Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Пайғамбаримиз улуғлаб, мақтаган соҳа

Пайғамбаримиз улуғлаб, мақтаган соҳа
89
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. Улар – сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир», – дедилар» (ИмомБухорий ривоятлари). 

Бир куни “Пайғамбарларнинг отаси” бобомиз Иброҳим алайҳиссалом сўрадилар:
– Эй, Парвардигори олам! Дард кимдан?

Аллоҳ таоло:
– Мендан, – деди.

Иброҳим алайҳиссалом яна сўрадилар:
– Даво кимдан?

Аллоҳ таоло яна:
– Мендан, – деди.

Шунда Иброҳим алайҳиссалом:
– Унда шифокорга не ҳожат? – дедилар.

Аллоҳ таоло:
– Шифокор – қўлига даво юборилган кишидир, – деб марҳамат қилди.

Жаноби Пайғамбаримизнинг айтган муборак сўзларидан оладиган хулосамиз – қайси бир дард-касалликни Аллоҳ таоло юборган бўлса, демак, унинг шифосини ҳам юборган. Шифосини эса даволовчи, табиб, шифокорларнинг қўллари орқали юборар экан!

Шарқ-у ғарб-у олимлари  тан олган, XXI асрнинг нанотехнология замонасида ҳам асарларини бутун дунё халқлари бошга кўтараётган, жаҳоннинг олий тиббиёт ўқув даргоҳларида китоблари ҳанузгача ўқитилиб келаётган, ер юзининг энг нуфузли тиббиёт академияларида илмий ишлари ўрганилиб келаётган, ёруғ оламдаги бутун бир улкан ва жиддий соҳани шу инсоннинг исмлари билан номланган Абу Али ибн Сино ҳазратлари айтадилар:

«Тузатиб бўлмайдиган дард йўқ,
Иродасизлик бор.
Шифобахш бўлмаган ўсимлик йўқ,
Илмсизлик бор».

Худои таоло Ўзи яратган барча махлуқот-у мавжудотларини жуфт-жуфт қилиб яратган. Илло Ўзигина яккаю-ягона ёлғиз холос! Қолган ҳамма нарсаларни жуфтли этиб қўйган. Қуёш-ой, ёз-қиш, эркак-аёл, оқ-қора, ер-осмон, жаннат-дўзах, ўлим-ҳаёт, савоб-гуноҳ, кеча-кундуз ва ҳоказо. Аллоҳ таоло яратган ҳар бир нарсанинг жуфти, зидди бор.

Демак, дарднинг ҳам жуфти, зидди бор экан. Бу нима? Бу – даво! Ҳар бир касалликнинг ҳам жуфти, зидди бор экан. Бу нима? Бу – шифо!

Модомики Аллоҳ таоло ҳар бир дардга – даво, ҳар бир касалликка – шифо юборибдими, энди сизу-биз бандаларининг иши – шу даво ва шифоларни излаб топиш!

Имом Бухорий ва Имом Муслим асарларида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадиси шариф мавжуд:
Расулуллоҳ алайҳиссалом айтдилар: «Аллоҳ қандай касаллик туширган бўлса, албатта, унинг шифосини ҳам туширган«.

Зиёд ибн Алақа разияллоҳу анҳу Усома ибн Шэрик разияллоху анхудан шундай ривоятни келтиради:
«Мен Расулуллоҳнинг ҳузурларида эдим. Бир аъробий келиб:
– Ё, Расулуллоҳ! Даволансак бўладими? – деб сўради.

Расулуллоҳ алайҳиссалом:

– Ҳа, эй, Аллоҳнинг бандалари! Даволанинглар! Чунки Аллоҳ таоло қандай дардни яратган бўлса, албатта, унинг шифосини ҳам яратган. Лекин битта дарднинг давоси йўқ, – дедилар.

Саҳобийлар:
– У қайси дард? – деб сўрашди.
Расулуллоҳ  алайҳиссалом:
– Қарилик, – деб жавоб бердилар.

Яна бир ҳадиси шарифларида Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ алайҳиссалом айтдилар: ”Ҳар бир дарднинг давоси бор. Агар даво дардга етиб борса, Аллоҳ азза ва жалланинг изни билан тузалади» (Имом Муслим ривоятлари).

Доно халқимиз “Бирни кўриб – фикр қил, бирни кўриб – шукр қил!” деб бежиз айтмаган. Телевизоримизни пультидаги хоҳлаган тугмасини босиб, хоҳлаган телеканалга қўйсак, дунёнинг неча минглаб жойларида неча юз минглаб турли ёшдаги инсонлар тансиҳатлик (!) излаб, сарсон-саргардон бўлаётганига ўз кўзимиз билан гувоҳ бўламиз…

Оилаларимиз саломатлиги учун ҳам, ўзларимизнинг соғлигимиз учун ҳам нечта одам хизмат қилмоқда? Уларнинг икки-учтасини кўра олсак, неча миллионтасини ҳаёлимизга ҳам келтира олмаймиз! Хатто тасаввур қилишга ҳам ожизлик қиламиз!

Ҳар қандай ақлли одам доно юртимиз тинчлиги ва халқимиз саломатлиги учун сон минглаб ўзимизнинг ака-укаларимиз, опа-сингилларимиз, ўғил-қизларимиз хизмат қилаётганини алоҳида эътироф этади ва юксак қадрлайди.

Жаннатмакон юртимиз тинчлиги, муқаддас Ватанимиз равнақи, доно халқимиз саломатлиги ва фаровонлиги учун ҳар бир инсоннинг қилаётган хизматларига миннатдор бўлишимиз – ҳам бурчимиз, ҳам фарзимиз, ҳам қарзимиздир!

“Ҳаёт” номли «университет»нинг «тилло дипломи»га эга бўлган, “тажриба” номли «олий ўқув юрт»нинг «бриллиант сертификати»га эга бўлган ва “ақл” номли «институт»нинг «гавҳар дипломи»га эга бўлган оқил ва доно оталаримиз ҳам, ёшлари улуғ табаррукларимиз ҳам Ўзига илтижо қилганларида “Тансиҳат, хотиржамлик бергин, Худойим!” деб, дуо қиладилар. Бежиздан-бежизга эмас!

Устозларимиз айтадилар: “Ҳаётдан киши олмаса таълим, ўргата олмас унга ҳеч бир муаллим”. Кундалик ҳаётимизда эҳтиёт бўлишимиз лозим экан. Яна билиб-билмасдан Жаноби Пайғамбаримиз алайҳис саломнинг: «Икки неъмат борки,  кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. Улар – сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир»,  деган муборак сўзларига қарши бўлиб қолмайлик!

                                                                                               Иброҳимжон домла Иномов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Калит сўзлар: шифокор
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Диний идорада Фаластин делегацияси билан учрашув ўтказилди

Кейинги мақола

Ҳомиджон домла Ишматбеков хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашди

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
3
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
60
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
54

Сўнгги мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
3
35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

21.08.2026
7
Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

21.08.2026
8
Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

17.08.2026
40
Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

17.08.2026
27
Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
121
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
89
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
90

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]