Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Энг бебаҳо неъмат!

Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради
289
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Тинчлик – ҳар қандай жамиятнинг барқарор ривожланиши ва гуллаб яшнашини таъминловчи энг муҳим омиллардан биридир. Тинчлик бор жойда ривожланиш, тараққиёт учун қулай имконият бўлади. Шу боис тинчлик мавзуси доимо буюк мутафаккирларнинг диққат марказида бўлиб келган. Инсонлар ер юзида тинчлик асосида ҳаёт қуришлари керак эканликлари Қуръони каримнинг алоҳида оятларида ҳам кўрсатиб ўтилган. Ислом дини башариятни  азал-азалдан қотилликдан қайтаришга, инсонларни ўзаро раҳмдил ва шафқатли бўлишга даъват этган экан, бир Одамдан тарқалган фарзандлар-халқлар ўзаро ҳамжиҳат ва тотувликда ҳаёт кечиришлари ва бу йўлда учрайдиган турли қийинчиликларини биргаликда бартараф этишлари керак. Дарҳақиқат, жамиятда тинчлик, осойишталик ҳукм сурса, давлатлар ва ҳалқлар ҳар томонлама юксакликка эришадилар.

Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз  ҳадисларида: “Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неъматдир, кўпгина одамлар унинг қадрига етмайдилар”, деб айтганлар. Ҳадисларда тинчлик нафақат мусулмонлар, балки ҳамма халқлар учун  муҳим омил экани ва унда барчанинг манфаати борлиги айтилади: “Душман билан тўқнашиб жанг қилишни орзу қилманглар, аммо жанг бошланиб қолса, сабот ва матонатли бўлинглар”. Ҳар қандай уруш қайси тарафга қандай натижа келтиришидан  қатъи назар, у бегуноҳ одамлар қонининг тўкилишига ва ҳаётнинг издан чиқишига сабаб бўлади. Албатта онгли халқ ҳеч қачон уруш қилишни орзу қилмайди. Ҳадисларнинг мазмун –моҳиятига эътибор берадиган бўлсак, уларда мусулмонларнинг нафақат бошқа миллат ва элат вакиллари, ҳаттоки, бир-бирлари билан ўзаро уруш қилишлари ҳам энг олий жазога лойиқлиги аниқ –тиниқ таъкидланган.

Қуйидаги ҳадисни бунга мисол қилиб келтириш мумкин: “Икки мусулмон қўлларида қиличлари билан тўқнашсалар (урушсалар), бири иккинчисини ўлдирса, қотил ҳам, мақтул ҳам дўзахга маҳкумдир”. Минг афсуски, ҳозирги вақтда ўзларининг жирканч ниятларини амалга ошириш учун қўпорувчилик ва террорчилик ҳаракатларини олиб бораётган ҳар хил экстремистик оқимлар муқаддас ислом динимизни ниқоб қилиб олиб, унинг обрўсига путур етказмоқдалар. Экстремистлар ўз мақсадларига эришиш воситасини жиҳод деб биладилар. “Жиҳод” сўзининг луғавий маъноси  “интилиш”, “ҳаракат қилиш” деган тушунчаларни англатади. Ислом ақидасига кўра, ”жиҳод қилиш” дегани  “жидду жаҳд”, “астойдил ҳаракат қилиш” маъноларига эга бўлиб, бирор ишга азму қарор қилиш демакдир. Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминларга:  “Энг улуғ жиҳод-инсоннинг ўз нафсига қарши олиб борган жиҳодидир”, деб таълим берганлар. ”Нафс” деганда кишининг очкўзлиги, қабиҳ, худбинларча эҳтиросларини тушунмоқ керак. Диний экстремизм ва терроризм бирон – бир дин ёки миллатга хос эмас, ҳамда ҳеч қандай ҳудуд ва чегара билмайди. У қаерда фаолият олиб бориш имконияти топилса, ўша жойни ўзига марказ қилиб олади.  Исломда  ҳар бир жон жуда ҳам юқори баҳоланади. Шу боис бир беайб инсонни ўлдирган одам, бутун бошли инсониятни ўлдиргандек  жиноят қилган  ҳисобланади.  Энг ачинарлиси шундаки, бу ёвуз кимсалар ҳали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, ғўр ёшларни  ўз тузоғига илинтириб, бош кўзини айлантириб, улардан ўзларининг ифлос мақсадлари йўлида фойдаланмоқда.

Муҳтарам президентимиз таъкидлаганларидек, “Жаҳолатга қарши фақат маърифат” билан кураш олиб бориш зарур. Бу маърифий курашда ота-оналар болалар тарбиясига жиддий эътибор қаратмоғи лозим. Зеро, пок табиат билан туғилган  фарзанднинг келажакда ким бўлиб етишиши энг аввало унинг оилада қандай тарбия олишига боғлиқ. Айни пайтда, диний экстремизмга қарши кураш муайян бир соҳада эмас, балки, кенг кўламда  олиб борилиши керак. Бир сўз билан айтганда уларга қарши курашишда  ўз ватанига меҳр қўйган ва ўзини шу юрт фарзанди деб ҳисоблаган ҳар бир инсондан фаоллик ва фидоийлик талаб этади. Бу иллатни таг томири билан  суғириб ташлаш мамлакатимиз тақдири ва келажагига бефарқ  бўлмаган ҳар бир юртдошимизнинг ҳаёт мазмунига айланиши керак.

Алишер НАИМОВ,
Қувасой шаҳар бош имом-хатиби

Калит сўзлар: мақоланеъматтинчлик
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Намунали сийрат

Кейинги мақола

Аллоҳдан қандай фарзанд сўраш керак? Ўғилми, қизми ёки…?

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
11
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
32
Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
122

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

12.11.2026
9
РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
11
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
21
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
32
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
122

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.