Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Машаққат ортида енгиллик бор

413
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Миттигина, кўзга кўринмас махлуқнинг бутун оламни қамраб олиб, ҳаммани уйда қолишга мажбур этиши, дунё аталмиш катта карвонни тўхтатиб қўйиши, бутун бошли мегаполис шаҳарлар, катта-катта майдонларнинг бўшаб қолиши… Бундай ҳолатни биз-ку эллик ёшнинг нари-берисидаги кишилар, ҳатто юз билан юзлашган боболаримиз ҳам, момоларимиз ҳам эслай олишмайди. Дарҳақиқат, бугун бутун дунё халқлари имтиҳонли кунларни бошдан кечирмоқда. Шубҳа йўқки, бу кунлар Яратган зотнинг бандаларига юборган синови.

Аллоҳ таоло бандаларини синаш учун уларга турли машаққат, офат-балолар, касаллик ва кулфатлар юборади. Ожиз одам ана шундай ҳолларда нима қилишини билмай довдирайди, не қиларини билмай ўзини ўтга-чўққа уради. Ёрдам ва тасалли истаб, кимларнингдир остонасига бош уради.

Аммо мўмин киши бошига ғам-ташвиш тушганида еру осмонларнинг ҳақиқий Эгаси, подшоҳларнинг подшоҳи Аллоҳ таолони эслайди. Ўзининг шу мулклар ичидаги бир мулк, маҳлуқотлар орасидаги бир махлуқ эканини хотирлайди. Тун ортидан ёруғ кунни, касалликдан сўнг соғлиқни, фақирликдан кейин бойликни ато этувчи Парвардигорига шукрона келтиради. У ҳар ишда ҳикмат борлигини билгани учун Аллоҳ таоло уни бу қийинчиликда қолдирмаслиги ва оқибатининг гўзал бўлишини Яратгандан сўрайди.

Синов келса, оқил киши ўзига тасалли беради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу ҳақда шундай марҳамат қилган: “Машаққат ортида, албатта, енгиллик бордир. Машаққат бор жойда енгиллик ҳам бўлади” (Шарҳ сураси, 5-6 оятлар). Яъни, ҳар қандай машаққат бор жойда енгиллик ҳам бор.

Коронавирус сабаб кўпчилигимиз моддий-молиявий манфаатлар кўзимизни кўр қилиб қўйган бир даврда оиламиз борлиги ва улар билан биргаликда вақт ўтказишимиз муҳим аҳамиятга эга эканлигини очиқ-ойдин тушуниб етдик. Аҳли оиламиз ва фарзандларимиздан масъул эканимизни, уларнинг тарбияси қанчалик муҳим, бу тарбияда ота-онанинг ўрни беқиёслигини англадик.

Ошна-оғайни, дўсту ёронлар билан йиғилиб, гап-гаштак, чойхонаю сўрилар… Ҳаммаси бўм-бўш ҳозир. Одамлар бир-бирини бағрига босиш у ёқда турсин, ҳатто қўл бериб сўрашолмай қолди. Икки метр масофада туриб, ниқоб остидан гаплашмоқда.

Пулимиз бўлса ҳам баъзи хоҳишларимизга эришолмай қолдик. Еган-ичганларимизга ҳаром, шубҳа аралашганми-йўқми деб ўйламайдиганларимиз ҳам, ҳар луқмамизни алоҳида назорат қила бошладик.

Демак, нима содир бўлса бўлсин, бизнинг вазифамиз ҳеч тараддудга, ҳеч ваҳимага тушмасдан ўз вазифамизни адо қилиш экан. Чунки имонимиз комилки, содир бўладиган ҳар бир жараён Аллоҳнинг изни биландир. Зеро, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат бошланса ҳам қўлингдаги ниҳолни экиб қўйгин!” деганлар. Бу бир фурсат, бу бир имконият. Маънавий камчиликларимизни тўғрилаш имконияти, амалларимизни сарҳисоб қилиш фурсати. Амал дафтаримизни қўлимиздан олинишидан олдин, Аллоҳга етказилишидан аввал тафтиш қилиб олиш имтиёзидир бу… Маънавий, руҳий, онг ва шуурда, ақлий уйғониш даври бу. Мана, қанақа баҳоласак бўлади вазиятни!

Қанчалаб инсонлар пешонасини саждага қўйишга фурсат тополмаётган эди. Битта сура ёдлаш учун вақт йўқ эди. Қазо намозларини ўқишга, таҳажжудга, зикр қилишга-чи?! Мана бизга имконият, мана вақт. Дунёвий илмларнинг аҳамияти ҳам ҳеч булардан кам эмас, албатта. Бугун мактабда ўқимаган, дарсда эътибор бермаган илмларимизни уйда фарзандларимиз билан ўқиб, ўрганишга мажбур бўляпмиз. Ҳурмат-эҳтиромини вақтида жойига қўймаган устоз-мураббийларнинг ҳолига ўзимиз тушдик. Буларни бажаришимиз учун Роббимиз бизни бир муддат ташқи дунёдан узиб, иҳоталаб қўйди.

Машаққатли кунларда барчамиз сабр қилиб, ҳукуматимиз талаб қилган тартиб-қоидаларга амал қилсак, бу синовли кунлардан кейин,  албатта, бир енгиллик ва нусрат келади, иншааллоҳ!

Абдухошим АҲМАДАЛИЕВ,
Қўштепа тумани бош имом-хатиби

Калит сўзлар: карантинкоронавирусмақоламашаққатпандемиясинов
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Қадр кечасида уйда қолиб ибодат қилинг!

Кейинги мақола

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг 2020 йил Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги БАЁНОТИ

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
10
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
13
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.