Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Савол-жавоб

Йигит ва қиз учрашувидаги шаръий меъёрлар қандай?

527
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Савол: Ассалому алайкум!
— Ота-оналар розилиги билан йигит ва қиз учрашувга чиқадилар. Шу учрашувда исломий одоб-ахлоқ билан қандай суҳбат олиб борса ва қандай саволлар берса бўлади. Динимизда бу борада қандай кўрсатмалар бор?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Динимизда бўлажак келин-куёвлар умуман учрашмай, кўришмай турмуш қуриш қораланган. Бундан ташқари ғарб одатига кўра бир-бирини бир неча йиллар “синаб” кўриб уйланиш ҳам динимизда қайтарилган ҳаром амаллардан ҳисобланади.

Мўътабар ҳанафий манбалар “Мухтасарул Қудурий” китоби ва унинг шарҳи “Лубоб”да шундай дейилади: “Шаҳватдан омонда бўлганда эркак аёлнинг фақат юзига ва кафтига қараши мумкин. Агар шаҳватдан омонда бўлмаса, фақат олди-берди, савдо-сотиқ каби ҳожат-зарурат бўлгандагина юзига қараши жоиз. “Дуррул мухтор” китобида: “Номаҳрамга назар қилиш шаҳватдан омонда бўлишга боғлаб қўйилган, акс ҳолда назар қилиш ҳаромдир ва бу ўтган даврларда шундай. Бизнинг замонимизда эса ёш аёл-қизларга қараш ман қилинган”” Иқтибос тугади.
Шунинг учун номаҳрамлардан кўзни тийиш эркагу аёлга бирдай вожибдир. Аммо турмуш қурмоқчи бўлган йигит қизнинг бир-бирларини совчилик нияти билан кўриши жоиз ва керак. Бу ҳақда ҳадислар кўп.

Имом Муслим “Саҳиҳ”ларида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бир аёлга уйланмоқчи бўлган кишидан: “Уни кўрдингми?” деб сўрадилар. У: “Йўқ”, деди. “Боргинда, уни кўр”, дедилар”.

Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Ҳоким Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

إِذَا خَطَبَ أَحَدُكُمُ الْمَرْأَةَ فَإِنِ اسْتَطَاعَ أَنْ يَنْظُرَ إِلَى مَا يَدْعُوهُ إِلَى نِكَاحِهَا فَلْيَفْعَلْ » (رواه الإمام أبو داود عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ)

«Агар сизлардан бирингиз бир аёлга совчи юбормоқчи бўлса, у аёлнинг никоҳига боис жойларини кўра олса, кўрсин».
Уйланмоқчи бўлган йигит қизнинг фақат юзи ва икки кафтини кўриши мумкин. Ундан бошқа жойларни кўриши мумкин эмас. Барча мужтаҳид уламоларнинг фикрлари шундай. Зеро, юз гўзалликни кўрсатса, икки кафт бадан салоҳиятини кўрсатади. Йигит қизнинг оғзи ва баданининг ҳидини, сочининг гўзаллигини билишни истаса, онаси ёки синглисини юбориб билиш имконига эга.

Энг яхшиси, уйланмоқчи бўлган йигит қизни унга совчи юбормасдан илгари кўрсин. Агар ёқмаса, қизга озор етказмайди, совчи юбормайди. Қизни кўриш учун унинг розилигини олиш, яъни унинг билиши шарт эмас. Йигит қизни билдирмай ва у сезмаган ҳолда кўриши мумкин. Шу яхши. Имом Аҳмад ва Табароний Абу Ҳумайд Содий разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизлардан бирингиз аёлга совчи юборган бўлса, у аёл билмасада, уйланиш ниятида уни кўриши гуноҳ бўлмайди”, дедилар. Аммо бундай учрашувда нималар ҳақида гаплашиш керак, нималарни сўраш керак экани айтилмаган. Вазиятдан келиб чиқиб, бир-бирини ҳижолатга қўймайдиган саволлар беришлари мумкин. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати

Калит сўзлар: никоҳучрашув
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Вақф фонди “Covid” сабаб вафот этган қорақалпоғистонлик имом-ноибнинг оиласига уй ҳадя қилди

Кейинги мақола

Сохта салафийликнинг ҳанафий мазҳабига зид даъволари

Ўхшаш мақолалар

Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар
Савол-жавоб

Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар

06.07.2026
162
Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?
Савол-жавоб

Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?

29.06.2026
60
Ижтимоий кешбек
Савол-жавоб

Ижтимоий кешбек

21.04.2026
65

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
10
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
13
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
13
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.