Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Ислом ва иймон

«Қуръонни босмаган мушук»: бу мўжизами ёҳуд исбот?

«Қуръонни босмаган мушук»: бу мўжизами ёҳуд исбот?
124
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Охирги вақтларда интернет орқали Қуръонни босмаган мушукчалар видеоси жуда оммалашди. Бу видеотасвирларни исломий саҳифалар ҳам қўяётгани янада ажабланарлидир.

Бир оз тафаккур қиладиган бўлсак, ушбу видеони суратга олиб, тарқатаётганлар аслида Қуръони каримга ўша мушукчалик ҳам ҳурмат бажо келтирмаганларини англаймиз. Аслини олганда ҳар бир мусулмонга «Тўхта, бу бир ҳайвон бўлса, ўзини бошқара олмай Қуръон устига чиқиб, босиб олиши мумкин. Ёки нажосат чиқарса, мусҳафнинг устига тушиши мумкин», деган ҳаёл келиши керак. Майли, кимдир ўйламай видеога олибди ҳам дейлик, лекин уни тарқатишга одамларни нима ундади?

Аллоҳнинг Каломи ҳисобланмиш Қуръони каримга нисбатан бундай тажриба ишлари ғоят илмсизлик ва жаҳолатдир! Мусҳафни ерга қўйиш, унинг устидан ҳайвонларни сакраб ўтишига имконият яратиш Қуръонга нисбатан катта беҳурматлик ҳисобланади.

Мушук бу бир оддий ақлсиз ҳайвон, холос. Унинг ҳатти-ҳаракати ҳеч қандай нарсани исботлаш ёки инкор қилишни ифодаламайди. Агарчи, мободо у Мусҳафини босса ҳам Қуръоннинг мартабасига заррача путур етмайди.

Аллоҳ таоло ҳайвонларга илҳом қилиши ҳақ! Улар ҳам Аллоҳ яратган махлуқотлардир. Буларнинг ҳатти ҳаракатида биз учун мўжиза бўлиб кўринган воқеалар содир бўлиши тайин. Лекин бу «ҳайвонларнинг ҳаракати «шаръий исбот», дегани эмас. Биз Аллоҳнинг каломи ҳақ эканига ҳайвонларнинг унга нисбатан муомаласига эътибор қилишга буюрилмаганмиз. Фараз қилайлик, динга мойиллиги бор ёки иккиланиб турган инсон ушбу видеони кўриб, уни ўзича синаб кўриши мумкин. Агар мушук ёки ҳайвон мусҳафни босиб ўтадиган бўлса, ундаги динга нисбатан мойиллик сўниши мумкин.

Аслида, бундай ҳолатлар ҳақиқий мўмин киши учун одатий ҳол бўлиши лозим. Зеро, биз яшаб турган замин мўжизаларга шундоқ ҳам бой, улар Аллоҳнинг яккалигига далолат қилади. Жуда кўп асарларда ушбу мавзуга атаб Абул Атоҳийянинг қуйидаги машҳур шеъри келтирилади:

وَلِلَّهِ فِي كُلِّ تَحْرِيكَةٍ وَتَسْكِينَةٍ أَبَدًا شَاهِدُ
فِي كُلِّ شَيْءٍ لَهُ آيَةٌ تَدُلُّ عَلَى أَنَّهُ وَاحِدُ

Шеърнинг маъноси:

Ҳар бир ҳаракат ва сукунатда доим Аллоҳнинг борлигига далил мавжуд. Ҳар бир нарсада Уни ёлғиз эканлигига далолат қилувчи белги бор.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, биз бундай ҳолатларга кўр-кўрона эмас, балки илм-маърифат билан ёндашишимиз, оқибатини ўйлашимиз даркор. Бу каби кўзимизга ғайри табиий бўлиб кўринган ҳодисаларга мўмин киши ақл билан холисона ёндашиши лозим.

Ихтиёр Абдураҳмонов
Исломшунослик Илмий-тадқиқот маркази
кичик илмий ходими

islamcenter.uz

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари

Кейинги мақола

Фарзандингизга қандай китоб олиб беряпсиз?

Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда
Ўзбекистон

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
7
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди
Ўзбекистон

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
9
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар
Ўзбекистон

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
7
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
9
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
11
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
23
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.