Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Тўтиқуш ҳикояси

Тўтиқуш ҳикояси
464
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бир савдогарнинг тўтиси бор эди. Қафасдаги кичкинагина қуш. Бир куни савдогар Ҳиндистонга бориш учун йўл тайёргарлигини кўра бошлади. Қўл остидаги хизматкорларнинг ҳар биридан алоҳида-алоҳида: “Сенга Ҳиндистондан нима олиб келай?” деб сўради.

Ҳаммаси бошқа-бошқа нарса тайинлашди. Савдогар тўтисидан сўради:

– Эй гўзал қушим, сен Ҳиндистондан нима келтиришимни истайсан?

– У ердаги тўтиларни кўрсангиз, менинг аҳволимдан уларга хабар беринг ва: “Фалон тўти менинг маҳбусим. Уни қафасда боқаман. Сизга салом айтиб юборди. Ва: “Мен ғурбат (бегона) юртларда, қафасларда сизнинг ҳасратингизда азоб тортайин, сиз бемалол экин дарахтзорларда, тоғу тошларда айланинг. Шуни менга раво кўрасизми? Ҳеч бўлмаса, бир саҳар пайти мен ғарибни ёдга олинг, мен ҳам бироз бахтиёр бўлай” деб айтди”, дегин. Бошқа ҳеч нарса истамайман, – деди тўти.

Савдогар карвонини тайёрлаб, йўлга чиқди. Кеча-кундуз юриб, ниҳоят, Ҳиндистонга етиб келди. Йўлда қояликларда қўниб турган бир неча тўтиларни кўрди. Отини тўхтатиб, уларга деди:

– Мен фалон мамлакатдан фалончиман. Тижорат учун бу ерларга келдим. Менинг бир тўти қушим бор. Сизларга салом айтди ва бундай дейишимни тайинлади, – дея тўтисининг гапларини уларга етказди.

Савдогар сўзларини тугатар-тугатмас тўтилар титрашди, нафаси қайтиб ўлиб қолишди.

Савдогар айтган сўзларига пушаймон бўлди. “Мен нима қилиб қўйдим?! Бечора қушларнинг ўлимига сабабчи бўлдим. Ҳойнаҳой, бу менинг бечора қушимнинг яқинлари, севган дўстлари  бўлса керак”, деб ўйлади.

Орадан анча вақт ўтди, савдогар савдо-сотиғини тугатиб, юртига қайтди. Ҳаммага сўраганларини берди.

Тўтиқуш эса қафасда буларни кузатарди. Охири чидаёлмай савдогардан сўради:

– Менинг истагимни етказдингизми? Ҳамжинсларимни, тўтилар тўдасини кўрдингизми? Нима деган, нима кўрган бўлсангиз, айтинг менга, мени хурсанд қилинг.

– Суюкли қушим, – деди савдогар, – мени кечир, бироқ гапирмаганим яхшироқ, деб ўйлайман. Чунки ҳали ҳам бемаъни хабар етказиб, йўл қўйган хатойим учун ич-этимни емоқдаман, кел яхшиси гапирмай қўяқолай.

Тўти ҳоли-жонига қўймагач, савдогар истамайгина сўз бошлади:

– Сен айтган жойга бориб дўстларинг бўлмиш тўтиларни кўрдим. Айтган сўзларингни ва саломингни етказдим. Аммо улар бу хабарга чидаёлмади, титраб-титраб бемажол қолишди, охири ўлишди. Шу сабаб, роса пушаймон бўлдим, бироқ начора, ғишт қолипдан кўчган эди.

Савдогарнинг бу сўзларини эшитиб турган тўти ҳам қафас ичида титрай бошлади, ҳаракатсиз қотиб қолди ва бироздан сўнг йиқилиб, “ўлди”.

Буни кўрган савдогарнинг ҳуши бошидан учди, йиғлаб сиқтади, кулоҳини ерга урди.

– Эй гўзал қушим, сенга нима бўлди? Нега бу ҳолга тушдинг? Мен нима қилиб қўйдим?! – деб йиғлади.

Охири “ўлик” тўтини олиб деразанинг четига қўйди. У ерга қўяр-қўймас, тўти дарҳол жонланиб учди ва боғидаги бир дарахтнинг баланд шохига қўнди. Савдогар шошиб қолди:

– Эй гўзал қуш, бу не ҳол?! Айтиб бер менга. Бу ҳийлани қандай ўргандинг, мени қандай алдадинг? – деб сўради беихтиёр.

Тўти қўниб турган жойида айтди:

– Суюкли хўжайин, Ҳиндистонда кўрганинг тўтилар менинг саломимни олгач, ўзларини ўликка солиб, менга хабар йўллашди, агар қутилмоқчи бўлсанг, ўл, дейишди. Кўриб турганингдек, айтганларига риоя қилиб, асирликдан қутилдим. Қисқаси, ўлдим ва қафаслардан халос бўлдим.

“Маснавий – Жалолиддин Румий”

 

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ҳажда намозхонни олдини кесиб ўтишнинг зарари йўқми

Кейинги мақола

Абиджонов Олимжон Собиржонович

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
8
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
62
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
56

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
8
35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

21.08.2026
10
Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

21.08.2026
10
Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

17.08.2026
41
Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

17.08.2026
28
Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
125
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
91
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
91

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]