сўзга интиламан. Ниҳоят, йигит ёнга сурилди – қуёшли сўз яна кўзимга тўлди. 

Тасаввуримда бу катта автобусда кетаётганлар ҳаёт карвонининг рамзий бир йўловчиларига айланди. Ҳамма қандайдир ният билан йўлга чиққан. Уларнинг орасида кимдир хотиржаму кимдир шошилган, ким борликдан кўкси баланду ким йўқчиликдан ташвишли, ким соғу ким дардманд, ким шукронадаю ким афсусда… Аммо уларнинг ҳаммасига – барчамизга, ҳар қандай ҳолатда, ҳар доим яхшилик, саодат, савоблар йўлини очадиган Аллоҳнинг марҳаматли неъматларидан бири – сабр! Бизга керак ва нокерак турли буюмлар, шифобахшлиги нечоғли тасдиқлангани номаълум дори-дармонлар, бир-икки ойда ҳорижий тилни ўргатиб қўйишга кафолат бераётган ўқув курслари ҳақидаги эълонлар, майли, ўз йўлига. Уларга ҳамма бирдек эҳтиёжманд эмаслиги – табиий. Лекин шундай даъват, тарбия, насиҳат, йўл-йўриқлар борки, уларни туғилгандан умрингнинг охиригача қанча тингласанг, қалбингга жойласанг, уларга амал қилиб яшасанг – шунча жоиз, шунча афзал, шунча хайрли ва шунчалар оз… Улар қаторида бўлган сабр сўзини мана бу автобусда мурувватли, муҳаббатли, талабчан устоз каби  кўз ўнгимизга ёзиб қўйишгани қандай хайрли иш бўлибди!

Мен ўзим сабр-тоқатда ноқислигим сабабли кўп панд еганман. Лекин чиройли сабр-тоқат эгаси бўлишни жуда хоҳлайман. Ҳозир шу умид яна қалбимни орзиқтираркан, рўпарамдаги ёзув – қуёшча кўзларимга жимир-жимир юлдузчалар каби сочила бошлади. Уни кўраверсанг, уни севиб қолсанг, қалбингга мустаҳкам жо бўлиб борса, сабр бизни мурувватли паноҳига олса, иншааллоҳ. 

Бирдан бу қувончни бўлишгим келди – ён-атрофимдагиларга бир-бир қараб чиқдим. Ёнимдаги ҳамроҳ менинг – ўзига етти ёт бегона аёлнинг бунақа ҳаяжонланиб, жилмайиб нимадир демоқчи эканидан ҳайронлиги нигоҳида акс этиб турарди. Ёзувга ишора қилдим: “Қаранг, қандай чиройли, қандай ибратли, қандай яхши!”

Манзилимга етиб, ҳар доимгидан бошқача кайфият билан бекатга тушдим. Назаримда, автобус эмас, ичи нурга тўлган бир маъво аста жойидан қўзғалди. Кўзларимга унинг сиртига ёзилган 01 507 DCA белгиси ҳам бошқача, ажойиб кўринди.

Муҳтарама УЛУҒОВА,
фахрий журналист

Калит сўзлар: автобусибратсўз
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Дорул исломдан ҳижрат қилинадими? (Видео)

Кейинги мақола

«Мен ўлимга эмас, юракка давоман»

Ўхшаш мақолалар

Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
100
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
44
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
79

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
48
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
144
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
49
Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

28.09.2026
74
Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

28.09.2026
83
Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

04.10.2026
21
Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
323
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
149

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.