Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Ҳунарли хор бўлмас

Барчамиз — масъулмиз!
23
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Олтининг харж билан охир бўлар кам,
Ҳунар шундай ганжки, камаймас ҳеч дам!
Уларнинг фарқини айтсам агарда,
Ҳунар чашма эрур, олтин-чи шабнам!
(Ҳуррамий)

Барча жонзотлар ичида ўзининг ақл, фаросат ва фаҳм – идроки билан мумтоз бўлган инсон тириклик ҳаётида ҳуррият ва фаровонликда яшаши учун унга меҳнат қилиш, ҳалол ризқ билан умр ўтказиш ва бунинг эвазига катта савобларга эга бўлиш борасида Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда зарур тавсиялар берилган. Зеро, ҳадиси шарифда, “Шубҳасиз, киши ризқланадиган нарсаларнинг энг ҳалоли ва ёқимлиси ўз касби орқали еган нарсасидир”, дейилади. Аллоҳ таолонинг фазлу карамига эришмоқчи бўлган инсон меҳнат қилиши, ҳалол касб – ҳунар билан машғул бўлиши керак. Бу эса унга нажот ва бахт келтиради. Турмуш обод бўлишининг асосий шартларидан бири ҳалол касб билан шуғулланишдир. Барчамизга яхши маълумки, Ислом дини дангасалик, танбаллик ва боқимандаликни қоралайди. Динимиз инсонни ҳалол касб – кор қилишга тарғиб этиб, кишиларнинг ўз шахсига, оиласига, жамиятига манфаатлар етказадиган фойдали касб ва машғулотлар билан шуғулланишга, инсоният тарақиётининг ривожига ҳисса қўшишга чорлайди. Хатто ҳалол касб билан шуғулланишни фарз даражасига кўтаради.

Ҳадиси шарифда: “Касб – кор эгаллаш ҳар бир мусулмонга фарздир”, дейилган. Ҳатто пайғамбарлар ҳам яшаш учун ўзлари касб – кор билан шуғулланишган, меҳнат қилишган. Жумладан, Одам алайҳиссалом буғдой эккан, Нуҳ алайҳиссалом дурадгорлик қилганлар, Иброҳим алайҳиссалом газмол сотувчи бўлганлар, Довуд алайҳиссалом темирчилик билан шуғулланганлар, Муҳаммад алайҳиссалом эса қўйчувонлик қилганлар. Шундай экан, ҳар бир киши бирор ҳалол касб – ҳунарни эгаллар экан дунё ва охиратига заҳира ғамлайди. Ҳазрати Исо алайҳиссалом бир кишининг кунлар давомида ибодатхонанинг бир бурчагида мукка тушиб, ибодат қилаётганини кўрдилар ва: “Нима қиляпсан?”, деб сўрадилар. У одам: “Ибодат қиляпман”, деб жавоб берди. Исо алайҳиссалом сўрадилар: “Сени ким боқади?”. “Акам”, деб жавоб берди у. Шунда Исо алайҳиссалом: “У ҳолда аканг сендан кўра обидроқ (кўпроқ ибодат қилувчи) экан”, дедилар. Ушбу ривоятда жуда муҳим бир маънога ишора бор. У ҳам бўлса, ҳалол касб қилувчи одамнинг меҳнати нафл ибодатидан ҳам афзалроқ эканидир, унинг кўпроқ савобга эришувидир.  Алишер Навоий: «Инсон бўлиб дунёга келдингми, бирор касбни эгалла, ҳунар ўрган, шунда дунёдан ҳаммомга кириб тоза ювиниб чиқмаган кишидек ўтмайсан» деб таъкидлаганлар. Ҳаттоки, улуғ шайхларимизнинг ўзлари ҳам бирор ҳунар эгаси бўлганлар. Масалан, шайхул машойих Абу Сайид Харроз — этикдўз, Шайх Муҳаммад Сакко — машҳур пичоқчи бўлиб, бошқаларни ҳунар ўргатишга даъват этганлар. Хўжа Баҳовуддин Нақшбанд айтадилар: «Дил баёру даст бакор», яъни: «Дилингда Аллоҳ, қўлинг доим меҳнатда бўлсин». Инсоният қадр-қимматини меҳнатда, билими ва ҳунарга таянишда, бировга хор бўлмасликда деб билган Саъдий шундай таълим беради:

Ўз меҳнатидан нон еган киши, 
Ҳотам миннатидан озод ёз-қиши.

Албатта, ҳар бир ота–она ўз фарзандини соғлом ва баркамол инсон бўлиб етишишини орзу қилади. Катта бўлиб, жамиятда ўзига муносиб ўринни эгаллагач, ватанига содиқ, элу халқ ҳизматига тайёр, виждонли ва диёнатли бўлишини ният қилади. Ота–оналар ва устозлар ёш фарзандларга одоб–ахлоқ, илм касб–ҳунарларни мукаммал ўргатиб қизиқтиришлари лозим. Ҳар кимнинг зари бўлмаса-да, аммо ҳунари бўлса дунёда ҳеч бир хавф–хатари бўлмайди. Шунинг учун киши ҳунар зийнати билан безанмоғи керак. Ҳунарсиз киши қуруқ савлатдир. Қуруқ савлат эса қотиб турган суратга ўхшайди. Ҳакимлар беҳунар кишини, “Қанотсиз қуш” деб атаганлар. Яъни қушнинг парвози учун қанот бўлиши шарт. Ҳунар ҳам барча ишларда киши учун зарурдир. Қудратли подшолар ва шон–шавкатли улуғ кишилар ҳам, молу неъматлари ер куррасини қоплайдиган даражада кўп бўлса ҳам, ўз фарзандларини касбу камол ва қобилиятга тарғиб қилганлар. Демак, оддий халқ ҳунар ўрганиши ўз фаровонлигининг ва маишатининг асосий шарти деб билишлари зарур.

Ўқиб ўрганилган ҳар битта ҳунар,
Ҳунармандга бир кун фойда келтирар.

(Низомий Ганжавий)

Касб – ҳунар билан шуғулланмаслик, яъни бекорчилик энг зарарли офатлардан биридир. Ақлли инсон бу дунёда бекор турмайди. Ҳатто бўш вақтини ҳам зое қилмайди. Бекорчилик секин – аста инсонни ишдан чиқаради, ҳаётини вайрон қилади. Шу боис ҳам Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: “Нафсингни фойдали нарсалар билан машғул қил, акс ҳолда уни зарарли нарсалар эгаллаб олади”, деб бекорчиликдан огоҳлантирганлар. Дангасалик, ишёқмаслик барча кулфатларнинг бошидир. Камбағаллик айб эмас, аммо у ялқовлик сабабидан келган бўлса катта айбдир. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: “Эринчоқлик ва ишёқмаслик бир–бири билан турмуш қурди, натижада уларнинг ўртасида фақирлик туғилди”. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам ожизлик ва дангасаликдан паноҳ сўраганлар.

Бугунги кунда юртимизда аҳолининг муносиб турмуш кечириши учун керакли шарт–шароитлар ҳар бир фуқаронинг эзгу интилишларини, имкониятларини рўёбга чиқариши учун қулайликлар яратиш халқ фаровонлигини таъминлашнинг устувор йўналишларидан биридир. Айниқса, ёшларнинг турли соҳа ва касбларни эгаллашлари, орзу–умидларини рўёбга чиқаришда давлатимиз кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириб келмоқда  Албатта, ота–она ва мураббийлар ўқувчиларни фойдали меҳнат билан машғул бўлишлари, ўзлари севган касб–ҳунарларни ўрганишга рағбатлантиришлари керак. Чунки ўспиринлик энг хатарли давр ҳисобланади, шунинг учун ота–оналар ва кенг жамоатчилик ёшларнинг бўш вақтларини унумли, самарали, фойдали ишларга йўналтира билишлари талаб этилади.

Алишер НАИМОВ,
Қувасой шаҳар бош имом–хатиби

Калит сўзлар: Алишер домлакасб-ҳунар
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Убайдуллоҳ домла: Ўйламай гапириш мусибат келтиради

Кейинги мақола

Муфтий ҳазрат ҳаж ва умра хизматлари ажуманида иштирок этадилар

Ўхшаш мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа
Мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа

05.02.2023
3
Марғилон алломалари
Мақолалар

Марғилон алломалари

24.01.2023
57
Ҳазрат Умар жорий қилган болалар нафақаси
Мақолалар

Ҳазрат Умар жорий қилган болалар нафақаси

23.01.2023
11

Сўнгги мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа

Огоҳлантирилган уч тоифа

05.02.2023
3
Энг яхши китобхон талабалар тақдирланди

Энг яхши китобхон талабалар тақдирланди

04.02.2023
7
Мадрасанинг фидойи устози умра йўлланмаси билан рағбатлантирилди

Мадрасанинг фидойи устози умра йўлланмаси билан рағбатлантирилди

04.02.2023
10
Қоримиз халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун жўнаб кетди

Қоримиз халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун жўнаб кетди

04.02.2023
18
Диний идора вакили обод бўлаётган масжидларни кўздан кечирди

Диний идора вакили обод бўлаётган масжидларни кўздан кечирди

04.02.2023
12
Жума маърузалари: «Исломда инсон қадри»

Жума маърузалари: «Исломда инсон қадри»

01.02.2023
95
Тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида янги илова ишга туширилди

Тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида янги илова ишга туширилди

01.02.2023
7
Улуғларни тарбиялаган маскан (“Мадрасаи Мир” масжиди)

Улуғларни тарбиялаган маскан (“Мадрасаи Мир” масжиди)

01.02.2023
37

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика