Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Динда ғулувга кетиш ва унинг оқибатлари

“Маърифатчилар”нинг бузуқ қарашлари
147
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ислом дини тавҳид дини ўлароқ, якка-ю ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилишга буюрилади. Айни пайтда унга амал қилувчи мусулмон халқларни  бирдамлик ва аҳликка чақиради.  Бу эса динда ғулувга кетмаслик, ҳаддан ошмаслик билан бўлади. Нега? Чунки, динда ғулувга кетиш, ҳаддан ошиш туфайли ўзаро  ихтилоф ва турли гуруҳбозлик вужудга келади.  Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: “Улар (мушриклар) динларини бўлиб юбориб, (турли) фирқаларга ажралгандирлар. Ҳар бир фирқа (одамлари) ўз наздиларидаги нарса (ақида) билан шоддирлар” (Рум, 32).

Эътибор берилса, ўтмиш халқларнинг ёмон оқибат топишларига, турли фирқаларга бўлиниб кетишларига сабаб бу уларнинг динда ғулувга кетилари экан.

Динда ғулувга кетишнинг ёмон оқибати шугина эмас. Динда ғулувга кетиш, энг аввало,  ақиданинг бузилишига олиб боради. Тарихда пайдо бўлган равофиз, хавориж ва бошқа тоифаларнинг юзага келиш воқеаларига бир эътибор қаратайлик. Уларнинг турли номлар билан бўлиниб кетишларининг асосий ҳам динда ғулувга кетишнинг оқибати эди. Рофизийлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин халифаликка лойиқ зот сифатида Али розияллоҳу анҳу ва унинг авлодларидан бошқа кеч кимни тан олмадилар. Ҳатто, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуларни халифаликни Али розияллоҳу анҳудан зўрлик билан тортиб олганликда айбладилар. Равофиз сўзи «инкор қилувчилар», «рад этувчилар» деган маънони англатади. Уларнинг баъзи тоифаси Али розияллоҳу анҳуни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам юқори қўяди. Улар  шу даражада ғулувга кетиб Аҳли сунна вал жамоадан чиқдилар.

Хаворижлар эса, аксинча, ҳазрати Али розияллоҳу анҳуни кофирга чиқардилар. Натижада, унга қарши қурол кўтариб, қонини тўкишни ҳалол дедилар. Равофиз ва хавориж тоифалари айнан Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг шахси борасида ғулувга кетишлари оқибатида пайдо бўлди. Бу ҳақда Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг ўзлари шундай деган эдилар: “Менинг борамда икки хил тоифа ҳалокатга учради: бири ҳаддан ташқари муҳаббат қўйиб, иккинчиси ҳаддан ташқари буғзу адоват қилганидан бўлди”.

Ёки кейинчалик  пайдо бўлган мўътазила тоифасини олиб кўрайлик. Улар Аллоҳнинг зотида ғулувга кетиб, унинг сифатларини инкор қилдилар.Ақлларини нақладн устун қўйиб, ақлларига тўри келмаган нарсаларни гарчи ақидавий масалалар бўлсин, нақл келса ҳам қабул қилмадилар. Оқибат, улар ҳам Аҳли сунна валжамоа йўлидан ажрадилар.

Шунингдек, хавориж ва мўътазила тоифалари амру маъруф ва наҳий мункарда ҳам  ҳаддан ошиб, мусулмонларнинг имомига қарши чиқишга йўл очдилар. Яъни, уларнинг назарида давлат раҳбарига қарши чиқиш амру маъруф ва наҳий мункар қилиш саналади. Бугун ҳам асримиздаги ақийдавий ғулувнинг келиб чиқиш томирлари етиб борадиган асосий масалалардан бири ҳокимият масаласи бўлиб турибди. Ғулувга кетган шахслар ва тоифаларнинг асосий шикоятлари ушбу масала бўйича эканлигини мутахассислар алоҳида таъкидлайдилар. Солим Баҳнасовий ўзининг «Ал-Ҳукму ва қозияту такфийрил муслим» номли китобида ғулувчилардан бири ҳокимга қарши чиқишининг сабаби у ўзини Аллоҳнинг ўрнига қўйиб, одамларни ўзига ибодат қилдираётгани эканини даъво қилаётганини ёзади.

Маълум бўлмоқдаки, ғулвга кетаётган кимсаларниг асосий камчилиги бу уларнинг билимсизлигидир. Билимсизлик  динда ҳаддан ошган ғулувчиларнинг асосий камчилиги ҳисобланади. Аммо ачинарлиги шундаки, улар  ўзларининг  билимсизликларини асло тан олмайдилар. Балки ўзлари мужтаҳид мақомида кўрадилар. Аслини олганда, улар диний  соҳада тузукроқ таълим  ҳам олмаган бўладилар. Ҳозирги замонда номи чиққан ғулувчиларни бирма-бир ўрганиб чиқилса, ичларида шаръий илмларни пухта ўрганганитопиш мушкил.

Ислом ер юзида пайдо бўлган кунидан бошлаб фитна-фасодга қарши кураш очган. Фитнани ўзи тугун уни пайдо қилган кимсаларга ҳам муросасиз.  Ислом ошкораю ботин фитналардан қайтариб, ундан паноҳ тилашга буюрган диндир. Аллоҳ таоло мусулмонларни тафриқага бўлинишдан қайтариб, адолат ва тўғрилик йўлида бирлашишга чақиради.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: “Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг” (Оли Имрон, 103).

Ўзаро келишмовчилик, низо  ва ихтилофда бўлиш,   фирқаларга бўлиниш умматнинг  сустлашиши ва қувватининг кетишига олиб келади. Мусулмонлар бу каби воқеаларнинг мисолни Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик пайтларида бўлиб ўтган машҳур Уҳуд жангидан яхши биладилар. Ўшанда мумусолмонларнинг мағлуб бўлишларига ўзаро ичларида пайдо бўлган келишмовчилик, якдилликнинг йўқлиги сабаб бўлган эди. Буни мусулмон уммати унутиши мумкин эмас.   Бугун мусулмонларнинг сўзи, мақсади, нияти бир бўлиши, исломнинг ривожи, уммматнинг нажотига бирга киришишлари зарур бўлдаи. Аксинча, турли ихтилофли масалалар устида тортишиб, уммат учун муҳим бўлган мавзулар четда қолса, бундан дин душманлари, турли ёвуз томонлар фойдаланиб қолишлари турган гап.

Ҳакимлардан бири айтади: “Бандалар Аллоҳнинг амрларини бажаришда шайтоннинг икки ҳамласига учрашлари бор: Бири – банданинг шу амалда нуқсонга йўл қўйиши бўлса, иккинчиси – уни  ҳаддан ошириб юборишидир. Шайтон буларнинг қайси бирида ғолиб бўлишига парво қилмайди. Яъни, қайси бирида бўлса-да, ғолиб бўлиши унинг учун кифоядир”. Шайтон ўзи ғолиб бўлган кимсани   хоҳлаган куйига солади.

Бугина эмас, ғулувга кетиш динда ҳаддан ошиш кишини олимликни даъво қиладиган, уламоларга қарши борадиган, ҳеч бир тажриба ёки малакасиз бўлгани ҳолда улкан ишларга аралашадиган, фақиҳлар ва раъй эгалари бўлган шахсларга мурожаат қилмайдиган қилиб қўяди. Бу нарса уларни ҳақ йўлдан оғишишга ва йироқлашишга олиб боради. Бундай иллатлардан сақланишнинг бирдан бир йўли, ўзимизгача келган салаф уламолар- мужтаҳидлар, уларга эргашаган мазҳаб уламолариниг йўллари ва сўзларига  муҳаббат билан эргашишдир.

Раҳматуллоҳ ФАЙЗУЛЛАЕВ,
Марғилон шаҳар “Робия ҳожи она” масжид имом-хатиби

Калит сўзлар: ғулув
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ РОБИТАСИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН УЧРАШДИЛАР

Кейинги мақола

«Эшонгузар» масжидида янги хонақоҳ барпо этилмоқда

Ўхшаш мақолалар

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
62
Порахўрлик жамиятни таназзулга етаклайди
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Порахўрлик жамиятни таназзулга етаклайди

26.06.2026
31
Ilm va ulamolar
Мақола

Ilm va ulamolar

22.06.2026
35

Сўнгги мақолалар

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
9
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
7
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
30
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
32
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
18
Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

01.08.2026
21
Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

31.07.2026
18
Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

31.07.2026
12

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]