Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Омадми ё омадсизлик?

“Маърифатчилар”нинг бузуқ қарашлари
72
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
04.03.2020 йил санасида жойланди

Бир қишлоқда ёлғиз қария яшаган экан. У жуда камбағал бўлса-да, бисотидаги яккаю ягона чопқир отига ҳатто подшоҳлар ҳам ҳавас қилишар экан. Оти учун жуда кўп пул таклиф қилишса ҳам у сотмас экан. Қария: “Бу менга нафақат от, балки дўстдир. Дўстни қандай сотаман?”, – дер экан.

Бир куни эрта тонгда от боғланган жойидан ғойиб бўлди. Бутун маҳалла йиғилиб қарияни тергай бошлашди: “Эҳ, аҳмоқ қария, – дейишарди унга. – Отни бир куни ўғирлаб кетишларини билардик. Сотганингда яхши эмасмиди? Қандай ҳам нотаволик бу!”

Шунда қария: “Отимни ўғирлашдими ёки ўзи кетдими, билмайман. Бу воқеа ҳам омад ёки омадсизлик экани ҳаммамизга қоронғу. Оқибати Аллоҳга аён”, – деди.

Халойиқ унинг устидан кулиб тарқалди. Қишлоқ аҳли қарияни аввалдан сал соддароқ деган фикрда эдилар.

Бироқ ўн беш кун ўтиб кутилмаганда от қайтиб келди. Қайтиб келганда ҳам ўзи билан бирга тўртта тойни эргаштириб келди. Одамлар яна тўпланиб: “Эй, қария сен ҳақ экансан, бу омадсизлик эмас, бахт экан”, дейишди. Қария яна: “Отим йўқолганди, яна пайдо бўлди. Бу бахт ёки бахтсизликлигини ҳеч қайсимиз билмаймиз. Сиз гапдаги биргина сўзни ўқиб, бутун китобнинг мазмунини била олмайсиз-ку!”, деди. Лекин одамлар яна “Қария ноҳақ, ахир унинг отлари кўпайди-ку”, деб ўйладилар.

Қариянинг ёлғиз ўғли тойларни минишга ўргата туриб, отдан йиқилди ва оёғи синди. Халқ: “Ана омадсизлик! Сенинг ёлғиз ўғлинг оёғи синиб, бетоб бўлди. Ундан кўра отни сотганингда ҳеч бўлмаганда, пуллик бўлиб қолардинг”, дейишди.

Бу сафар ҳам қария уларга қараб: “Сизлар ҳукм чиқаришга шошилманглар. Мен ўғлимнинг оёғи синганини биламан, аммо бунинг ҳам омад ёки омадсизлигини Аллоҳдан бошқаси билмайди”, деди.

Орадан бир неча кун ўтиб, мамлакатда уруш бошланди-ю барча ёшларни урушга олиб кетила бошлади. Фақат қариянинг ўғли оёғи сабабли урушга бормади. Халойиқ урушда мағлуб бўлганлари ва кўпчилик урушга кетганлар ҳалок бўлганларини кўриб, қария ҳузурига келдилар ва йиғлаб: “Сен ҳақ экансан, ўғлингнинг чўлоқлиги бахт экан. Мана у сен билан бирга, бизларнинг болаларимиз энди ҳечам қайтмайдилар”, дейишди.

Қария яна ўша гапларини такрорлади: “Сизларга шунча гапларим бекор бўлган кўринади. Ҳеч ким бир воқеанинг ортидан яхшиси ёки ёмони келишини билмайди”, дея яна уларга насиҳат қилди.

Шошилиб ҳукм чиқариш онгнинг қотиб қолишидан дарак. Бир ҳодисанинг ортидан бошқаси келади, бир қисм тугаб бошқаси бошланади, бир эшик ёпилиб, бошқаси очилади. Сиз бир чўққига чиқсангиз, ундан-да баландроғи кўринади. Ҳар бир ишдан яхшилик, хикмат изламоқ даркор. Шундай экан, бошига яхшилик ёки мусибат келган ҳар қандай мўмин киши ундан ҳикмат излашга ошиқиши бу унинг заифлиги эмас, балки ахлоқи гўзаллигининг аломатидир.

Турсунали ЭРБЎТАЕВ,
Қўштепа тумани “Мўйи Муборак” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: иймонмақолаомадтақдир
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Поклик иймондандир!

Кейинги мақола

Улар келажакни билмайди

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
12
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
63
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
62

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Илм аҳлига юксак эҳтиром ва эътироф

Илм аҳлига юксак эҳтиром ва эътироф

27.08.2026
23
Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

27.08.2026
12
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
12
35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

21.08.2026
13
Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

21.08.2026
13
Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

17.08.2026
43
Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

17.08.2026
35
Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
133

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]