Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Витр намози ҳақида

Витр намози ҳақида
188
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

عن عائشة رضى الله عنها «أن النبى صلى الله عليهِ وسلم كان يصلىِّ إحدى عشرة ركعة، كانت تلك صلاته – تعنى  بالليلِ – فيسجدُ السجدة من ذلك قدْر ما يقرأ أحدُكُم خمسين آية قبل أن يرفع رأسه، ويركعُ ركعتينِ قبل صلاةِ الفجرِ ثُمّ يضطجعُ على شقه الأيمنِ حتى يأتيه المؤذنُ للصلاةِ»

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда ўн бир ракат намоз ўқирдилар. Шу  намозларида бир сажда қилсалар унинг миқдори сизлардан бирингиз ўртача эллик оят ўқийдиган даражада бўларди. Сўнг бошларини саждадан кўтарардилар ва бомдод номозидан (яъни фарзидан) олдин икки ракат намоз ўқиб,  ўнг томонларига ёнбошлардилар то муаззин намозга чақириб келгунча (яъни бомдодни фарзини масжидда жамоатга ўқиб беришни сўраб келгунча)”, дедилар.

Шарҳ: Витрнинг луғавий маъноси тоқ, деганидир. Аммо витрнинг ҳукмида мазҳаб имомлари ихтилоф қилишган. Бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги “Албатта Аллоҳ сизларга бир намозни зиёда қилди, ўша намоз витрдир” сўзларига асосланиб вожиб, дейилган.

Демак, Ҳанафий мазҳабида витр намози вожиб, бошқа мазҳаблар эса вожиб эмас, дейишган. Чунки Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабларда фарз ва вожиб тушунчалари бир маънони, яъни Ҳанафий мазҳабидаги фарз маъносини англатади. Шунинг учун беш вақт намоз фарзлиги ҳақидаги далил ва ҳужжатларни келтириб, уч мазҳаб вакиллари витрни ҳам вожиб, десак олти вақт намоз бўлиб қолади, деган фикрга боришган. Ҳанафий мазҳабимизда эса, фарз билан суннатнинг орасида вожиб борлиги ва витр намози ҳақидаги далиллар фарздан кучсиз, суннатдан кучли бўлгани учун вожиб, дейдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда ўн бир ракат намоз ўқишни одат қилгандилар. Уни шу даражада чиройли адо этиб, қироат, рукуъ ва саждаларни узун қилардилар. Саждаларининг миқдори сизлардан бирингиз мўътадил ҳолатда Аллоҳнинг китобидан эллик оят ўқиш миқдорича бўлар эди. Бу каби амал мусулмонлар Аллоҳга юзланишга, ибодатни ғафлат пайтида кўпайтиришга ундаш маъносида эди. Рукуъ ва саждаларида “Субҳонакаллоҳумма ва биҳамдика Аллоҳуммағфирлий” деб кўп айтардилар. Шунингдек, бомдод намози фарзидан олдин икки ракат намоз ўқирдилар. Кейин муаззин келиб, масжидда жамоатга бомдод фарзини адо этишларини талаб қилиб келгунича қисқа ҳолда роҳат олиш учун ёнбошлаб олардилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечани охирида бедорлик сабабли пайдо бўлган чарчоқдан дам олишлари учун кечани охирида ёнбошлаб роҳатланардилар. Ёнбошлашда ўнг томонни ихтиёр қилишлари ўнг томонни яхши кўрганликларидан  ва яна ҳикматларидан бири уйқуга чўмиб кетмаслик учун эди. Чунки қалб чап томонда жойлашган. Киши чап томонга ёнбошлаб ётгудек бўлса уйқуга чўмиб кетиши осонроқ бўлади.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Витрдан кейин намоз йўқлиги.
  2. Кечасидаги намозларни саждасини эллик оят миқдорида узун қилишга тарғиб этилгани.
  3. Бомдодни фарзидан олдинги суннат икки ракат эканлиги.
  4. Бомдод намозидаги афзал нарса аввалги вақтидан кечиктирилиши.
  5. Муаззинни имомга намоз вақти бўлганидан огоҳ этиши.

Жалолииддин Ҳамроқулов

Калит сўзлар: ВитрВитр намозинамоз
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Россияда 2023 йилда илк исломий банк лойиҳаси ишга туширилади

Кейинги мақола

МУФТИЙ ҲАЗРАТ НУР-СУЛТОН ШАҲРИДАГИ ЙИРИК МАСЖИД ОЧИЛИШ МАРОСИМИДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
31

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
11
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
13
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.