Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Қазо ва қадар

«Ҳизбут-таҳрир»нинг ботил даъволарига раддиялар
193
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
“Ҳизбут-таҳрир”нинг Ислом уламолари танқидига дучор бўлган жиҳатларидан яна бири – “Қазо ва қадарга иймон келтириш” ақидаси билан боғлиқдир.
“Ҳизбут-таҳрир”нинг “оҳод хабар эътиқодга олинмайди” деган тушунчасидан келиб чиққан ҳолда, қазо ва қадар ақидасига оид кўплаб оятлар далолати ҳам, саҳиҳ ҳадислар ҳам “Ҳизб” тарафидан инкор этилади. Шунинг учун бу бобда қазо ва қадарга иймон келтириш мавзусидаги “Ҳизбут-таҳрир”  қарашлари билан танишиб чиқамиз.
“Ҳизбут-таҳрир”га тегишли “Ислом низоми” номли китобнинг “Қазо ва қадар” бобида мусулмон кишида қадарга иймон келтириш қандай бўлиши лозимлиги ҳақида мураккаб ва оддий кишига нотаниш иборалар билан узоқ гапирилиб, охири “Аҳли сунна вал жамоа ақидасидан мутлақо четга чиқувчи” хулоса билан якунланади.
Биз ўқувчини малоллантирмаслик мақсадида “Ислом низоми” китобидаги узундан-узоқ  мулоҳазалар ва гапларнинг ҳаммасини келтириб ўтирмай, фақат “Ҳизбут-таҳрир”нинг бу борадаги ақидасини умумлаштирган иқтибос келтирамиз. Демак, иқтибос:
Инсон икки доира ичида яшайди.
Биринчи доирада инсон ўзи тўла ҳукм юритади ва бу доира инсон тасарруфи остида бўлади. Бу доира ичида инсон ҳамма ишлари – амалларини ўзининг тўла ихтиёрига кўра амалга оширади.
Иккинчи доира инсон устидан ҳукмронлик қилади, инсон унинг ичида ўз ихтиёрига эга бўлмаган ҳолда яшайди. Инсоннинг бу доирада содир бўладиган ишларга  ҳеч қандай даҳли йўқ. Чунки уларнинг ҳаммасини Аллоҳ вужудга келтиради. Ушбу доирада рўй бераётган ишларнинг ҳаммаси қазо деб аталади. Чунки ёлғиз Аллоҳ таолонинг ўзи буларнинг содир бўлишига ҳукм чиқарган, яъни қазо қилган. Инсон бу қазога ва у Аллоҳ тарафидан ижро қилинган амал эканига имон келтирмоғи зарур.
 …Аллоҳ таоло оловда ёндириш хоссасини, ўтинда ёниш хоссасини, пичоқда эса кесиш хоссасини яратди ва бу хоссаларни вужуд-табиат қонунлари асосида ўзгармас ва доимий қилиб қўйди. Ҳудди шунингдек, инсонда ҳам ғариза ва узвий эҳтиёжларни яратиб, уларда ҳам нарсаларнинг хоссалари каби муайян хоссаларини вужудга келтирди. Масалан, жинсий майл хоссасини, очлик, ташналик ва бошқа хоссаларни яратиб, уларни вужуд-табиат қонунлари асосида мазкур ғариза ва узвий эҳтиёжларнинг ажралмас хусусиятига айлантирди. Мана шу – нарсалардаги ва инсонда мавжуд бўлган ғариза ҳамда узвий эҳтиёжлардаги Аллоҳ таоло яратган муайян хоссалар қадар деб номланади. Инсон нарсалардаги хоссаларни яратган ёлғиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эканига ишонмоғи зарур.
Инсон устидан ҳукм юритиладиган доирада содир бўладиган ишлар хоҳ яхшилик ва хоҳ ёмонлик бўлсин, Аллоҳ таоло томонидан жорий қилинган. Шунингдек, нарсалардаги ва инсоннинг ғариза ва эҳтиёжларидаги мавжуд хоссалар ҳоҳ яхшиликка ва хоҳ ёмонликка сабаб бўлсин, Аллоҳ таоло тарафидан вужудга келтирилган. Шунга кўра ҳар бир мусулмон қазонинг яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам Аллоҳ таолодан деб ишонмоғи лозим. Шунингдек, қадарнинг яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам Аллоҳ таолодан деб ишонмоғи лозим, яьни нарсаларнинг табиатида мавжуд бўлган хоссалари ҳоҳ яхшиликка, хоҳ ёмонликка сабаб бўлсин, Аллоҳ таоло томонидан белгиланган, деб эьтиқод қилмоғи лозим.
Биринчи доира – инсон ҳукмронлик қиладиган доирада, хоҳ Аллоҳнинг шариати бўлсин, хоҳ бошқа қонунлар бўлсин, инсон ўзи танлаган тузум асосида, ўз хоҳиш-иродасига эга бўлган ҳолда яшайди. Бу доирада инсон томонидан ёки унга қарши содир бўладиган ҳамма ишлар фақат унинг (яьни инсоннинг) хоҳиш-иродаси билангина рўй беради. Шунинг учун яхшилик амалига кўра инсонга савоб белгиланади, ёмонлик амали учун эса, инсонга азоб ва уқубат белгиланади. Бу тўғри ва адолатлидир. Чунки инсон бу ишни (савобли ё гуноҳли ишни) ўз ихтиёри ила амалга оширди, ҳеч ким уни бу ишни қилишга мажбур қилмади. Бу ишнинг қазо ва қадарга ҳеч қандай алоқаси йўқ….
Энди Аллоҳ таолонинг илмига келсак, у инсонни бирор ишни қилишга мажбур қилмайди…
Аллоҳ таолонинг иродасига келсак, у ҳам инсонни бирор ишни қилишга мажбур қилмайди.
Демак, инсон ўзи амалга оширган иш фақат унинг ихтиёри билан содир бўлади. Аллоҳ таолонинг иродаси инсонни бу ишни амалга оширишга мажбур қилмайди.
Қазо ва қадар масаласи мана шундан иборат (Иқтибос тугади).
Ана шу юқорида келтирганимиз – “Ислом низоми” китобидаги “қазо ва қадар” мавзусига бағишланган ўн бир саҳифага чўзилган баҳсларнинг хулосаси эди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаймизки, китобда “Ҳизбут-таҳрир”: “Кўпчилик мусулмонлар қазо ва қадар ақидасини баҳс қилишда мутлақо хато йўналишда кетиб қолганлар”, деган фикрга урғу беради. Китобда мухолиф фикрда бўлганлар, яъни ҳизб фикрига кўра хато йўналишда кетганлар ўз ақидаларига исбот тариқасида кўрсатувчи 8 та оят ва бир ҳадис ҳам келтирилган.
Кейинроқ қазо ва қадар борасидаги “Ҳизбут-таҳрир”нинг тушунчаси, яъни бу соҳадаги гўё “энг тўғри” тушунча далил сифатида уч марта Қуръони каримдан иқтибос келтириб ўтади.
Аммо, гўёки “Ҳизбут-таҳрир”  китобларида нотўғри дейилган нарса – шубҳасиз нотўғри бўлиши, тўғри дегани эса – бешак тўғри бўлиши ўз-ўзидан маълум ва исбот талаб қилмайдиган аксиомадек[1], на ўзларининг ва на мухолиф фикр эгаларининг далиллари борасида Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи васаллам) дан биронта асар ёки бирор мўътабар олимнинг тафсирини келтириб ўтирмайди. Ҳатто, бутун Ислом уммати бирдек тан олган алломалардан ҳам, Аҳли сунна вал жамоанинг буюк уламоларидан ҳам ушбу мавзуга алоқадор бўлган сўз нақл қилинмайди.
Шу ерда бир савол туғулади: Аслида, “мўмин кишининг ақидаси фақат Қуръони каримда ва мутавотир ҳадисларда келган ва яна бир шарти – фақат қатъий маъноларга ишора қилган ҳужжат билангина асосланиши керак”, деган қоидани олға сурувчи Ҳизб учун мана шу ўн бир саҳифадан иборат, содда қилиб айтганда – қуруқ олди-қочди гаплар, илмий истилоҳда эса – қип-қизил схоластика қайси ролни ўйнаркин?
Наҳотки, ўн бир саҳифага чўзилган – оят эмас, ҳадис эмас – шу “қуруқ гап”ларни “Ҳизбут-таҳрир” гуруҳи аъзолари Қуръони карим ёҳуд мутавотир ҳадис қувватига баробар ҳужжат деб қабул қилсалар?
Ахир, ўйлаб кўрилса, умуман “Ҳизбут-таҳрир” гуруҳи олтмиш йилдан буён шу ўн бир саҳифа ичидаги соф диний-илмий изланишдан кўра кўпроқ метафизика ихлосмандлари баҳсига ўхшайдиган мужодалага иймон келтириб юрибдиларку?!
“Ислом низоми” даги “Қазо ва қадар” бобини ўқиган ё эшитган росмана инсонда, динга чинаккам қизиққан, ақидасининг тўғри ва саҳиҳ бўлишига астойдил интилган мўмин киши сифатида[2], албатта, бир неча саволлар туғилиши керак. Масалан:
  • Нима учун бу китобда фақат фалон ишларни қазо деб аталаяпти? Буни ким айтган? Нима учун мен унинг айтганларига ишонишим керак?
  • Нима учун бу китобда фақат фалон хоссаларни қадар деб номланган? Қадар деганда айнан шу нарсаларни тушуниш лозимлиги қайси ҳадис ё асар билан қувватланган? Ўзи ким айтган буни? Нима учун мен унинг айтганларига ишонишим керак?
  • Бу китобда таъкидлаб айтилаётгани – инсон ўз ихтиёри билан қилаётган ишларнинг қазо ва қадарга ҳеч қандай алоқаси йўқ деб ким айтган? Бу гап қаердан олинган?
  • Мабодо, буни Аллоҳ таоло Китобида айтган бўлса, қайси оятда?
  • Агар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деган бўлсалар, шуни таъкидловчи ҳадислар борми?
Аммо бу саволларни “Ҳизбут-таҳрир”га аъзо бўлган биродарлар беришмаган. Чунки “Ҳизбут-таҳрир”нинг ўз ибораси билан айтганда, уларда бундай саволларни берадиган даражадаги диний сақофат бўлмаган.
Лекин ҳечдан кўра кеч деганларидек, майли ҳозир бўлса ҳам, “Ҳизбут-таҳрир” аъзоларининг бу каби саволларга ўз раҳнамоларидан жавоб талаб қилишга ҳақлари бор.
Яна бир муҳим мулоҳаза борки, ҳизб таъкидлаётгани – оловдаги ёндириш хоссаси, ўтиндаги ёниш хоссаси, пичоқдаги кесиш хоссаси каби нарсалар, аслида қазо ва қадар бобида ўрганиладиган, ғайб илмига доир диний – эътиқодий масалалар эмас, балки физика фани ўрганадиган илмий-тажрибий мавзулар холос.
Шунингдек, инсондаги ғариза ва узвий эҳтиёжлар, яъни жинсий майл, очлик, ташналик ва бошқа хоссалар ҳам аслида қазо ва қадар бобида ўрганиладиган ғайб илмига доир диний-эътиқодий масалалар эмас, балки биология фани ўрганадиган соф илмий тажрибий мавзулардан бошқа нарса эмас.
“Ҳизбут-таҳрир”нинг тушунтиришига кўра, демак Исломда қазо ва қадарга иймон келтириш дегани – физика ва биология каби аниқ фанлардаги қонун-қоидаларга иймон келтириш бўлиб чиқади. Ҳолбуки, физика ва биология бошқа аниқ фанлар каби, юқорида айтиб ўтганимиздек, тажриба орқали ўрганилган, исбот қилинган аниқ фактларга асосланадиган дунёвий билимлардир.
Қазо ва қадар ақидаси эса, тажриба асосида аниқ факт келтишнинг имкони бўлмаган, шунинг учун фақатгина илоҳий масдарлардан – Қуръони карим ва саҳиҳ суннатдан олинган хабарларга чекланиб қоладиган соф ғайбий-ақидавий билимдир.
Манбалар асосида Марғилон шаҳар
“Худоёрҳожи” масжиди имом-ноиби
Абдувоҳид Аҳмадалиев тайёрлади

 

[1] Аксиома – тўғрилиги ва ҳақиқат эканлиги буни исбот қилиш учун далил талаб этилмайдиган даражада яққол билиниб турган нарсалар ва қоидалар. Масалан, бир жисмнинг бир қисми шу жисмнинг ўзидан каттароқ бўлиши мумкин эмас, деган гапга ўхшаган.
[2] Бундай киши эса, авваламбор, Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг ўзлари, сўнгра у зотнинг асҳоби киромлари (р.з.) ҳамда уларга эҳсон билан эргашган салафларимиз шу борада қандай эътиқодда бўлишган бўлса, мен ҳам шундай эътиқод эгаси бўлишни хоҳлайман, дейиши лозим.
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Йигирма йилда ҳам иш бермаган ҳийла

Кейинги мақола

Подшоҳнинг адаб таёғи…

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
8
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
62
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
56

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
8
35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

21.08.2026
10
Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

21.08.2026
10
Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

17.08.2026
41
Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

17.08.2026
28
Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
125
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
91
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
91

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]