Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Аёллар саҳифаси

Тилингни авайла – омондир бошинг!

Тилингни авайла – омондир бошинг!
4.1k
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Аллоҳ таоло инсон зотини ер юзидаги махлуқотлар ичида энг аълоси ва мукаррами этиб яратган. Инсонга берилган неъматларни санаб адоғига ета олмаймиз. Аллоҳ инсонларга сўзлаш неъматини ато этган. Сўзлашиш, баён қилиш билан инсон ўзга жонзотлардан ажраб туради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу ҳақда қуйидагича баён қилади:
“Биз инсонга тил ва икки лабни бермадикми?” (Балад сураси, 9 оят).
Аллоҳ таоло ҳар бир неъматни ўз бандасига инъом этар экан, банда ҳам ўзига берилган неъматларни қадрласа, фақат яхшилик ва эзгулик амалларига ишлатсагина, берилган неъматнинг шукронасини адо қилган бўлади. Тил – инсоннинг жисман энг кичик, аммо масъулият ва вазифаси жиҳатидан катта эътиборга лойиқ аъзосидир. Биз ҳар бир айтган сўзимиз учун масъулмиз. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тилни ножўя сўзлардан асрашга, имкон қадар сукут сақлашга буюриб: “Ким Аллоҳ таолога ва охират кунига иймон келтирган бўлса, фақат яхши нарсаларни гапирсин ёки жим турсин”, дея марҳамат қилганлар.
Ислом динида тилга шу қадар катта эътибор берилишининг сабаби тилнинг қалбга яқинлигидир. Қайси бир инсоннинг қалби пок ва соф бўлса, унинг тилидан яхши сўзлар ва ширин каломлар чиқади. Тил ва қалб орасидаги узвий боғлиқлик ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қиладилар: “Банданинг иймони тўғри бўлмайди, токи унинг қалби тўғри бўлмагунча, қалби тўғри бўлмайди, токи унинг тили тўғри бўлмагунча. Тил туфайли не бир қалблар орому ҳузур топиб қувончга тўлса, аксинча не бир кўнгилларни тил вайрон қилиши мумкин”.
Улуғ зотлар бундай дейишган: “Инсон мол-дунёси билан яхшилик қилмоқчи бўлса, бойлиги бир кунда тугаб қолиши мумкин. Аммо инсонда бир ҳазина борки, қанча сарфлагани билан тугамайди. У ширин сўздир”. Маълумки, тил орқали содир қилиниши мумкин бўлган ғийбат, чақимчилик, туҳмат ва ёлғон гувоҳлик бериш кабилар билан инсонлар ўртасидаги меҳр-муҳаббат пойдевори дарз кетиши мумкин. Одамлар зоҳиран гурунг шаклидаги ғийбатларнинг ботиний оламда номаи аъмолига гуноҳ бўлиб битилаётганидан ғофилдирлар. Абу Саъддан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: Одам боласи тонг оттирса, унинг барча аъзолари тилга зорланиб, бизнинг ҳақимизда Аллоҳдан қўрқ! Албатта, биз сенга боғлиқмиз! Агар сен тўғри бўлсанг, биз ҳам тўғримиз. Агар сен эгри бўлсанг, биз ҳам эгримиз”, дейдилар.
Дарҳақиқат, тил дил ойнасидир. Халқимизда ҳам асрлар мобайнида сайқалланиб келаётган “тилингга эрк берма”, ”бошингга не бало келса, тилингдандур” каби пурмаъно мақоллар мавжуд бўлиб, буларнинг асл негизи муқаддас динимизга бориб тақалади. Хушмуомалалик, тавозе, ширинсўзлилик, очиқюзлик ҳар бир аёлни безайдиган ҳусни хулқлардан ҳисобланади. Тили ширин келин ҳар бир хонадоннинг кўркидир.
Ҳамшаҳримиз 102 ёшли Файзинисо ая ҳар биримиз учун ибрат бўлишга арзийдиган ҳикматли фикрларни айтдилар: “Умрим мобайнида Аллоҳ томонидан берилган тақдирдан нолимадим. Оила сирларини ташқарига чиқармадим. Тилимни фақат шукр ва дуо безади, атрофдагилардан ширин сўзимни аямадим. Дарҳақиқат, ён-атрофимиздагиларга эътиборли бўлайлик. Бу омонат дунёда бир-биримиздан ширин сўзимизни аямайлик. Зеро, ширин сўз ҳам ҳайрли эҳсонлардандир!”
Ҳилолахон Комилова,
Вилоят бош отинойиси
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Оналар…

Кейинги мақола

Йигирма йилда ҳам иш бермаган ҳийла

Ўхшаш мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
9
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
46
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
80

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
9
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
10
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
6
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
10
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
10
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
60
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
158
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
52

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.