Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Янгиликлар Ўзбекистон

«Ўзбекистон – бориб кўриш шарт бўлган ўлка»

«Ўзбекистон – бориб кўриш шарт бўлган ўлка»
49
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Туркиядаги оммабоп электрон нашрдан бири – «haberakdeniz.com» сайтида ўзбек диаспорасининг фаол вакили, профессор Салиҳ Айнуралнинг «Ўзбекистон – бориб кўриш шарт бўлган ўлка» сарлавҳали мақоласи эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Материалда мамлакатимизнинг бой тарихий мероси, туризм салоҳияти, муқаддас ислом дини билан боғлиқ қадамжолари ва бугунги замонавий ривожланиши батафсил қаламга олинган. Мақолада таъкидланишича, қадим маданиятлар чорраҳаси бўлган Ўзбекистон Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан умумий чегарадош.

«Ўзбекистон тарихий, маданий меъроси жиҳатидан Марказий Осиё давлатлари орасида энг бой мамлакатдир, – деб ёзади муаллиф. – Айниқса, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз осмон остидаги очиқ шаҳар-музейлар сифатида эътироф этилади. Бу шаҳарларда бўлсангиз, кўчаларида кезсангиз ўзингизни тарихга тушиб қолгандек ҳис қиласиз. Тасаввур қилинг, Самарқандни айланиб юриб, мактабда ўрганганларингиз, китоблардан ўқиб ҳайратланган Улуғбекнинг расадхонасига дуч келасиз. У дамда ўзингизни фазо қаърида ҳис қиласиз. «Зижи жадиди Кўрагоний» жадвалидаги 1018 та юлдузга саёҳат қилгандек тассаввур қиласиз».

Нашрда бутун ҳаёти давомида бир марта ҳам енгилмаган, қудратли давлат барпо этган Соҳибқирон Амир Темур ҳақида алоҳида маълумотлар ўрин олган. «Самарқандга борганингизда Амир Темур мақбарасини, Мирзо Улуғбек, Тиллакори ва Шердор мадрасаларини, албатта, томоша қилинг. Дунё илмига улкан ҳисса қўшган ва Ўзбекистонда туғилган Беруний, Хоразмий, Ибн Сино, Фарғоний, Улуғбек ва Али Қушчидек мутафаккир олимлар билан айни ҳаводан нафас олгандек бўласиз», – дея қайд этилади материалда.

“Самарқандга борганда туркий халқлар илм ва тафаккурга қанчалик аҳамият бергани ва олимларни не чоғли эъзозлаганини юракдан шоҳид ҳис қиласиз. Буюк алломалар Имом Бухорий, Мотуридий, Термизий, Баҳоуддин Нақшбандий ва Хўжа Убайдуллоҳ Аҳрор ҳазратларининг мақбаралари ёки Қусам Ибн Аббоснинг қабрлари жойлашган Шоҳи Зинда ансамблини зиёрат килсангиз ўзингизни худди илоҳий оламда ҳис қиласиз. Шунинг учун, Ўзбекистон фақатгина Туркия халқининг эмас, бутун ислом оламининг бориб кўриши керак бўлган мамлакат сифатида аҳамиятлидир”, – деб таъкидлайди муаллиф.

«Бухорода Минораи Калон, Чор минор, Арк қалъаси, Сомонийлар мақбараси, Мир Араб, Нодир Девонбеги, Абдулазизхон мадрасалари жойлашган. Хивадаги Ичан қалъа, Исломхўжа минораси ва Калта минор, Муҳаммад Аминхон ва Шерғозихон мадрасалари, қадимий Жума масжиди мажмуаси, Қўхна арк қалъасида эса эртаклар оламининг нафасини туясиз», – деб ёзади турк олими.

Мақолада ёзилишича, пойтахт Тошкентга келганингизда замонавийлик ва тарихни ўзаро уйғунлашганини кўрасиз. Тошкент ўзининг кенг йўллари, ям-яшил боғлари ва кўркам бинолари билан Туркия учун наъмуна бўла оладиган шаҳардир.

«Қисқаси, Ўзбекистон биз учун табиат гўзалликлари, тарихий ва маданий бойлиги ҳамда муштарак қадриятлари нуқтаи назаридан бориб кўрилиши керак бўлган ўлкаларнинг аввалида туради. Ўзбекистонга борганингизда ўзингизни зинҳор бегона ҳис қилмайсиз», – деб ёзади Салиҳ Айнурал.

Мақоланинг тўлиқ шакли билан https://www.haberakdeniz.com.tr/haber-mutlaka-gorulmesi-gereken-kardes-ulke-ozbekistan-53818.html ҳаволаси орқали танишиш мумкин.

Калит сўзлар: ТуркияЎзбекистонэътирооф
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

40 ёшгача қилинган зино кечириладими?

Кейинги мақола

Таниқли уламоларнинг навбатдаги ташриф манзили – Сурхондарё

Ўхшаш мақолалар

Муносиб эътироф
Имомлар фаолиятидан

Муносиб эътироф

10.08.2026
68
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув
Ўзбекистон

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
66
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди
Имомлар фаолиятидан

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
78

Сўнгги мақолалар

Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
68
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
66
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
78
Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
27
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
17
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
46
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
41
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
27

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]