Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Ислом – тинчликпарвар дин!

Кечириш – улуғ фазилат
67
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Жамиятни маънавий янгилашдан кўзланган бош мақсад – юрт тинчлиги, Ватан  равнақи, халқ эркинлиги ва фаровонлигига эришиш, комил инсонни тарбиялаш, ижтимоий ҳамкорлик ва миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик каби кўп-кўп муҳим масалалардан иборат.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида 16 та конфессия, 2000 дан ортиқ диний ташкилотлар ўз фаолиятини олиб бормоқда. Шундай экан, турли қарашлар, турли эътиқодлар мавжуд бўлиб, улар орасида зиддиятларни келтириб чиқармаслик, тинч‑тотув яшашларини таъминлаш энг долзарб вазифалардан бири хисобланади. Чунки Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамиятига кириб бораётган  бир  шароитда турли конфессия  вакиллари  билан мулоқот қилишнинг юксак маданиятига эришиш катта аҳамият касб этади. Ўзбекистон аҳолисининг деярли 95% и муқаддас ислом динига эътиқод қилиб келади. Шунинг учун ҳам шахслар онгига, оила муҳитига, жамиятимизга ислом динининг асл моҳияти нимада эканлигини етказиш муҳим хисобланади.

Ислом динида Парвардигор ўз бандаларининг бир‑бирига ва атроф‑муҳитга қандай муомалада бўлиш кераклиги аниқ кўрсатиб берилган. Муқаддас китобларда инсонни ўз ҳаётлик даврида доимо меҳр‑мурувватли бўлишга ундайди. Ҳатто киши уй ҳайвонларига нисбатан ҳам меҳрсиз бўлиши мумкин эмас. Инсон Аллоҳнинг ердаги халифаси ҳисобланади. Ердаги барча мавжудотлар инсон учун яратилган. Ислом кишиларни бир‑бирига меҳр‑шафқатли бўлишга чақириш билан бирга, уларни динидан, миллатидан, келиб чиқишидан қатъий назар ўзаро ҳурмату иззат кўрсатишга ундайди. Динимиз томонидан буюрилган ҳар қандай ишда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мукаммал намуна кўрсатиб берганлар. Шунингдек, бошқа дин вакилларига бўлган муомалада ҳам ўрнак бўладиган амалларни бажарганлар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилган пайтларида у ерда анчагина яҳудийлар бор эди. У зотнинг давлат ишларидаги биринчи амаллари улар билан ақидаларини эҳтиром қиладиган аҳднома тузиш бўлди. Унга кўра, давлат яҳудийларни ўз ҳимоясига олади ва улар ҳам ўз ўрнида Мадинага ёмон қасд қилган кишиларга қарши мусулмонлар билан бир қўл бўладилар. Бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам исломий ҳазоранинг илк уруғларида диний эркинлик асосларини татбиқ қилдилар. Китоблардан бундай мисолларни бир қанчасини учратишимиз мумкин. Шундай мисоллардан яна бирини келтириб ўтамиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кун саҳобалар билан ўтирганларида бир қанча кишилар тобут кўтариб ўтиб қоладилар. Пайғамбаримиз марҳумнинг ҳурматидан ўринларидан турибдилар. Шунда саҳобаларидан бири: “Ё расулуллоҳ ахир бу яхудий, мусулмонларнинг душмани‑ку”? – деди. Муҳаммад алайҳиссалом саҳобага қараб: “У инсон”, дея жавоб қилдилар. Шу воқеадан кейин саҳобалар нафақат мусулмонларга нисбатан, балки ғайридинларга хам хушмуомалада бўлиб қолган эканлар.

Бир марта Нажрон насоролари келганда, уларни ҳам масжидга жойладилар ва унда ибодатларини адо этмоққа рухсат бердилар. Улар масжиднинг бир томонида ибодат қилишса, Расулуллоҳ ва мусулмонлар бошқа томонида намоз ўқишган. Улар динларини ҳимоя қилиб, Расулуллоҳ билан муноқаша этмоқчи бўлганларида, уларни тинглаб, чиройли шаклда мужодала қилганлар. Буларнинг барчаси мулойимлик, одоб ва гўзал ахлоқ билан бўлган. Муқавқиснинг (қибтийлар подшоси) ҳам ҳадясини қабул қилганлар. Унинг юборган жориясини қабул этиб, Иброҳим исмли фарзанд ҳам кўрганлар. Шундан мусулмонларга: «Мен қибтларга яхши бўлишингизни тавсия этаман, чунки сизларда улар билан насаб ва қуда-андачилик бор», деб васият қилганлар. Бизнинг, яъни мусулмонларнинг асосий вазифамиз Аллоҳ томонидан буюрилган фарз амалларни адо этиш хамда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш. Лекин замонлар ўтиши билан одамлар нафақат бошқа дин вакилларини, хатто мусулмонман деб тавхид калимасини айтаётган мусулмонларни ўлдириш ҳолатлари оммалашиб кетди. Бундай кимсаларга нисбатан Аллоҳ таоло Қуръони каримда хитоб қилиб шундай дейди: “…Аллоҳнинг ризқидан еб‑ичингиз, Ер юзида бузғунчилик қилмангиз! (дедик)” (Бақара, 60).

Ислом динида мўмин инсон бошқа бировга заррача бўлса ҳам озор бермаслик уқтирилади. Ўзлари “чин” мусулмонликни даъво қилаётган террорчилар ёшларни ўз ота‑онаси, Ватани, халқига қарши қурол кўтаришга чақираётгани қайси тамойилга тўғри келади?!

Ислом дини бағрикенг, тинчликсевар дин эканлигини биз тарихий воқеалардан саҳобаларнинг ҳаётларидан мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Миср аҳолисидан бўлган бир масиҳий аёл ҳазрати Умар (р.а)га ҳовлисини Амр ибн Ос мажбуран масжидга қўшиб олганлиги ҳақида шикоят қилди. У зот Амр ибн Осдан бу ҳақда сўраганларида, шундай жавоб олдилар: мусулмонлар кўпайиб, масжид уларга торлик қилиб қолди. Масжид ёнида эса бу хотиннинг ҳовлиси бўлган. Амр унинг ҳовлисига бир миқдор пул таклиф қиладилар. Пул миқдорини қанчалик кўпайтирмасинлар, хотин барибир рози бўлмайди. Бу ҳол Амр ибн Осни ҳовлини бузиб, масжидга қўшиб олишга мажбур этади. Ҳовлининг пули эса хотин қачон хоҳласа, оладиган қилиб, Байтул-молга қўйилди. Умар (р.а) унинг бу ишларидан рози бўлмайдилар ва Амр ибн Осга масжиднинг янги биносини бузишга ва хотинга ҳовлиси олдин қандай бўлса, шундай топширишга буюрадилар.

Ислом динининг тинчликпарвар, эзгулик дини эканлигини бошқа дин вакиллари ҳам эътироф этишган. Мусулмонлар томонидан фатҳ этилган халқлар Исломни қабул қилишга зўрлаб мажбурланган, деган сохта даъволар ва тасаввурлар ғарб тадқиқотчиларининг ўзлари томонидан рад қилинди, мусулмонларнинг адолатли ва диний хайрихоҳлик билан муносабатда бўлишини ҳамма тан олди. Бу тўғрида дин тарихчиси Л.Браун шундай дейди: “Насронийларнинг мусулмонлар ўз давлатларига қўшиб олган халқларни қилич билан Исломни қабул қилишга мажбурлаган, деган даъволари ғирт тўқима эканини исбот талаб қилмайдиган далиллар тасдиқлаб турибди. Уларни янги ерларни қўшиб олишга руҳлатган динамик омиллар ўзлари одамларни даъват қилган мусулмон биродарлиги ва иймон эди. Бу биродарликнинг миқёси худди сел каби кенгайиб, Исломни қабул қилган янги одамлар билан тобора тўлиб-тошиб борарди”.

Тарих давомида жуда кенг ҳудудларни бошқарган мусулмон ҳукмдорлар бошқа динларнинг вакилларига фавқулодда ҳурмат ва бағрикенглик билан муносабатда бўлганлар. Ислом давлатларида яҳудий динидагилар ҳам, насронийлар ҳам ҳамиша тўла хавфсизликда, тинч-осойишталикда, диний эркинликда яшаб келганлар.

Салжуқийлар султонлиги ва Усмонлилар империяси даврларида ҳам Исломнинг адолати ва диний бағрикенглиги яққол намоён бўлган. Сер Томас Арнолд ўзининг “The Prefching of Islam” (“Исломнинг ёйилиши”) китобида насронийларнинг нима учун салжуқийлар давлати таркибига кириш ва уларнинг қўл остида яшашни истаганликлари ҳақида шундай ёзади:

“Мусулмонлар қўл остида ўз динларига эътиқод қилишнинг бехавотирлигини англаган христианларнинг туйғулари Кичик Осиё (Онадўли) христианларининг салжуқий туркларини халоскорлар каби кутиб олганликларига сабаб бўлган. Бунинг устига император Михаил VIII ҳукмронлиги даврида (1261-1282) Кичик Осиё майда манзилгоҳларининг христианлари Византия империясининг зулмидан халос бўлиш умидида турклардан ўз давлатларига қўшиб олишни сўраганлар. Бундан ташқари, христианларнинг кўплари бой бўладими ёки камбағал, туркларнинг ўша пайтдаги ерларига кўчиб ўтганлар”.

Шу ўринда хулоса қилиб айтиш мумкинки, Исломнинг асл моҳиятини нотўғри талқин қилиниши бошқа дин вакиллари орасида ислом дини вакилларига нисбатан нафрат туйғусини уйғотиб қўймоқда. Ислом дини тинчликпарвар дин эканлигини келажак авлодга етказиш асосий вазифамиз бўлмоғи лозим.

Нурсултон РАЙИМОВ,
Халқаро Ислом академияси битирувчиси,
Қўштепа тумани 49-умутаълим мактаби амалиётчи психологи

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Кўзингизни каттароқ очинг!

Кейинги мақола

Фитналардан огоҳ бўлайлик!

Ўхшаш мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
52
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
38
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
62

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
5
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
5
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
29
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
27
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
18
Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

01.08.2026
21
Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

31.07.2026
18
Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

31.07.2026
12

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]