Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Абу Ҳанифа билан хаворижлар ўртасидаги мунозара

Абу Ҳанифа билан хаворижлар ўртасидаги мунозара
231
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Кўфада хаворижлар зоҳир бўлгач, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни ушлашиб, у кишига:
–  Эй Шайх! Куфрдан тавба қил!,  – дейишди. Абу Ҳанифа:
–  Мен ҳар қандай куфрдан Аллоҳга тавба қилувчиман!, – деб жавоб бердилар.
Хаворижлар Имомни қўйиб юборишди. Шунда улар ичидан бири каттасига:
–  Абу Ҳанифа, куфрдан тавба қилувчиман, деганида куфр деб бизнинг ишларимиз қасд қилди-ёв?!,  – деди.
–  Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун! Мусибат-ку, тез шайхни қайтариб олиб келинглар-чи!,  – деди хаворижлар раиси.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни  олиб келишди.
–  Эй шайх! Ҳали, куфрдан тавба қилувчиман, деганингда куфр деб бизнинг ишларимизни назарда тутдинг чоғи, шундайми!?,  – дея қайтадан сўрай бошлади хавориж.
–  Бу гапинг аниқ илмга асосланганми ёки гумон билан сўраяпсанми?!,  – деб сўрадилар  Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ. У:
–  Гумон қиляпмиз, – деди.
–  Аллоҳ таоло: “Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир”, деган. Демак сен гумон билан хато қилдинг ва ўз ақиданга кўра хато сабабли кофир бўлдинг. Демак сен аввал ўзинг куфрингдан тавба қилишинг керак!  – дедилар Абу Ҳанифа.
Хавориж ҳомуш бўлди ва:
–  Эй шайх! Тўғри айтдинг. Мен хато қилдим ва куфримдан тавба қилдим  -, деди…
Хаворижлар кейинроқ яна Улуғ Имомнинг олдиларига мунозара учун келишди. Абу Ҳанифанинг қибла аҳлини гуноҳ сабабли кофирга чиқармасликларини билган хаворижлар у зотга шундай дейишди:
–  Мана, масжид эшиги олдида иккита маййит турибди. Бириси ароқхўр, ароқ ичиб ўлган. Иккинчи маййит эса зинокор аёл. У зино қилиб, қорнида бола бўлиб  қолгач  ўзини ўлдирган. Шу иккиси кофирми ёки мусулмонми?
Шунда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ  хавориждан:
–  Булар қайси миллатдан? Яҳудийми?, – деб сўрадилар.
–  Йўқ!
–  Насронийми?
–  Йўқ!
–  Мажусийми?
–  Йўқ!
–  Ундай бўлса, бу иккиси қайси миллатдан?
–  Шаҳодат калимасини айтадиган Ислом миллатидан!
–  Ўзинглар буларни Ислом миллатидан, деб туриб яна кофирми, деб сўряпсизларми? Ёки сизларнинг наздингизда шаҳодат калимаси иймоннинг учдан бири, тўртдан бири ёҳуд бешдан бири ҳисобланадими?
–  Йўқ, иймон учдан бир, тўртдан бир ёки бешдан бир бўлмайди. Шаҳодат калимаси бутун иймонни ифода қилади.
–  Шундай экан, ўзинглар мусулмон эканини тан олиб турган ҳолингларда мендан уларни кофирми, деб сўрашинглар нақадар тўғри?!
Хаворижлар жавобнинг салобатидан довдираб қолишди. Лекин яна саволларини давом эттиришди:
–   Эй Шайх! Гапни айлантирма! Бу иккиси жаннатийми ёки жаҳаннамийми?
Абу Ҳанифа шундай жавоб бердилар:
–  Агар бу далилдан ҳам юз ўгирсанглар мен бу икки маййит тўғрисида Иброҳим алайҳис саломнинг ўз қавми борасида айтган сўзини айтаман. Ваҳоланки у қавмнинг жинояти бу иккисининг жиноятидан кўра оғирроқ эди:
“Эй Роббим, албатта, у(санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан” (Иброҳим сураси, 36).
Мен бу икки маййит тўғрисида Ийсо алайҳис саломнинг ўз қавми борасида айтган сўзини айтаман. Ваҳоланки у қавмнинг жинояти бу иккисининг жиноятидан кўра оғирроқ эди:
“Агар уларни азоблайдиган бўлсанг, бас, албатта, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қиладиган бўлсанг, бас албатта, Сенинг Ўзинг азиз-ғолиб ва ҳикматли зотсан», деганини эсла” (Моида сураси, 118).
Мен бу икки маййит тўғрисида Нуҳ алайҳис салом ва Набиййимиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган сўзларини айтаман:
Мен сизларга: «Ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари бор», демайман. Ғайбни ҳам билмайман. «Мен фариштаман», демайман. «Кўзингизга ҳақир кўринаётганларга Аллоҳ ҳаргиз яхшилик бермайди», демайман. Уларнинг дилларида нима борлигини Аллоҳ яхши биладир. Акс ҳолда, мен, албатта, золимлардан бўлиб қоламан», – деди (Ҳуд сураси 31).
Бу гапларни эшитиб хаворижлар таъсирланди. Қуролларини қўйишди ва:
–  Ўзимиз қаттиқ туриб олган ҳар қандай диндан қайтдик ва сизнинг динингизга ўтдик. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло сизга улуғ фазл, ҳикмат ва илм берган экан! – дейишди…
Манбалар асосида
Р.Жалилов тайёрлади
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Бола ва чўпон воқеаси

Кейинги мақола

Жонивор фидоийлиги

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
9
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
30
Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
121

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
9
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
20
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
30
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
121
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
29

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.