Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Поклигинг – соғлигинг

159
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ислом дини поклик ва озодалик динидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда пок бандаларини яхши кўришлигини бир неча ўринларда зикр қилиб ўтган.  “Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар” (Тавба сураси, 108 оят).

Ушбу оятда Аллоҳ таоло поклик ва пок кишиларни мақтамоқда. Пок кишиларни яхши кўришини зикр қилмоқда, бу эса, Аллоҳ таоло наздида поклик қанчалик эътиборли эканини кўрсатиб турибди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Имкониятингиз борича пок ва покиза бўлингиз. Зеро, Аллоҳ таоло ислом динини покизалик узра бино қилгандир. Жаннатга ҳам фақат пок кишилар киргайлар!”, – деганлар.

Бошқа бир ҳадисда эса: “Поклик кишини имонга чақиради. Имон эса, ўз соҳиби билан жаннатда биргадир”, деганлар.

Ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Аллоҳ таоло покдир, покизаликни яхши кўради, у тозадирки, тозаликни яхши кўради, у сахийдирки, сахийликни яхши кўради, ҳовлиларингизни ва саҳн ва турар жойларингизни тоза тутингиз. Бани Исроил қавмига ўхшамангиз!”.

Мусулмон киши ўзи яшаб турган масканини  ҳам озода сақлаши лозим. Дарҳақиқат, озодалик, покликка риоя қилиш мусулмончиликнинг белгисидир.

Аллоҳ таоло Моида сурасида: «Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар. Агар жунуб бўлсаларингиз, покланинглар», (6-оят) деган. Бу ояти каримада Аллоҳ таоло мусулмонларни таҳорати кетганда таҳорат қилишга, жунуб бўлганда ғусл қилишга амр қилмоқда. Бир кунда беш вақт намоз фарзлигини эътиборга олсак, мусулмон одам доимо ўзини, кийимини ва ибодат жойини пок тутиши кераклиги келиб чиқади.

Бу соғлиқни сақлаш учун энг муҳим омил экани ҳеч кимга сир эмас. Буларнинг барчаси тозаликка риоя қилишга ундовнинг муҳим омилларидир.

Ислом соғлиқни сақлаш борасида катта аҳамият берган нарсалардан бири тозаликка риоя қилишдир.

Ҳозирги кундаги соғлиқни сақлаш мутахассислари ҳам тозаликка риоя қилиш соғлиқни сақлашнинг муҳим омили эканлигини   одамларга тушунтириш борасида кўплаб ишлар олиб бормоқдалар.

Поклик, тозалик деган сўзларнинг луғавий маъноси барчамизга маълум. Улар ҳеч қандай кир, зарар ва шу каби салбий таъсирлар аралашмаган ҳолат ёки нарсани англатади.

Айниқса,    шахсий гигиена қоидаларига ҳам риоя этиш инсон саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга  ёрдам беради. Шахсий гигиена қоидалари кун тартиби, меҳнат қилиш, дам олиш тартиби, баданни чиниқтириш, оғиз бўшлиғи гигиенаси, соч гигиенаси, тери гигиенаси, хонадон гигиенаси, қўл гигиенаси, кийим – кечак ва турар жой гигиенасини ўз ичига олади. Тозаликка риоя қилмаслик бир қанча юқумли касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Гигиеник омиллар деганда инсонларнинг ўзини турли ифлосликлар, кир, чанг-тўзонлардан сакланишдаги асосий тадбирлар тушунилади. Аллоҳ таоло ояти каримада “Либосларингизни покланг” деб марҳамат қилади (Муддассир сураси, 4 оят).

Мўмин киши албатта, либосини ҳам пок, озода ҳолда тутиши лозим. Чунки, либос инсоннинг зийнати ҳисобланади.

Турли меҳнат, жисмоний ҳаракатлар, спорт машғулотлари, иссиқлик ва бошқа сабабларга кўра одамлар терлайди. Бунда тер орқали турли кераксиз моддалар ташқарига чиқади ва ташқи томондан эса кўринмас микроблар, чанг ва турли зарарли моддалар терига ёпишади. Уларни ўз вақтида ювиб-тозалаб турмаса ёқимсиз ҳидлар, қатлам кир-чанглар юзага келиб, баъзи касалликларнинг вужудга келишига сабаб ҳам бўлиши мумкин.  Шу билан бир қаторда, ўтириш, ётиш, ухлаш жойларини тоза тутиш, кийимларнинг ифлос бўлишига йўл кўймаслик лозим. Бу каби қоидаларга аввало ўзимиз, сўнгра фарзандларимиз  ҳам риоя қилган ҳолда маданий ҳаёт кечиришга ҳаракат қилишимиз даркор бўлади.

Озодаликка риоя қиладиган инсон соғлом бўлади. Покиза ва соғлом кишининг ақли ҳам яхши ишлайди. Шунинг учун халқимизда «Соғлом танда соғ ақл”, деган мақол ҳам бор.

Тарбияли инсон танасининг бошдан-оёқ ҳаммасини озода тутади. Аммо баъзи аъзоларни бошқасига қараганда кўпроқ ювиб туриш лозим.

Тез-тез ювиб туриш лозим бўлган тана аъзолари қўл, юз, тиш, бурун, бош ва  оёқлардир. Қўл жуда кўп фойдали хизматларни бажаради. Биз қўлимиз билан юзимизни ва тана аъзоларимизни ювамиз. Қўлда таом еймиз. Қўлда нарса оламиз ёки берамиз. Шунинг учун қўлларимиз доимо озода бўлиши шарт.

Юз ҳаммага кўриниб турадиган аъзодир. Тананинг бошқа аъзолари кўпинча кийим остида бўлади. Аммо юз доимо очиқ туради. Чанг ва кирлар юзга тез ёпишади. Шунинг учун юзни бошқа аъзоларга қараганда кўпроқ ва тез-тез ювиб туриш зарур. Одамлар бир-бирлари билан гаплашганда юзга қараб гаплашадилар. Юзи кир бўлган ҳолда бошқаларнинг кўзига кўриниш уят саналади. Ҳозирги пайтда айниқса озодалик ва покизалик қоидаларига риоя қилиш яна ҳам зарурроқ иш бўлиб қолди. Айни пайтда инсонларнинг ҳаётига хавф солаётган коронавирус инфекциясига қарши куну-тун шифокорларнинг курашаётгани ҳамда уларнинг ҳар бир инсон ҳаётини сақлаб қолишдаги хизматлари юксак эътиборга сазовордир.

Халқимизда тиббий маданият азалдан шаклланиб келган. Одамлар уйга келганда ва меҳмонга борганда, дастурхонга ўтиришдан олдин қўллари ва юзларини ювиши халқимизда қадимдан шаклланиб келган анъаналардан ҳисобланади.

Шунингдек, коронавирусдан сақланиш ва унга қарши курашишда шифокорларимиз берган барча тавсияларни сўзсиз бажариш, яъни санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш, қўл ва юзни доим антисептик воситалар, совунлар, дезинфекцияловчи суюқликлар билан ювиш,  кўчага чиқмаслик, кишилар билан яқин мулоқотда бўлмаслик ёки масофа сақлаш, барча ҳолатларда шахсий ниқоб (маска)да юриш, қучоқлашиш ёки қўл бериб сўрашишдан ҳам сақланишимиз керак. Юқоридагиларга амал қилиш орқали нафақат ўзимиз, балки оиламиз ва  яшаб турган жамиятимизни сақлаган бўламиз.

Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, имон-эътиқодимизга яраша солиҳ амалларни бажаришликка муносиб шароитларнинг муҳайѐ этгани учун Аллоҳ таолога шукроналар айтган ҳолда атроф-муҳит ва ҳовли-жойларимизнинг озода бўлишлиги учун ҳаракат қилайлик.

А.Наимов,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

Калит сўзлар: карантинкоронавирусмақолапандемияпокликсаломатлик
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ҳар ишнинг ҳикмати бор

Кейинги мақола

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари: «Экин экиб, ризқу рўзни талаб этинг!»

Ўхшаш мақолалар

Фарзанд тарбиясидаги хатолар
Мақолалар

Фарзанд тарбиясидаги хатолар

14.11.2025
17
Юрак етишмовчилиги касаллиги: сабаблари ва олдини олишнинг 4 йўли
Мақолалар

Юрак етишмовчилиги касаллиги: сабаблари ва олдини олишнинг 4 йўли

12.11.2025
15
Қуръондаги ажойиб илмий мўъжиза (Марям сурасида)
Мақолалар

Қуръондаги ажойиб илмий мўъжиза (Марям сурасида)

12.11.2025
42

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Мускат ёнғоғини истеъмол қилиш мумкинми?

Мускат ёнғоғини истеъмол қилиш мумкинми?

14.11.2025
5
Фарзанд тарбиясидаги хатолар

Фарзанд тарбиясидаги хатолар

14.11.2025
17
Юрак етишмовчилиги касаллиги: сабаблари ва олдини олишнинг 4 йўли

Юрак етишмовчилиги касаллиги: сабаблари ва олдини олишнинг 4 йўли

12.11.2025
15
Ҳайвон ва қушларга инсон овқатини бериш исрофми?

Ҳайвон ва қушларга инсон овқатини бериш исрофми?

12.11.2025
33
Қуръондаги ажойиб илмий мўъжиза (Марям сурасида)

Қуръондаги ажойиб илмий мўъжиза (Марям сурасида)

12.11.2025
42
Янги асар тақдимоти

Янги асар тақдимоти

11.11.2025
18
Диний соҳа вакилларига фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик бўйича тавсиялар берилди

Диний соҳа вакилларига фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик бўйича тавсиялар берилди

11.11.2025
27
“Ўзбекистонда бағрикенглик: дин ва давлат муносабатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

“Ўзбекистонда бағрикенглик: дин ва давлат муносабатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

11.11.2025
27

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика