Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Дунёдаги сирот кўприги

Дунёдаги сирот кўприги
204
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Маълумки, Аҳли суннат вал жамоат ақидаси бўйича ҳар бир мўъмин  маҳшар ери билан жаннат орасида дўзах устига қурилган, қиличдан ўткир, қилдан ингичка ва ниҳоятда узун Сирот кўпригини ҳақ деб эътиқод қилиши фарз саналади.[1] Жаннатга кирувчиларнинг ҳар бири унга ушбу кўприкдан ўтиб киради.   Унинг ҳақ эканига унамаганлар    мўътазила бўлиши айтилган. Аллоҳ  таоло Марям сурасининг 71-72-оятларида: «Сизлардан ҳар бирингиз унга (жаҳаннамга) учрагайдирсиз. Бу Парвардигорингиз (амрига биноан) вожиб бўлган ҳукмдир! Сўнг тақводор бўлган зотларни (ундан) қутқарурмиз ва золим кимсаларни тиз чўккан ҳолларида (жаҳаннамда) қолдирурмиз», – деб марҳамат қилган.
Мазкур  оятнинг тафсирида Имом Бухорий ва Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Аббос  разияллоҳу анҳумодан ривоят қуйидаги ҳадис келтирилган: «Сирот жаҳаннам устидаги кўприк бўлиб, қилич тиғидан ўткир. Ундан инсонлар қилган яхши амаллари даражасига қараб ўтишади. Савобли амаллари қанчалик кўп бўлса, ўтиш тезлиги шунчалик ошади. Савоби кўплиги жиҳатидан биринчи табақадагилар жамоаси чақмоқдек тезликда ўтишади. Иккинчи табақадагилар шамолдек тезликда, учинчи табақадагилар жамоаси учқур отдек тезликда, тўртинчи табақадагилар жамоаси тез юрар туялардек тезликда, бешинчи табақадагилар жамоаси югурувчи одам тезлигида, кейинги табақалар жамоаси эса оддий юриш тезлигида ўтишади.[2]  Ўша кунда пайғамбарларнинг дуоси фақат:  “Аллоҳумма саллим, саллим”, –  “Парвардигор саломат қилгин, ўзинг саломат қилгин”, – деб дуо қилиш бўлади”.[3]
Албатта, мазкур ҳолат ҳар бир мусулмон кишини ташвишга солади ва  ундан саломат ўтиш ғамини чекади. Сўфи Оллоҳёр айтганларидек:
Жаҳаннам узра бир кўпрук эрур оҳ,
Сирот отлиғ ўшал кўпрук гузаргоҳ
Қиличдан тез эрур қилдан ингичка,
Пушаймонлар тушар ўшал кун ичга.
Айтишларича, Охунд дада кишиларга мазкур кўприкдан саломат ўтиш йўлларини тушунтиришга ҳаракат қилганлар. Шогирдларидан Муҳаммад Мусо Абдуллатиф ўғли шундай дейди: “Охунд дада ҳузурида ақида  фанидан таълим олиб юрган кезларимиз эди. Бир куни  сирот кўприги ҳақида гапира туриб: “Сирот кўприги бу дунёда ҳам бор”, – дедилар, кейин: “Ким бу дунёда Аллоҳ  кўрсатган йўлдан оғишмай амал қилиб борса, гўё охират кўпригидан ўтган саналади ва қиёмат кунида  ўша кўприк меҳнатидан нажот топади,” – дедилар.[4]
Мулоҳаза қилинса, бу сирот кўприги ҳақида келган оят сўнггида келган   оят мазмуни эди. Аллоҳ таоло шундай дейди: (Мазмуни) “Сўнгра тақводор бўлган  зотларни  ундан  қутқарурмиз”. (Марям сураси , 73-оят).
Бўлмагай зое риёзат айласанг меҳнат билан,
Анда кенг бўлгай, йўлингни мунда андак тор қил.
Р.Файзуллаев ва Н.Абдулаҳатов,
“Абдусамад охунд (Қоил Марғилоний)” китобидан

[1] Имом Абу Бакр Аҳмад ибн Али ар-Розий ал-ҳанафий. (ваф. 370 ҳ). “Шарҳу Бадъ ул-амолий”. Абу Амр Ал-Ҳусайний ибн Умар ибн Абдурраҳим таҳқиқи остида. Дорул кутуб ал-илмийя. Байрут  – Лубнон. 1422/2001,  360-б.
[2] Исмоил ибн Касир. “Тафсирул Қуръанил азим”… 5-ж,245-б.
   [3] Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. “Саҳиҳ ул-Бухорий”… 5-ж, 4203- ҳадис;  Аҳмад ибн Шуъайб ан-Насоий. “Саҳиҳу сунан ан-Насоий”.  Мактабатут тарбиятил арабий ли дувалил халийж, Риёз.1988, 6-ж, 406-б; Аҳмад ибн Ҳанбал… 2-ж, 66-б.
[4] Р.Файзуллаев. Маноқиб материаллари. Марғилон – Машҳад. 2014.
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ҳаждан қандай мукофот кутилади

Кейинги мақола

Каъбанинг қайта қурилиши

Ўхшаш мақолалар

Сен ҳаж қилмадингми?
Ибратли ҳикоялар

Сен ҳаж қилмадингми?

23.06.2026
72
Нурга тўла қўл
Ибратли ҳикоялар

Нурга тўла қўл

16.06.2026
46
Баъзан арзимаган иш ҳам қимматга тушиши мумкин
Ибратли ҳикоялар

Баъзан арзимаган иш ҳам қимматга тушиши мумкин

01.06.2026
68

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

12.11.2026
21
РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
27
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
29
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
24
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
51
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
122

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.