Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

“Тўғри йўл янглиш йўлдан ажрим бўлди”

“Тўғри йўл янглиш йўлдан ажрим бўлди”
178
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

“Агар Раббингиз хоҳласа эди, Ер (юзи)даги барча кишилар ёппасига имон келтирган бўлур эдилар. Бас, Сиз одамларни мўмин бўлишларига мажбур қиласизми?!” (Юнус сураси, 99-оят).

Ушбу ояти карима очиқ-ойдин кўрсатиб турибдики, Раббимиз ер юзидаги кишиларнинг ёппасига имон келтиришини ирода қилгани йўқ. Шунингдек, мусулмонлар бошқаларни мўмин бўлишга мажбурлашдан қайтариляпти.

Ислом – тинчлик дини, деган ибора кўп такрорланади. Ҳақиқатан, Ислом тинчлик-тотувлик, меҳр-мурувват, одоб-ахлоқ, ғайрат-шижоат дини бўлган боис одамларнинг қалбига маҳкам ўрнашган ва энг юксак фазилатларга эга бўлгани туфайли ушбу динга эътиқод қилувчилар сони кун сайин ортиб бораётир.

Динимиз моҳияти ва юқоридаги ояти каримага амал қилиб яшаган   мусулмонлар гўзал одоблари билан инсонларда Ислом динига нисбатан ҳавас уйғотмоқдалар. Илло, чиройли ахлоқ – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ таолонинг амри эди ва у зотдан биз умматларига қолган суннатдир.

Бироқ Аллоҳ таолонинг ана шундай қатъий кўрсатмаси бўлишига қарамасдан, баъзи кимсалар тўғри йўлдан чалғиб кетаётгани ғоят ташвишли ҳодисадир. ОАВда кўзимиз тушиб қолаяпти: бизнинг тинчликсевар, бутун жисму жони меҳр-шафқатдан иборат бўлган халқимиз орасидан ҳам террорчилик ташкилотлари таъсирига тушиб қолаётганлар учраб турибди. Кечагина шундай адашганлардан бир гуруҳи Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида қўлга олинди. Уларнинг мақсади Сурияга ўтиб жиҳод қилиш экан.

Соддаликни қаранг-да, Сурияда кечаётган жангнинг асл моҳияти нима эканини ҳам билмайди, у бечоралар. Сурияда амалдаги ҳукумат билан мухолифат ўртасида ҳокимиятни эгаллаш учун жанг кетяпти.

Хўш, бу жангга ўзбекистонликларнинг нима алоқаси бор? Улар қайси тарафда туриб жанг қилмоқчи ўзи? Нима учун жанг қилмоқчи?..

Парвардигоримиз: “Динда зўрлаш йўқ, зеро, тўғри йўл янглиш йўлдан ажрим бўлди” (Бақара сураси, 256-оят), деб ажримни аниқ қилиб қўйганидан кейин ҳам ҳаддан ошиш – экстремизм, одамларни қўрқитиш – терроризм билан шуғулланиш, Раббимизнинг ояти каримасига қарши бориш уларнинг ўзларининг диндан чиқиб қолишига сабабчи бўлишига фаҳмлари етмасмикан, ажабо!

Терроризм ва экстремизм – ҳар қандай давлат тараққиёти йўлидаги тўсиқ бўладиган, миллатни пароканда қиладиган, инсонларнинг ҳаётини издан чиқариб юборадиган иллатлар. Уларни Ислом душманлари ўйлаб топган ва молиялаштириб туради. Лекин шу ҳақиқатни мусулмонлар сира ҳам англаб ета олмаяптилар ва биродаркушликда, худкушликда ҳамон давом этмоқдалар.

   Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз умматларни қатъиян огоҳлантириб: “Бирортангиз, зинҳор ўз биродарига қурол билан ишора қилмасин (ўқталмасин) чунки у билмайдики, шайтон унинг қўлини бузиши мумкин (яъни унинг қалбига васваса солиш орқали мусулмонга қарата ўқ оттириши мумкин). Оқибатда эса у одам дўзах чоҳига қулайди”, деганлар.

Диққат қилинг, мусулмон мусулмонга ҳатто қурол билан ишора қилмасин, дейиляпти. Чунки ўртада дарҳол шайтон ҳозир бўлади ва унинг қўлини қалтиратади, натижада униси бунисини, буниси унисини… ва жанжал каттариб кетади, давлат ва жамият буткул инқирозга учрайди.

Туркистон пири-машойихи Аҳмад Яссавий ҳазратлари ҳикматларининг бирида:

Суннат эрмиш бўлса кофир, берма озор,
Кўнгли қаттиқ дилозордан худо безор, –

деб ёзганлар.

Буни қаранг, Аллоҳ таоло: “Динда зўрлаш йўқ”, деб; Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бирортангиз, зинҳор ўз биродарига қурол билан ишора қилмасин”, деб; Улуғ аждодларимиз: “Кўнгли қаттиқ дилозордан худо безор”, деб огоҳлантириб қўйганидан кейин ҳам ҳаддан ошиб одамларни қурол-яроғ билан даҳшатга солишни ният қилганларни ким деб айтиш мумкин.

Бруклин институти маълумотларига кўра, Twitter тармоғида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи билан у ёки бу даражада боғланган аккаунтлар сони 90 мингтага етади ва ҳар бирида 1000дан ортиқ ўқувчиси бор. Уларга ташриф буюрувчиларнинг асосий қисми ўсмирлар ва қизлардир. Бу фақат ижтимоий тармоқларнинг биттасида бўлаётган ҳодиса, холос.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида “Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси “вируси“ тарқалишининг олдини олишдир”, – дея таъкидлаган эди.

Ана шу масала бутун инсоният олдида турган энг долзарб вазифалардан биридир. Негаки, терроризм ва экстремизм балоси даф бўлмас экан, бирорта давлат ва жамиятда тинчлик ва тараққиёт бўлмайди. Инсоният ана шу ҳақиқатни тушуниб олмоғи даркор.

Музаффархон АЪЗАМ,
“Пул емас ота” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Динимизнинг асл моҳиятини кенг тарғиб этишга барча бирдай масъул

Кейинги мақола

Тинчлик ва барқарорлик – олий қадрият!

Ўхшаш мақолалар

Данғара туманида сайёр тадбир ўтказилди
Видео

Данғара туманида сайёр тадбир ўтказилди

20.04.2026
32
Амир Темур сиймоси
Мақола

Амир Темур сиймоси

09.04.2026
34
Диний соҳа ходимлари иштирокида кураш мусобақаси ўтказилди
Видеомаъруза

Имом-хатиблар ўртасида кураш бўйича мусобақа ўтказилди

09.04.2026
33

Сўнгги мақолалар

Ҳалол меҳнат – фаровонлик калити!

Ҳалол меҳнат – фаровонлик калити!

13.06.2026
3
Ҳожилар «Ҳаж-2026» ташкилотчиларига миннатдорлик мактублари йўллашмоқда

Ҳожилар «Ҳаж-2026» ташкилотчиларига миннатдорлик мактублари йўллашмоқда

13.06.2026
8
Муваффақиятли ҳаж мавсуми: юксак эҳтиром, сифатли хизматлар ва шинам шароитлар

Муваффақиятли ҳаж мавсуми: юксак эҳтиром, сифатли хизматлар ва шинам шароитлар

13.06.2026
12
Отинойилар учун семинар-тренинг бошланди

Отинойилар учун семинар-тренинг бошланди

10.06.2026
11
Мезбоннинг одоблари

Мезбоннинг одоблари

10.06.2026
16
Жонли ва жонсиз тарбия

Жонли ва жонсиз тарбия

10.06.2026
16
Муаммо ўзимизда, ечими ҳам… 

Муаммо ўзимизда, ечими ҳам… 

09.06.2026
22
Фарғона ҳожиларининг илк гуруҳи Ватанга қайтди

Фарғона ҳожиларининг илк гуруҳи Ватанга қайтди

08.06.2026
19

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика