Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Ижтимоий тармоқлар фойдалими ё зарарли?

Эътиборли бўлинг! Кимга эргашяпсиз?
555
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бизнинг ҳозирги жамиятимизда энг катта кашфиётлардан бири – халқаро тармоқ ёки очиқчасига айтсак – интернетдир.

Маълумки, бутун давлат ташкилотлари, корхона ва ўқув муассасалари учун керакли маълумотларни олиш, жўнатиш учун интернет энг қулай воситадир. Бу тармоқ ишга туширилгандан кейин фойдаланувчиларнинг вақти ва унга сарфланадиган ҳаражатлар тежалади. Ижтимоий тармоқ орқали ҳеч қандай қийинчиликсиз керакли маълумотларни олиш мумкин. Афсуски, интернетдан катталардан кўра ўсмирлар кўпроқ фойдаланмоқда. Ҳозирда ёшларимиз газета ва журналлар, китоблар ўқимай қўйишди. Телевидения орқали дунё янгиликлари билан танишмай қўйишди. Чунки, ҳеч қандай қийинчиликсиз бутун дунё янгиликларини топиш мумкин. Бу тармоқ орқали миллий, диний, аҳлоқий қадриятларимизга зид маълумотлар, тарғиботлар тарқатиляпти. Айнан мана шу тармоқ ёшлар онгини заҳарлайдиган, одоб-аҳлоқни бузадиган маълумотларни тарқатадиган қулай восита бўлиб қолмоқда. Ижтимоий тармоқларда бир-бирини хақорат қилиш, туҳмат, бўхтон, ғийбат ва ҳаттоки жамиятимизга фитна уруғини сочаётганлар ҳам учраб турибди. Кимда кимни қасди бўлса тўғридан-тўғри интернет орқали хуморидан чиққунча “тузлаяпти”. Ҳозирги кунда кўплаб оилалар шу тармоқ орқали бузилиб кетишига олиб келябти.

Яқинда биз икки ёш оилани жанжалига гувоҳ бўлдик. Иккала оиланинг тортишувига сабаблардан бири бу – телефон.  Икки ёш оиланинг турмуш қурганларига бир ой ҳам бўлгани йўқ. Биринчи оиланинг бир ҳафтада, иккинчи оиланинг эса ўн беш кунда турмуши бузилди. Яраштиришнинг иложини топа олмадик. Иккала вазиятда ҳам келинчак яширинча телефон орқали собиқ “йигити” билан гаплашган. Халқимизда бир гап бор “Кўза кунда эмас, кунида синади” деганларидек ёш келинчакнинг сири ошкор бўлганидан кейин ширингина оила бузилишига олиб келди.

Бизга ота-боболаримиздан қолган урф-одатга кўра қизи бор уйга совчи бориб йигит ва қиз унаштирилади. Бу урф-одат ҳозиргача мавжуд. Лекин ҳозирги кунда унаштирилган кундан бошлаб йигит ва қиз ҳар куни бир-бири билан бирга суҳбат қуришяпти ва тўхтовсиз телефонда гаплашмоқдалар. Мусулмончилик кўзи билан қараганда улар бир-бирига ҳали номаҳрам ҳисобланишади.

Яқинда бир воқеа гувоҳи бўлдим. Унаштирилган қиз дарров йигитдан “айнибди”. Нима эмиш, йигит зиқна экан, унга арзон телефон совға қилибди, дугоналари унинг устидан кулган эмишлар. Ахир ҳар кимда ҳам 3-4 миллионга телефон олиб беришга имконият даражаси мавжуд эмас. Баъзи ота-оналар фарзандларига совға сифатида телефон совға қилишмоқда. Фарзандлари ҳали мактаб ёшида, бу уларнинг тарбиясига тўғри келмаслигини ўйлаб ҳам кўришмайди. Лекин шу фарзанди интернет орқали  оммавий маданиятга, диний оқимга чорловчи турли-хил каналларга, гуруҳларга қўшилмайди деб ким кафолат бера олади?

Ҳозирги пандемия шароитида фарзандларимизни ўқишларини, телефон орқали дарс тайёрлашларини тўлиқ назоратга олишимиз зарур.

Ҳаётда қандай умуминсоний қоидаларга риоя қилиш лозим бўлса, тармоқдан фойдаланишда ҳам ўзига яраша қоидалар, талаблар мавжуд, фақат уларга риоя қилиш керак. Акс ҳолда турли ноқулайликлар ва гуноҳ ишларга аралашиб қолишимиз мумкин.

Ёшларимизнинг ижтимоий тармоқнинг салбий томонлари ва оқибатларидан ҳимоя қилиш, доимий равишда тушунтириш ва олдини олиш ишларини олиб бориш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Зайнабхон ВОҲИДОВА,
Фарғона вилояти Риштон тумани отинойиси

Калит сўзлар: ижтимоий тармоқлармақола
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Бесабр бўлманг!

Кейинги мақола

Ислом суғуртаси бўйича Ўзбекистондаги биринчи пилот лойиҳа – «APEX TAKAFUL»нинг тақдимоти ўтказилди

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
31

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
10
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
13
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.