Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Ҳофиз ибн Касирнинг илмий мероси

Ҳофиз ибн Касирнинг илмий мероси
100
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Илм йўли машаққат ва риёзатни талаб этади.  Бунга қатъияти ва бардоши етмаган киши юксак илм чўққисини забт эта олмайди. Ибн Касирнинг ҳаёт йўли ва қолдирган илмий мероси билан танишганда ислом оламида тан олинган улуғ олимлардан бири бўлганлиги бежиз эмаслигига амин бўламиз. Айниқса, алломанинг “Ихтисор улумул ҳадис” асари асрлар оша ўз қадр-қимматини йўқотган эмас.

Бугунги кунда ҳам бу асарнинг ўрни ва хизмати алоҳида аҳамият касб этади. Олим кишининг обиддан афзаллиги ҳақида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар. Абу Умома (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларида обид ва олим зикр этилди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Олим кишининг обиддан афзаллиги, менинг сизларнинг энг қуйингиздан афзаллигим кабидир”, деб марҳамат қилдилар. Сўнг яна у зот  (алайҳиссалом): “Дарҳақиқат, Аллоҳ, Унинг малоикалари, осмон ва ер аҳли, ҳатто инидаги чумоли ва денгиздаги балиқ ҳам одамларга яхшилик ўргатувчи ҳақига дуо қилади”, дедилар (Имом Термизий ривоят қилган).

Мазкур ҳадис бизга яхшилик ўргатувчи кишининг нақадар улуғ мартаба ва мақомга эгалигини кўрсатиб беради. Яна Имом Термизий ривоятида келтирилган бошқа бир ҳадисда: “Олимнинг обиддан афзаллиги ўн тўрт кунлик ойнинг бошқа юлдузлардан афзаллиги кабидир. Дарҳақиқат, олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолдирмаган, улар фақат илмни мерос қолдиришган. Ким уни олса, катта бахтни қўлга киритибди”, дейилган. Шундан билиб оламизки, олим кишилар пайғамбарларнинг меросхўрлари ва улар илмдан бошқа нарсани мерос қолдирмайдилар.

Ўтган уламоларимиз: “Оз ўрганиб, уни амал қилиш умрингга кифоя қилсин”, деганлар. Биз ёшларга у зотнинг илм ва ҳадис бобидаги ғайрат ва шижоат, қобилият ва истеъдодлари юксак намунадир. Чунки Ибн Касир ёшлик пайтидан Қуръон, тарих ва ҳадис илмига меҳр қўйиб, уларга алоҳида эътибор қаратади ва бу борада учраган қийинчиликларни енгиб ўтади.

Имом ибн Касирнинг илмий меросини тадқиқ этиш ва оммага етказиш бугунги кунда жуда зарур. Шу маънода бу зотни маънавий иллатларни даволаш ва муолажа қилишда моҳир табибга ўхшатиш мумкин. Моҳир табибнинг сўзига қулоқ солган бемор ўзини қийнаётган дарддан тез фориғ бўлади. Имом ибн Касирнинг илмий меросини маънавий шифо эканини ҳеч бир юртдошимиз ёддан чиқармаслиги ва ундан фойдаланиши керак.

Абдуллахўжа КАРИМОВ,
Учкўприк тумани “Кушки туркон” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: Ибн Касир
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Мусулмоннинг шахсий поклик ва кийинишдаги одоблари

Кейинги мақола

Ҳасанбой домла: Фарзандларнинг бизнинг устимизда қандай ҳақлари бор?

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
6
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
60
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
54

Сўнгги мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
6
35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

21.08.2026
7
Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

21.08.2026
8
Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

17.08.2026
40
Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

17.08.2026
27
Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
122
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
90
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
91

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]