Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Aқлинг етмаслиги аниқ бўлган нарсаларни билишга ўзингни мажбурлама!

198
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳнинг шогирди Исмоил Музаний раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади: 

«Тавҳид ҳақида (Аллоҳ таоло зоти ҳақида Қуръону Суннатда келмаган) айрим нарсалар хаёлимга ўрнашиб олган, юрагимга ғулғула солиб келар эди. Бу нарсаларни миямдан чиқариб ташлай оладиган бирор киши бўлса, Шофеийдан бошқаси бўлмайди, дедим-да, унинг олдига бордим. Миср масжидида экан. Қаршисига чўкка тушиб ўтирдим ва дедим:
— Ичимда тавҳид ҳақида бир нарса ғимирлай бошлади. Сиздан бошқаси билмайди, деб ўйлайман. Бу ҳақда сиз нима дейсиз?

Шофеийнинг аччиғи чиқиб кетди ва:
— Қаердалигингни биласанми? – деди.
— Ҳа, – дедим.
— Бу ерда Аллоҳ Фиръавнни ғарқ қилган. Бунинг тафсилотини Расулуллоҳ алайҳиссалом сўрашга буюрганмилар? Сенга бирор хабар етганми?! – деди.
— Йўқ, – дедим.
— Саҳобалар гапирганми? – деди.
— Йўқ, – дедим.
— Осмонда нечта юлдуз бор, биласанми? – деди.
— Йўқ, – дедим.
— Улардан бир юлдузнинг жинсини, қачон чиқиши, қачон ботишини, нимадан яралган, биласанми? – деди.
— Йўқ, – дедим.
— Яратиб қўйган нарсаларидан кўзинг билан кўриб турган нарсангни билмайсану, Яратувчиси ҳақида тусмоллаб гапиришга уринасан?!

Кейин мендан таҳоратдаги бир масала ҳақида сўради. Жавобда хато қилдим. Ўзи ўша масалани тўрт фаръий бўлакларга бўлиб, сўради. Биронтасида тўғри жавоб бера олмадим.
— Кунда беш маҳал эҳтиёжинг тушадиган нарсаларни ўрганишни қўйиб, Яратувчини ўрганишга ўзингни мажбурлаб такаллуф қиласан?! Ичингда яна шундай нарса ғимирлайдиган бўлса, Аллоҳга қайт, унга ёлвор. Аллоҳнинг мана бу қавлига қайт:

«Сизнинг илоҳингиз ягона Илоҳдир. Ундан ўзга ибодатга лойиқ ҳеч бир илоҳ йўқ, У Меҳрибон, Раҳмли зотдир. Албатта, осмонлару ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида, одамларга манфаатли нарсалари ила денгизда сузиб юрган кемада, Оллоҳнинг осмондан сув тушириб, у билан ерни ўлимидан кейин тирилтириши ва унда турли жонзотларни таратишида, шамолларни йўналтиришида, осмону ер орасидаги итоатгўй булутда ақл юритувчи қавмлар учун оят(белги)лар бор» (Бақара, 163-164). 

Махлуқ орқали Холиқни топ, ақлинг етмаслиги аниқ бўлган нарсаларни билишга ўзингни мажбурлама! – деди.

Мен тавба қилдим…

(Заҳабий, “Сияру аъламин нубала” 10/31)

* * *

Удур ҳоким, ки ҳукмин ўзга этмас,
Анинг зотиға ҳеч ким ақли етмас.
Фаришталар, набилар етмадилар,
Бўйин сундилару фикр этмадилар.
Вале фикр эт Худонинг қудратиға,
Ажойиб ишлариға, санъатиға.

“Саботул ожизин” дан

Сайфуллоҳ Носир | azon.uz

Калит сўзлар: иймонИмом Шофеийтавҳид
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Сиз жиҳод нималигини биласизми ўзи?

Кейинги мақола

Макка фатҳидан сўнг ҳижрат йўқ

Ўхшаш мақолалар

Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
49
Швецияда Ўзбекистоннинг диний-маърифий ислоҳотлари юқори баҳоланди
Долзарб

Халқаро ҳамкорлик — диний-маърифий тараққиёт омили

31.03.2026
63
Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний
Бўлимлар

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний

09.10.2024
331

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
44
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
48
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
54
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
55
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
54
Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

07.09.2026
41
Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

05.09.2026
18
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди

04.09.2026
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.