Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Жалолиддин Гурланий ал-Хоразмийнинг “Ал-Кифоя шарҳул Ҳидоя” асарининг бошқа шарҳлардан фарқли жиҳатлари

Ижтимоий байрамларни нишонласа бўладими?
87
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Жалолиддин Гурланийнинг тўлиқ исми Саййид Жалолиддин ибн Саййид Шамсиддин ибн Саййид Муртазо Гурланий ал-Хоразмий бўлиб, отаси Саййид Шамсиддин Шероз шаҳридан Хоразмга келиб, унинг ўша пайтлардаги йирик шаҳарларидан бири Вазирда (Гурланда) яшаб қолади. Жалолиддин Гурланий ушбу шаҳарда таваллуд топган. Унинг отаси ўз даврининг илмлик кишиларидан бўлиб, сарой амалдори – нақиб бўлган. Нақиб Хоразмда диний мансаб бўлиб, Гурланийнинг отаси дин раҳнамоси сифатида фаолият юритган. Жалолиддин Гурланий яшлигидан илмга чанқоқ бўлганлигидан ўз давридаги барча илмлардан хабар топишга, хусусан диний илмлар, айниқса, фиқҳга жуда қизиққан. У улуғ олимлардан саналган Ҳасан ас-Сиғноқий, Абдулазиз ал-Бухорий ва Тоҳир ибн Ислом ал-Хоразмийлардан таълим олади. У оиласи билан туғилган жойида дафн қилинган.

Жалолиддин Гурланийни машҳур қилган асари «Ал-Кифоя фий шарҳ Ал-Ҳидоя» бўлиб, Бурҳониддин Марғилонийнинг «Ҳидоя» асарига ёзилган арабча шарҳдир. Асар «Ҳидоя»га ўхшаб тўрт жузъ (жилд) бўлиб, Калькуттада 1831, 1834 йилларда, Лакнавда ҳам 1876, 1881 йилларда ва Қозон шаҳрида ҳам 1886, 1887 йиларда икки мартадан чоп қилинган. 1883 йилда Муҳаммад ас-Сунбулий шарҳи билан тўрт жилдлиги Бомбайда ҳам нашр этилган. Китобнинг қўлёзма нусхалари кўплиги ҳамда дунёнинг турли шаҳарларида бир неча мартадан нашр қилиниши унинг ниҳоятда муҳим манба эканлигини тасдиқлайди.

Жалолиддин Гурланий китоб муқаддимасида шарҳнинг ёзилиш сабабини шундай изоҳлайди: «Фиқҳда усул ва фуруъ масалаларининг энг латифларини жамлаган китоблар кўп. Уларнинг ададини санаб адо этиб бўлмайди. Улар орасида «Ал-Ҳидоя» китоби борки, мусаннифи воқеаларнинг аслини, масалаларнинг онасини жамлашга ва ривоятлар ўзгинасини, далиллар матнини беришга муваффақ бўлган. Лекин бу китоб «Ал-Бидоя» нинг мушкил ўринларини очиш, қийин жойларини равшанлаштириш учун ёзилган бўлса ҳам унинг сир-асрорлари пардага ўралган ҳолатда қолганки, нозик нуқталарни чиқаришга уста, тадқиқотларга ўткир уламоларгина ўша пардаларни очишга муяссар бўладилар. Бизнинг машойихларимиз ундан пардани кўтариб, юзидан ниқобни очиб, кўп фойдалар қилиб, китоблар жам қилишган. Лекин баъзи китоблар ниҳоятда қисқа, баъзилари эса ўта даражада узайиб кетган. Мен шарҳлашда ўрта йўлни тутдим ва фақат ҳожат тушадиган, керак бўладиган сўзларнигина ёзишга ҳаракат қилдим…» («Ал-Кифоя», Қозон, 1886 й.)

Жалолиддин Гурланий асари муқаддимасида айтган гапларни тўлиқ оқлайди ва асарини муваффақиятли тугаллайди. Шарҳда «Қавлуҳу» сўзи йирик ҳарфлар билан ёзилиб, «Ҳидоя» матнидан фақат шарҳга муҳтож ибораларнинг бошланишидаги бир ёки икки сўз келтирилиб, кейин шарҳ қилинган. Баъзи иборалар битта гап билан шарҳ қилинган бўлса, баъзилари ҳатто ярим бет, бир бет қилиб шарҳланган. Шарҳнинг афзал томони шундаки, унда ҳар бир масала, асосан, фиқҳ юзасидан шарҳ қилиниш баробарида бошқа мазҳаблар фикри, шунингдек, ҳанафиййа мазҳабидаги бошқа уламолар фикрлари келтирилган. Ҳар бир масалага муаллиф ўз фикрини бериб кетган. У масалаларни содда равон тилда тушинтиради, ҳар бир масаланинг халқчилини олади, урф-одатларни жуда ҳурмат қилган ҳолда уларга ён босиб масалаларни ҳал қилишга ҳаракат қилади. Жумладан, уйланиш тўғрисида муалиф ёзади: «Ибодат учун холи бўлиш, хотинлардан қочиш яхшидир балки, лекин биз бу фикрни ёмонламаган ҳолда айтамизки, ундан кўра шаръий йўл билан уйланиш афзалдир. Бола-чақа ортиришдан сақланиш, уйланмасдан ўтиш бир пайтлар шариатимизда ҳам бўлган бўлиши мумкин, лекин кейинчалик бу мансух бўлган, бекор қилинган. Чунки уйланиш диний, дунёвий ишларнинг юришишига сабабдир. Аёлларни асраш, уларга яхшиликлар қилиш, ўз нафсини зинодан сақлаш, Пайғамбаримиз умматини кўпайтириш албатта савобдир. Шунинг учун баъзи уламолар уйланиш, турмуш қуриш фарзи кифоя деса, баъзилари ҳатто фарзи айн дейишган» (396-бет)

Жалолиддин Гурланийнинг «Ал-Кифоя» асарида одоб-ахлоққа доир фикрлар, шариат қонунчилигига оид ўта муҳим масалалар ҳам ўрин олган.

Шарҳ ислом ҳуқуқининг асосий тармоқлари ва уларга боғлиқ масалаларни аниқлаб берганлиги учун ҳам катта аҳамият касб этади.

Хайрулло КАРИМОВ,
Қўштепа тумани «Сармазор» масжиди имом-ноиби,
Тошкент ислом институти сиртқи бўлим талабаси

 

Калит сўзлар: Жалолиддин Гурланий
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Учкўприк туманига бош имом-хатиб тайинланди

Кейинги мақола

Мужтаҳидлар мазҳаб тузишни даъво қилишмаган

Ўхшаш мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа
Мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа

05.02.2023
11
Марғилон алломалари
Мақолалар

Марғилон алломалари

24.01.2023
57
Ҳазрат Умар жорий қилган болалар нафақаси
Мақолалар

Ҳазрат Умар жорий қилган болалар нафақаси

23.01.2023
12

Сўнгги мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа

Огоҳлантирилган уч тоифа

05.02.2023
11
Энг яхши китобхон талабалар тақдирланди

Энг яхши китобхон талабалар тақдирланди

04.02.2023
7
Мадрасанинг фидойи устози умра йўлланмаси билан рағбатлантирилди

Мадрасанинг фидойи устози умра йўлланмаси билан рағбатлантирилди

04.02.2023
10
Қоримиз халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун жўнаб кетди

Қоримиз халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун жўнаб кетди

04.02.2023
20
Диний идора вакили обод бўлаётган масжидларни кўздан кечирди

Диний идора вакили обод бўлаётган масжидларни кўздан кечирди

04.02.2023
17
Жума маърузалари: «Исломда инсон қадри»

Жума маърузалари: «Исломда инсон қадри»

01.02.2023
100
Тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида янги илова ишга туширилди

Тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида янги илова ишга туширилди

01.02.2023
9
Улуғларни тарбиялаган маскан (“Мадрасаи Мир” масжиди)

Улуғларни тарбиялаган маскан (“Мадрасаи Мир” масжиди)

01.02.2023
40

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика