Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Янгиликлар

Ҳожиларни даъватга қулоқ солишдан тўсиш учун маслаҳат мажлиси

Ҳожиларни даъватга қулоқ солишдан тўсиш учун маслаҳат мажлиси
50
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Даъват ошкор қилингандан сўнг бир неча ой ўтиб ҳаж мавсуми яқинлашиб қолди. Бу эса Қурайшнинг бошини қотирарди. Қурайш ҳаж зиёратига чор-атрофдан араблар келишини яхши биларди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даъватлари ҳожиларга таъсир қилмаслиги учун Қурайш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам хусусида бирон нарса ўйлаб топиши керак эди. Улар Валид ибн Муғийранинг ҳузурига маслаҳат учун йиғилишди.
– Унинг хусусида бир гапга келишиб олинглар. Тағин ҳаммангиз ҳар хил гапириб бир-бирингизни ёлғончига чиқариб, бирингизнинг гапи иккинчингизникига тўғри келмай юрмасин, – деб маслаҳат берди Валид.
– Сиз бирон гап айтинг, бизга бирон жўяли йўл кўрсатинг, – дейишди Валидга.
– Йўқ, сизлар гапиринглар, мен эшитаман.
– Биз уни коҳин, фолбин деймиз.
–  Йўқ,  Аллоҳга  қасамки,  у  коҳин  эмас.  Биз  коҳинларни  кўрганмиз.  Бу  коҳиннинг замзамалари ва қофияли сўзлари эмас, – деб инкор қилди Валид.
– Мажнун деб айтамиз.
– Йўқ, у мажнун эмас. Биз мажнунлик нималигини яхши биламиз, мажнунликни кўрганмиз. Бу мажнуннинг талвасалари, телбаликлари ёки васвасалари эмас.
– Шоир деб айтамиз.
– Йўқ, у шоир эмас. Биз шеърни; унинг ражази-ю, ҳажаини(шеър баҳрлари), назмини, унинг катта-ю кичигини жуда яхши биламиз. Бу шеър эмас.
– Сеҳргар деб айтамиз.
– Йўқ, у сеҳргар эмас. Биз сеҳргарларни ҳам, сеҳрни ҳам кўп кўрганмиз. Бу сеҳргарларнинг куф-суфлари ёки тугун тугишлари эмас.
– Унда нима деймиз?
– Аллоҳга қасамки, унинг сўзида ҳаловат бор. Унинг асли бир-бирига боғланган, шохчалари эса серҳосил. Сизлар нима десангизлар ҳам, ёлғонлиги билиниб қолади. Яқинроқ келадигани сеҳргар деб айтишингиздир. У шундай бир сўзни олиб келдики, бу сеҳр ота-ўғил, оға-ини ва эр-хотин ва киши билан қавми ўртасини ажратиб юборади, – деди Валид. Қурайш шу қарорга келиб тарқалди.
Баъзи ривоятларда қуйидагича қўшимча бор: «Валид ибн Муғийра қавми таклиф қилган барча гапни инкор қилгач, Қурайш унга деди:
– Унда ҳеч қандай нуқсони бўлмаган фикрингизни айтинг.
– Менга муҳлат беринглар, ўйлаб кўрай.
Валид ибн Муғийра ўйлай-ўйлай юқоридаги қарорга келди. Аллоҳ  таоло«Муддассир» сурасида Валид ибн Муғийра хусусида ўн олти оят (11-26) нозил қилди. Уларда Валиднинг қандай фикр қилганлари ҳам баён этилган:
«Чунки у (Қуръонни эшитгач, бу Илоҳий Китобга қандай туҳмат қилиш тўғрисида) ўйлади, режа тузди. Ҳалок қилингур, қандай режа тузди-я?! Сўнгра у (ўйлаган режаларига) қаради. Сўнгра (Қуръондан  бирон  айб топа олмагач, пешонасини) тириштирди ва афтини буриштирди. Сўнгра (Ҳақдан) юз ўгирди ва кибр-ҳаво қилди. Бас, у: «Бу (Қуръон Аллоҳнинг Сўзи эмас, балки) фақат (аввалгилардан) нақл қилинаётган бир сеҳрдир. Бу фақат башарнинг сўзидир», деди».
Хуллас, Қурайш маслаҳатни бир жойга қўйиб, ишга киришди. Улар ҳажга келганлар ўтадиган йўл бўйига ўтириб олиб дуч келган йўловчига  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабарларини бериб, уни огоҳлантирар эдилар. Бу ишда Абу Лаҳаб қаттиқ жонбозлик кўрсатди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж мавсумида зиёратчиларнинг қўнган манзилларига, Укоз, Мажанна ва Зул-мажоз каби бозорларга бориб одамларни даъват қилсалар, Абу Лаҳаб Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ортларидан юриб: «Унга  эргашманглар,  у диндан  қайтган  ёлғончи» дерди. Бунинг  натижаси шу  бўлдики,  ҳаж  мавсумида араблар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи  ва  салламнинг  хабарларини олиб қайтишди ва бутун араб ерларига Пайғамбар чиққанлиги ҳақидаги хабар тарқалди.
Сафиййурраҳмон МУБОРАКФУРИЙнинг
“Ар-роҳиқ ал-махтум” китобидан
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Каъбанинг қайта қурилиши

Кейинги мақола

Муборак “Ҳаж-2017” мавсуми бошланди

Ўхшаш мақолалар

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!
Ўзбекистон

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

12.11.2026
10
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда
Ўзбекистон

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди
Ўзбекистон

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

12.11.2026
10
РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
11
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
21
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
32
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
122

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.