Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Фитналар авж олганда қандай йўл тутиш керак?

Мазҳабсизлик – хатарли йўл
214
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Фитнанинг турлари кўп: нафсу шаҳват фитнаси, шубҳаю гумон фитнаси, бузуқ эътиқодлар фитнаси, оммавий ёки хос фитналар ва ҳоказо.

Давр тараққиёти ёки тадрижий ихтироларга қараб фитна турлари кўпайиб бораверар экан. Масалан, бундаги ихтиролар ва тараққиётларнинг яхшилиги билан бир қаторда инкор қилиб бўлмайдиган фитналар ҳам талайгина. Жумладан, ёмон ниятда ишлатилаётган телефон ва интернет, инсонлар онгига салбий таъсир қилувчи бошқа ахборот воситалари…

Фитна жуда хатарли. У денгиз каби мавж уриб, кишини йўлдан оздиради. Улуғ саҳоба Ҳузайфа ибн Ямоний айтади: “Биз мўминлар амири Умар розийаллоҳу анҳу билан бирга эдик. У зот биздан бола-чақа, қўни-қўшнилар билан боғлиқ фитналардан ташқари, денгиз мавжлари каби тўлқинланиб, ҳар бир хонадонга кириб борадиган охирзамон фитналари ҳақида Расулуллоҳдан эшитганингиз борми?” деб сўраганларида ҳамма сукут қилди. Шунда мен у кишига Пайғамбаримиздан эшитган мана бу ҳадисни айтиб бердим: Ҳузайфа розийаллоҳу анҳу Фитналар авж олганда қандай йўл тутиш керак? Эсда тутинг Қуръон шифодир айтади: «Биз Умар розийаллоҳу анҳунинг ҳузурида ўтирганимизда, у тўсатдан: “Ким Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фитна ҳақидаги ҳадисларини ёддан билади?” деди. Мен: “Кишининг оиласи, бола-чақаси, моли ва қўшнисидаги фитнасини намоз, садақа, амри маъруф ва наҳий мункар ювиб юборади”, дедим. Умар: “Буни сўрамадим, балки денгиз мавжига ўхшаб келадиган нарсани сўрадим”, деди. Мен унга: “Ундан сизга зарар етмайди, эй мўминларнинг амири. Сиз билан у (фитна)нинг ўртасида ёпиқ эшик бор”, дедим. Умар яна сўради: “Эшик синдириладими ёки очиладими?” Мен: “Йўқ (очилмайди), балки синдирилади”, дедим. Шунда Умар: “Ундай бўлса, у ҳеч қачон қайта ёпилмайди”, деди. Мен: “Тўғри”, дедим”.

Биз Ҳузайфага: “Умар эшик кимлигини биладими?” дедик. У: “Ҳа, худди эртанги кун келишидан олдин тун келишини билганидек аниқ билади. Чунки мен унга ҳадисни хатоларсиз, аниқ айтиб бердим”, деди. Бас, эшик кимлигини билишга қизиқиб, Масруққа: “Уни сўра-чи?” дедик. Масруқ: “(Ўша) Эшик ким?” деб сўраганди, Ҳузайфа: “Умар розийаллоҳу анҳу”, деб жавоб берди».

Хўш, фитналар авж олган пайтда мусулмон киши нималар қилиш керак?

Биринчидан, ҳар бир уммати Муҳаммадий бу ўринда ўз пайғамбарига қаттиқ эргашиб, у зотнинг саботидан ўрнак олиб, ҳақ устида собит туриши лозим. Зеро, Расули акрам энг оғир синов – ғорда яшириниб турган пайтда ҳам шериклари Абу Бакр розийаллоҳу анҳуга: «Ташвиш чекма! Албатта, Аллоҳ биз билан биргадир!» (Тавба сураси, 40-оят) дедилар.

Иккинчидан, мусулмон киши фитналар кўпайганда уламолар, имомлар, тўғри йўл кўрсатувчи пешволар бошқараётган мусулмонлар жамоасини лозим тутиши керак. Ҳар қандай фитнадан, турли номлар билан урчиб бораётган алламбало фирқалардан жуда узоқ бўлиш лозим. Бежиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло менинг умматимни залолатда жамламайди”, демаганлар (Имом Ҳоким ривояти).

Демак, биз ҳар турли гуруҳбозлик, фитналардан жуда эҳтиёт бўлишимиз зарур. Уламолар тафриқалар, гуруҳбозликлар кўпайса, дарахт илдизини шимиб бўлса ҳам, ўзингни асра, деганлар. Мазҳаббошимиз Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ динда тортишиб, тафриқага борганларни фосиқлар деб, уларнинг орқаларидан намоз ўқиманглар, деганлар.

Учинчидан, фитналардан сақланмаслик, ғаламис фитначиларга қўшилиш Қуръони каримда очиқдан-очиқ мусулмонларга қилинган амри илоҳийга зиддир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг»(Оли Имрон сураси, 103-оят).

Хуллас, бундай балолардан сақланиш, эҳтиёт бўлиб яшаш, айниқса, киши ўз динида фитналаниб қолиш, ҳар қандай фиқҳий ёки ақидавий асоссиз қарама-қаршиликлар атрофида ўралашиб қолиш масъулияти шунчалар оғир бўлса, бундай фитна-фасодларни келтириб чиқараётганларнинг ҳоллари икки дунёда қандай бўлишини мулоҳаза қилиш азиз ўқувчининг ҳукмига ҳавола.

Эргашали РУСТАМОВ,
Чилонзор тумани бош имом-хатиби

Калит сўзлар: фитна
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Мутаассиблик – фитналарни пайдо қилади

Кейинги мақола

Ғассолнинг дам солиши, пахта силашига динимизнинг муносабати қандай?

Ўхшаш мақолалар

Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
109
Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
110
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
83

Сўнгги мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
9
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
109
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
23
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
21
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11
Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

28.10.2026
15
Хушхабар: Хоразм вакиллиги янги биноси фойдаланишга топширилди

Хушхабар: Хоразм вакиллиги янги биноси фойдаланишга топширилди

27.10.2026
12

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.