Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Аёллар саҳифаси

Улар сизларга либосдир…

Улар сизларга либосдир…
72
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Аллоҳ таоло барча махлуқотлар қатори инсонни ҳам жуфт қилиб, яъни эркагу аёл қилиб яратган. Эркакни аёлга табиатан моил қилиб, аёлни ҳам эркакка нисбатан муҳаббатли қилиб яратган. Демакким, жамиятнинг ривожланиши, одамизоднинг давоми мана шу бир эркагу аёл билан ҳосил бўлади. Ушбу неъматни Аллоҳ таоло марҳамат қилиб дейдики:
وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِّتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُم مَّوَدَّةً وَرَحْمَةً
“Унинг оят-белгиларидан яна бири – У зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларинигиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда севги-муҳаббат ва меҳрибонлик пайдо қилишидир”.
Эркак ва аёл жуфтланиб турмуш қуриши, Яратувчининг хоҳиши ва бундан мақсад, яъни эру хотин бўлиб яшашдан ҳикмат ажралиш эмас, балки сакинат-хотиржамликда, ҳамдам бўлиб яшашликдир. Ва албатта, бу орада эру хотин бўлиб, бир-бировига муҳаббатли бўлишлиги ва сал кейинроқ эса, Аллоҳ фарзанд ато қилгандан кейин бир-бировларига меҳрибон бўлиб қолишлиги бу Илоҳий иродадир. Яна Худои таоло жуфтланишни гўзал бир ўхшатиш билан бизларга билдириб шундай дейди:
هُنَّ لِبَاسٌ لَّكُمْ وَأَنتُمْ لِبَاسٌ لَّهُنَّ
“Улар сизлар учун либос ва сизлар ҳам улар учун либосдирсизлар”
Эру хотин бир-бири учун худди баданининг айбларини яширадиган либос ва яна уни иссиқ-совуқдан асраб, унга ҳарорат бағишлаб турадиган либос кабидир.
Бизлар дин деб намоз, рўза, ҳаж қилиш деб ҳисоблаймиз, аммо жуда кўп муомалалар борки, улар ҳам Ислом динимизда катта ибодатдир. Ҳозирги пайтда келиб бизлар ҳар биримиз илоҳий ҳукм билан ажратиб қўйилган, эру хотин ҳақ-ҳуқуқларини билмаганлигимиз, айниқса баъзиларимиз аёлларни аслида Аллоҳ таолонинг омонати эканлигини унутаётганимиз ёки аёлларни ҳаққини поймол қилаётганимиз ачинарли ҳолат. Ваҳоланки, Аллоҳ таъоло Қуръони каримда:
“Дарҳақиқат, биз одам болаларини азизу мукаррам қилдик”, деган оятни нозил қилганида аёлларни ҳам назарда тутган.
Аёл бу Пайғамбаримиз (с.а.в.) оёқларини остида жаннат борлигини ўз ҳадиси муборакларида баён қилган оналаримиз, бир қориндан талашиб тушган опа ва синглимиз, номусимиз ва оримиз бўлган қизимиздир. Аёл бу иккинчи даражали инсон, ҳурмат ва эъзозлашга арзимайдиган ожизадир деб қарашлик ёки шундай ўйлашлик унга зулм қилишлик, қайсидир бир айби учун маломат қилиш ва бошқа яхши сифатларини унутиб юбориш айни жоҳилликдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам: “Мўмин мўминага ғазаб қилмасин, агар унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасини ёқтирур”, -дедилар (Муслим ривояти).
Инсон азизлиги ва мукаррамлиги унинг ақли биландир. Ақл улуғ неъмат. Юқоридаги ҳадиси шарифда келтирилган мўминларга хос бўлган сифат ила сифатланиладиган бўлса, айни муддаодир.
Тарихдан маълумки, баъзи давлатларда аёлларни қадри жуда ҳам ачинарли ҳолатда бўлган. Мисол учун, Юнонистонда аёллари аҳволи шундай бўлганким, аёллар худди чаҳорпо-ҳайвонлар каби назарда тутилган. Агар бирорта аёл ўзининг эрига баланд овозда гапирса ёки уни қаттиқ хафа қилса, юнон ҳукумати ўша эрнинг норозилиги асосида уни худди чаҳорпо – ҳайвон каби сўйишга ҳуқуқи бор эди. Юнонистонинг яна шундай қонуни бор эдики, агар эр хотинидан норози бўлса, у аёлдан сўрамасдан дарров жазосини берардилар. Ўша пайтдаги эрлар ўз хотинларини қаттиқ жазоласалар ҳам ёки қатл қилсалар ҳам биров у ҳақида сўрамас эди. Худдики ҳозирда биров уйининг олдида бир қўй сўйса, бошқа биров келиб нима учун бу қўй бечорани сўйяпсан демагани каби ўз хотини сўяётган эрдан ҳам биров келиб сўрамас эди. Яна ўша ерда аёллари қадри шунчалик паст эдики, улар сотиб олиш ёки бирор нарсани сотишга ҳаққи йўқ эди.
Бошқа яна бир океан ортида яшайдиган мамалакатларнинг бирида аёлнинг қадри шунчалик паст эдики, агар замонларида қаҳатчилик бўлиб, гўшт етмай қолса, ўша ердаги аёлларни сўйиб гўштини ейишарди. Ўша мамлакатда яшайдиган аёллар ўзларининг эрлари билан биргаликда бир дастурхонда ўтириш жиноят эди, эридан қолган қолдиқлардан тановул қилиши мумкин эди.
Хитойда эса аёлларни номлашга нолойиқ деб билиб, уларни рақамлар билан исмлашарди. Ҳиндистонда аёллар эри ўлса, ўлган эри билан биргаликда тириклайин ўша аёлни ҳам куйдирардилар ёки тириклайин кўмардилар.
Бундан ўн тўрт аср аввал ислом дини аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаб қўйди. Бу ҳолат ҳозиргача давом этмоқда.
Аллоҳ таоло “аёл ҳуқуқи”ни қонунлаштирган вақтда Қуръондаги энг узун суралардан бўлмиш Нисо сурасини нозил қилди ва уни ҳикматли услуб билан инсоният ҳурмат-иззатига қуйидаги улуғ ҳикматлар билан бошлади:
يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُواْ رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِّن نَّفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيرًا وَنِسَاء
“Эй инсонлар, сизларни бир жондан (Одамдан) яратган, ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз!..”
Ислом аёлни мукаррамликнинг турли кўринишлари билан икром қилади. Биринчидан, унинг бандалигини эътироф қилиб, ҳурмат ва инсонийликда тенг қилиб қўйган. Аллоҳ таоло айтади:
مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً
“Эркак ёки аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз…”
Ва яна Худои таборак ва таоло марҳамат қилади:
فَاسْتَجَابَ لَهُمْ رَبُّهُمْ أَنِّي لاَ أُضِيعُ عَمَلَ عَامِلٍ مِّنكُم مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَى بَعْضُكُم مِّن بَعْضٍ
“Бас, Парвардигорлари уларнинг дуоларини ижобат қилиб (деди): “Албатта, Мен сизлардан бирон амал қилгувчи эркак ё аёлнинг амалини зое қилмагайман. Зеро, баъзингиз баъзингиздандирсиз. (яъни, эркак аёлдан, аёл эркакдан дунёга келган)…”
Иккинчидан, Исломнинг аёлга иззат-икромининг яна бир кўриниши – унга меҳр-шафқатли ва чиройли муоммалада бўлишига буюришидир.
Пайғамбаримиз с.а.в. айтганлар: “Аёллар эркакларнинг туғишган опа-сингилларидир”.
عَنْ عَائِشَةَ أَنَّهَا قَالَتْ جَاءَتْنِى مِسْكِينَةٌ تَحْمِلُ ابْنَتَيْنِ لَهَا فَأَطْعَمْتُهَا ثَلاَثَ تَمَرَاتٍ فَأَعْطَتْ كُلَّ وَاحِدَةٍ مِنْهُمَا تَمْرَةً وَرَفَعَتْ إِلَى فِيهَا تَمْرَةً لِتَأْكُلَهَا فَاسْتَطْعَمَتْهَا ابْنَتَاهَا فَشَقَّتِ التَّمْرَةَ الَّتِى كَانَتْ تُرِيدُ أَنْ تَأْكُلَهَا بَيْنَهُمَا فَأَعْجَبَنِى شَأْنُهَا فَذَكَرْتُ الَّذِى صَنَعَتْ لِرَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- فَقَالَ » إِنَّ اللَّهَ قَدْ أَوْجَبَ لَهَا بِهَا الْجَنَّةَ أَوْ أَعْتَقَهَا بِهَا مِنَ النَّار».ِ
Оиша р.а.дан ривоят қилинади. “Менинг олдимга икки қизини етаклаб бир мискин аёл келди. Мен у мискин аёлга учта хурмо бердим. У эса икки қизига биттадан бериб, ўзи биттасини ейиш учун энди оғзига олиб борувди, ҳалиги икки қиз яна беринг, деб сўраб қолишди. Аёл ўзи ейишни хоҳлаб турган хурмони иккига бўлиб, уларга берди. Бу иши мени ҳайрон қолдириб, уни Расулуллоҳга айтсам, у зот с.а.в.: “Албатта, Аллоҳ таоло унга жаннатни вожиб қилиб, дўзахдан халос этибди” дедилар”.
قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : « اسْتَوْصُوا بِالنِّسَاءِ خَيْراً فَإِنَّهُنَّ عِنْدَكُم عَوَانٌ »
Пайғамбаримиз с.а.в. дедилар: “Аёлларга доимо яхшилик қилинг, чунки улар сизларнинг ёрдамчиларингиздир”.
قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : « اتَّقُوا الله في الضَّعِيفَيْن : اليتيمِ والمَرْأَةِ »
Расули Акрам с.а.в. дедилар: “Икки заифнинг ҳаққидан Аллоҳга тақво қилинг, бири етимнинг ҳаққи ва иккинчиси эса аёлнинг ҳаққи”.
Учинчидан, аёл-хотин ва унинг муомаласида гўзалликни васият қилди:
وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ فَإِن كَرِهْتُمُوهُنَّ فَعَسَى أَن تَكْرَهُواْ شَيْئًا وَيَجْعَلَ اللّهُ فِيهِ خَيْرًا كَثِيرًا
“Улар билан хушмуомала бўлиб, тинч-тотув яшанглар. Агар уларни ёмон кўрсангизлар ҳам (сабр қилиб иноқ ҳолда яшайверинглар). Зеро, сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликларни қилиб қўйган бўлиши мумкин”.
Қуръони каримдаги Парвардигорнинг ишорасига эътибор берайлик, у: “Агар улар(дан бирор иши)ни ёқтирмасангиз” талоқ қилинг демай, балки насиҳат қилиб тўғри йўлни кўрсатиб берди:
“Агар уларни ёмон кўрсангизлар ҳам (сабр қилиб иноқ ҳолда яшайверинглар). Зеро, сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликларни қилиб қўйган бўлиши мумкин”.
Хулоса ўрнида айтишлигимиз мумкинки, Эр киши онаси, опа-синглиси, қизи ва аёлини ҳурмат қилса, яхши кўрадиган бўлса, уни қадрлаши, уларга зулм қилмаслиги лозимдир. Аёлни фақат мардлар қадрлайди, пастлар хорлайди.
Лазизбек Суяркулов,
Қўштепа тумани “Мўйи муборак” масжиди имом-хатиби
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

“Гўзаллик салони”да ишлаш ҳамда аёлларнинг соч кесиши ҳақида

Кейинги мақола

Оқ фотиҳа

Ўхшаш мақолалар

Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Ўзбекистон
Мақолалар

Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Ўзбекистон

02.03.2023
12
Таомланишда ҳам меъёр бор
Мақолалар

Таомланишда ҳам меъёр бор

09.02.2023
39
Огоҳлантирилган уч тоифа
Мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа

05.02.2023
29

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ақидавий оқимларнинг юзага келишига туртки бўлган омиллар

Ақидавий оқимларнинг юзага келишига туртки бўлган омиллар

20.03.2023
2
Сохта салафийлар йўли – залолат йўли

Сохта салафийлар йўли – залолат йўли

18.03.2023
11
Вақф фонди раҳбари Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди

Вақф фонди раҳбари Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди

18.03.2023
11
Намознинг вақти кам қолганлиги сабабли таяммум қилиши жоизми?

Намознинг вақти кам қолганлиги сабабли таяммум қилиши жоизми?

17.03.2023
39
Ислом тинчлик, оқибат динидир

Ислом тинчлик, оқибат динидир

16.03.2023
6
“Челси” стадионида жамоавий ифторлик уюштирилмоқда

“Челси” стадионида жамоавий ифторлик уюштирилмоқда

16.03.2023
5
Шунда ғусл тўлиқ адо этилган бўладими?

Шунда ғусл тўлиқ адо этилган бўладими?

16.03.2023
51
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳаж зиёратчилари учун нимча ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ҳамда ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳаж зиёратчилари учун нимча ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ҳамда ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади

15.03.2023
25

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика