Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Яхшиликнинг мукофоти…

Яхшиликнинг мукофоти…
108
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Инсон яратилибдики, Аллоҳ уларни бир бирига яхшилик қилиш, кўмак кўрсатишга амр этган. Инсонлар бир-бирларига яхшилик қилиши бу айни муддаодир. Чунки яхшилик кишиларни бир-бирларига бўлган меҳр мурувват ва оқибатни мустаҳкам қилади. Шундай вақтлар борки, у вақтда қилинган яхшиликни аҳамияти, савоби улкан бўлади ва Аллоҳ таоло яхшилик соҳибини ўзи мукофотлайди.
– Оддий кунларимдан бири эди ўша кун. Мижозларимдан бирини айтилган манзилга олиб бориб қўйдим. Машинамни ортга қайтараётганимда кўп қаватли уйдаги балконлардан бирида турган ёшгина жувоннинг менга шошиб қўл силтаётганига кўзим тушди. Аёл менга «кутиб туринг» деяётгандай ишора қиларди. Бироздан кейин ҳовлиқиб етиб келди. Уст-боши хароб, ранг-рўйи бир аҳволда. Лекин ажабланмадим. Ҳозир бутун ватандошларнинг деярли ярми шу аҳволда…
– Мени тиланчи деб ўйламанг, – деди жувон салом бергач. – Уйда уч гўдагим очдан ўляпти!..
Унинг овозидаги дард юрагимни зирқиратиб юборди.
– Эрим анча олдин вафот этган. Ҳозиргача бор-будимни сотиб кун кўриб келдим. Аммо энди қўлга илингулик ҳеч нарсам қолмади. Болаларим уч кундан буён туз тотишгани йўқ. Ўзим нима бўлсам бўларман, лекин гўдакларимнинг нон сўраб ёлборишларига чидолмаяпман. Худо йўлида, етимларимга ёрдам қилинг!..
Шартта чўнтагимга қўл солдим. Бир даста пулимни чангаллаганимда, шайтон ғалаён қилди: «Нима қиляпсан ўзи?! Бунақаларни энди кўришингми? Ахир бу пулларни не машаққат билан йиққансан-ку! Болаларингнинг ризқини қийиб йиққансан!»
Чинданам шундай. Машинамнинг ғилдиракларини алмаштириш учун неча ойлардан буён пул йиғаётгандим. Хотиним емоқ-ичмоғимизни озайтириш ҳисобига йиғиб берганди бу пулларни. Ҳар кеча ишдан қайтишимни хавотир билан кутиб ўтиради, емирилган ғилдираклар билан бирор ҳалокатга учрамасайди, деб қўрқиб ўтиради. Бугун устахонага боришим керак…
Жувон ўйланиб қолганимни кўриб, йиғлаб юборди.
– Тиланчилик қилиб ўрганмаганман. Жон қардошим, нон дардида номусимни сотишга мажбур қолмайин. Имконингиз бўлса, гўдакларимнинг жонини, менинг номусимни сақлаб қолишга ёрдам беринг…
Юрагим ёниб кетди! Ёнимдаги бор пулни олдим-да, жувонга тутқаздим:
– Ҳеч қачон номусингни сотма, синглим! Бу пуллар бир кунингга ярар. Қолганини Аллоҳ беради. Менинг қўлимдан келгани шу…
Жувон ҳаяжондан қалтираб кетди. Кейин ингичка қўлларини кўтариб, дуо қилди:
– Аллоҳим бу яхшилигингизнинг муносиб мукофотини берсин! Сизни Ўзи ярлақасин! Ўзи қўлласин!..
Ўша куни аранг нон пули топиб, уйга қайтдим.
– Устахонага бормадингизми? – дея хавотир билан тикилиб турган хотинимга ёлғон гапиришга мажбур бўлдим:
– Бордим. Аммо ҳозир менинг машинамга мос ғилдираклар йўқ экан. Келтиргач, ўзлари хабар беришади…
Орадан уч кун ўтди. Кечқурун уйга қайтсам, хотиним қўлимга бир парча қоғоз тутқазди.
– Ғилдиракларни ўрнатишга бораркансиз. Устахонадан хабар юборишибди, – деди суюниб.
Анграйиб қолдим. Ахир бу қанақаси! Ҳеч қанақа устахонага бормаганман-ку!
Шошиб қоғозга қарадим. Исм-шарифим, манзилим тўғри ёзилган. Устахона манзилиям бор.
Хотинимга сир бой бермадим, аммо эрталабгача ухлолмай чиқдим. Балки янглишишгандир? Бошқасига адаштиришгандир?
Эртасига эрталаб айтилган манзилга бордим. Шогирд бола қўлимдаги қоғозни олди-ю, менга ҳайратланиб қаради ва ичкарига югуриб кетди. Бироздан кейин ҳаяжондан титраган овози эшитилди:
– Келди, уста! У келди!
Ҳайратим минг чандон ошиб турганида, ичкаридан тўладан келган, эллик ёшлардаги уста шошиб чиқиб келди. Менга бирпас тикилиб турди-да, ҳўнграб йиғлаганича бағрига босди:
– Демак, сен экансан-да! Демак, бу сен экансан!
Ҳеч нарсага тушунмасдим. Лол эдим. Охири ўзимни қўлга олиб, устанинг қўлларидан маҳкам тутдим.
– Нималар бўляпти ўзи? Тушунтириб беринг менга, уста!
Уста қалтироқ қўллари билан кўз ёшларини артаркан, дедики:
– Мана уч кечадирки, тушимга Расулуллоҳ (с а в) киряптилар. Менга дейдиларки, «Фалон манзилдаги фалончини чақиргинда, машинасининг ғилдиракларини алмаштириб бер. Фақат ундан ҳақ олма. Ҳақини мен тўлайман. Қиёматда шафоатимга ноил бўласан!»… Аллоҳ учун сўзла, қардошим, қандай яхшилик қилгандингки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари сенинг мушкулингни осон қилиш ҳаракатидалар? Қандай…
Мен ортиқ устанинг сўзларини эшитмасдим. Кўз ёшларидан бўғилиб қолгандим, юрагим қинидан чиққудек потирларди: (Субҳаналлоҳ)
Бу ҳаётий ва ибратли ҳикоя айни дамда кимнингдур кўзига ёш олиб келган бўлиши мумкин. Инсон яхшилик қилишга қанчалик рағбати баланд бўлса, Аллоҳнинг яхшилик қилувчига бўлган мукофоти юқоридаги воқеада аён бўлди. Шайтон бор экан, инсонни яхшилик қилишга бўлган харакатига доим тўсиқ бўлган. Аммо ҳозир Рамазон ойи ташриф буюрди. Шайтонлар кишанланди. Энди киши шунда ҳам яхшилик қилишга рағбати бўлмаса, демак айб ўша инсоннинг ўзида.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Албатта, имон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, ана ўшалар холойиқни яхшиларидир”, деб баён қилди.
Бу оят ва ҳаётий воқеалардан ибрат олиш ўзимизга ҳавола. Аллоҳнинг наздида кимки халойиқнинг яхшиси инсонларга яхшиликни кўп ва беминнат қилувчи бандалардир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Роҳман” сурасида: “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир”, деб баён қилган.
Муборак ойга етишни бизга насиб қилган Роббимиз қалбимизда ҳам яхшиликка бўлган рағбатни уйғотсин!
Лазизбек Суярқулов,
Қўштепа тумани “Мўйи муборак” масжиди имом-хатиби
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Жамиятдаги соғлом эътиқодни издан чиқариш – маънавий таҳдиднинг бир кўриниши

Кейинги мақола

Кўприк

Ўхшаш мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
52
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
38
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
62

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
5
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
5
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
29
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
27
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
18
Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

01.08.2026
21
Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

31.07.2026
18
Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

31.07.2026
12

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]