Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Янгиликлар Ўзбекистон

МУФТИЙ ҲАЗРАТ НУР-СУЛТОН ШАҲРИДАГИ ЙИРИК МАСЖИД ОЧИЛИШ МАРОСИМИДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР

166
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бугун, 12 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Нур-Султон шаҳридаги йирик жоме масжиднинг очилиш маросимида иштирок этиб, нутқ сўзладилар.
Муфтий ҳазратлари дастлаб ўз сўзида Ислом оламининг муборак муҳаррам ойи билан барча йиғилганларни қутладилар. Бундай улуғ ойда Аллоҳнинг янги байтининг ишга тушиши катта неъмат эканлигини таъкидлаб, янги масжид билан Қозоғистон халқини муборакбод этдилар. Шунингдек, Муфтий ҳазрат сўзлари давомида ўзбек ва қозоқ халқларининг кўп асрлик қардошлиги ҳақида ҳам тўхталиб, тили, анъана ва урф-одатлари бир-бирига ўхшаш икки эл тарихий тараққиётнинг барча йўналишларида ўзаро ҳурматда, қавму қариндош бўлиб, тинч-тотув ҳаёт кечираётгани ҳақида илиқ фикрларни билдирдилар.
Шу билан бирга масжид бино қилишнинг фазилати хусусида ҳам сўз юритиб, Аллоҳ таоло масжидни обод қилувчиларга буюк мукофотлар ваъда қилгани, бу ҳақда Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳ розилигини истаган ҳолда бир масжид қурса, Аллоҳ таоло унинг учун худди шундай уйни жаннатда барпо этади” (Имом Бухорий ривояти) деганларини келтириб, мазкур ҳадисни шарҳлаб бердилар.
Муфтий ҳазрат сўзлари якунида келгусида ушбу масжид маърифат тарқатиши, ҳидоят маскани бўлиши, мусулмон уммати бирлиги йўлида хизмат қилишини сўраб дуо қилдилар.
Шунингдек, очилиш маросимида Қозоғистоннинг Биринчи президенти, Элбоши Нурсултон Назарбаев, Миср бош имоми ўринбосари, Азҳари шариф вакили, доктор Муҳаммад Абдурраҳмон ад-Дувайний, Россия мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Дамир ҳазрат Муҳитдинов, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев, Монголия мусулмонлари идораси раиси, муфтий Ботирбек ҳожи Ҳадис , Бирлашган Араб Амирлиги Ислом илмлар маркази раҳбарияти, Қозоғистондаги турли араб ва мусулмон давлатлари элчилари, давлат ва дин арбоблари, уламолар, имом-хатиблар ва экспертлар иштирок этди.
Маълумот ўрнида, Нур-Султон шаҳрида бунёд этилган янги масжид энг йирик жомелардан бўлиб, асосий гумбазнинг баландлиги деярли 90 метр, миноралар узунлиги эса 130 метрни ташкил этади. Масжиднинг сиғими 30 минг кишига мўлжалланган. Бинонинг умумий майдони 68 минг квадрат метр, асосий ибодат зали – 15 минг квадрат метрдир.
Янги масжиднинг кириш хиёбони олдида жамоат жойи пайдо бўлади. Ушбу ҳудуд шаҳар фуқаролари ва меҳмонлари учун яна бир диққатга сазовор нуқта, табаррук масканга айланади.
Марказий хиёбонда узунлиги 300 метр бўлган фаввора жойлашган бўлиб, соя берувчи соябонлар, кичик меъморий шакллар ўрнатилади ва ҳудуд кенг миқёсда кўкаламзорлаштирилади. Хиёбонда пиёда сайр қилиш, автомобиллар тўхташ жойлари ҳам мавжуд.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Калит сўзлар: МАСЖИД ОЧИЛИШ МАРОСИМИМуфтий ҳазратлариНУР-СУЛТОН ШАҲРИ
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Витр намози ҳақида

Кейинги мақола

“Имом Бухорий” ордени таъсис этилди

Ўхшаш мақолалар

Муносиб эътироф
Имомлар фаолиятидан

Муносиб эътироф

10.08.2026
59
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув
Ўзбекистон

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
63
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди
Имомлар фаолиятидан

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
76

Сўнгги мақолалар

Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
59
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
63
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
76
Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
27
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
16
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
45
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
41
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
27

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]