Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Истиқлол неъмати шукронаси

Истиқлол неъмати шукронаси
96
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Мустақил диёрда, фаровон, тинч-тотув яшаб юрганимиз учун Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳ таоло бизга берган буюк неъмат — она Ватанимиз мустақил бўлганига ҳам 30 йил бўлади. Ўтган йиллар мобайнида, барча соҳаларда бўлгани каби, дин ва ибодат масалаларида ҳам эркинлик, яхши шароитлар ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин олди. Аллоҳ таолонинг неъматларини катта-кичик демай, ҳаммасини бирдек кўриб, шукрини бажо келтиришимиз зиммамиздаги бурчимиздир. Албатта, Аллоҳ таоло ҳам ана шунда бизлардан рози бўлади. Қуръони каримда бу ҳақда шундай марҳамат қилинган:
“Агар шукр қилсангиз У сизлардан рози бўлур” (Зумар сураси, 7 оят).

Ушбу оятдан маълум бўладики, оламлар Роббиси розилигини топишни истаган ҳар бир банда доимо Унга ҳамд айтиб, неъматларига шукрона келтириши, ҳар қандай ҳолатда ҳам шукрона калимасини такрорлаб юришга одатланиши зарурдир. Саъид ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Жаннатга биринчи бўлиб кирадиган киши фаровонлик ва танглик кунларда ҳам Аллоҳ таолога ҳамд айтиб юрувчи кишидир”.

Неъматнинг Аллоҳдан эканлигини билишнинг ўзи ҳам ана шу шукрнинг бир навидир. Фузайл бин Иёз раҳматуллоҳи алайҳ Сабаъ сурасининг 13-оятидаги:

“(Эй) Довуд оиласи! (Бу неъматларнинг) шукронаси учун амал (ибодат) қилингиз! Бандаларим орасида (Аллоҳга) шукр қилувчиси оздир”, — деган жумланинг тафсирида шундай ривоятни келтирадилар: Бир куни Довуд алайҳиссалом Аллоҳ таолога муножот қилиб: “Эй Роббим! Мен ўзимча сенга шукр қилишим мумкин. Ҳолбуки, Сенга шукр айтишимнинг ўзи ҳам Сенинг бир неъматинг-ку?!”, — деб сўрадилар. Шунда Аллоҳ таоло: “Эй Довуд, мана эндигина ҳақиқий шукрни адо этдинг” — деди. Яъни, банданинг унга берилган неъматларга шукрона келтиришининг ўзи ҳам Аллоҳ таолонинг бир неъмати экан.

Бизлар ҳам ўзимиз баҳраманд бўлиб турган неъматлар устида бир мулоҳаза қилиб кўрайлик. Аллоҳ таолонинг сизу бизга берган энг улуғ неъматларидан бири, юртимизнинг йиллик тўйини нишонладик. Ватанимизнинг истиқлолга эришиши шарофати билан қанчадан қанча неъматларга мушарраф бўлдик. Мустақилликдан олдин мана бундай масжидларни тўлдириб, ёшу қарилар эмин эркин ибодатларимизни адо этишимиз қаёқда эди. Юртимиз йилдан йилга обод бўлиб, халқимиз фаровонлиги йил сайин ортиб бормоқда. Демак, биз бунга жавобан кеча-ю кундуз бу неъматларнинг шукронасини адо этиб бормоғимиз лозим бўлади.

Айримлар орамизда борки, доимо куфрони неъматдан ўзга нарсани билмайдилар, яъни ношукрлик ва нонкўрлик қиладилар. Ҳақиқий мўмин киши учун ибодатини бемалол қилишдан ўзга бир неъмат бўлмаса керак. Мустабид шўролар даврида фақат ҳайитлар ўқилар эди. Уни ҳам бошқа мамлакатлар совет иттифоқида диний эркинлик йўқ дегани учун ўша пайтда ийдларни ўқишга рухсат берилган эди. Энди қандай қилиб маъруза-ю ибодат қилинганлигини ёши улуғ имомларимиздан сўранг. Ҳозирда Яратганга беадад шукроналар бўлсинки, ҳайиту жума намозларидан ташқари беш вақт намоз масжидларга бемалол, ҳеч бир тўсиқсиз адо этилмоқда. Бундай неъматнинг шукронасини қилмаган одам албатта, куфрони неъмат қилган бўлади-да.

Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш, Унинг неъматлари шукрини адо этиш банда учун ҳам ибодат ҳамда Парвардигорнинг унга берган катта мукофотидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида марҳамат қилиб: “Аллоҳ таоло бандага кичикми, каттами бир неъмат берса ва банда унинг шукронаси учун “Аллоҳга ҳамд бўлсин” деса, шунда у ўша неъматдан ҳам афзалроқ нарсага эришган бўлади”, — деганлар.

Аллоҳ таолонинг бизларга берган улуғ неъматларидан яна бири юртимизнинг тинч ва осойишталигидир. Ҳозирги кунда барчамиз ер юзининг баъзи жойларида бўлиб турган турли офат ва балолар ҳақида эшитиб, кўриб турибмиз. Юртимизни самовий ва арозий балолардан сақлаб турганлиги учун Аллоҳ таолога беадад ҳамду шукроналар айтмоғимиз лозимдир. Тинчлик ва хотиржамлик улуғ неъмат эканлиги ҳаммамиз яхши биламиз, аммо уни қадрига етиш лозимлигини айримлар тушунмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таъкидлаганларидек:

“Аллоҳ таолонинг неъматларидан икки неъмати борки, кўпчилик одамлар унинг қадрига етмайдилар. У сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир”, — дедилар.

Гувоҳи бўлиб турганимиздек, баъзи жойларда табиий офатлар сабабидан, яна баъзи жойларда эса кирғинбарот уруш туфайли шаҳарлар вайрон бўлиб, аҳоли сарсон-саргардонликда кун кечирмоқда. Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинки, тинчлик ва осойишталик неъмати соясида, ҳаётимиз осуда давом этмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимга тўрт нарса берилган бўлса, батаҳқиқ унга дунё ва охират яхшиликлари берилибди. Улар: зикр айтувчи тил, шукр қилувчи қалб, сабрли бадан ва солиҳа аёл”.

Раҳимжон Сотқиналиев,
Фарғона тумани “Ҳўжа Аҳмад валий” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: мустақилликнеъматшукрона
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Тошкентда 31 август – 4 сентябрь кунлари Ислом тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши ўтказилади

Кейинги мақола

“Амаллар ниятга боғлиқ” — Шавкат Мирзиёев ИТБ саммитидаги нутқида ҳадисдан иқтибос келтирди

Ўхшаш мақолалар

Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
118
Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
110
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
83

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
9
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
16
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
18
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
28
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
118
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.