Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

ОИВ инфекцияси тўғрисида биласизми?

ОИВ инфекцияси тўғрисида биласизми?
1k
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Давлатимиз томонидан 2020 йил 1-декабр Умумжахон ОИТСга қарши курашиш кунини «Халқаро хамжихатлик, умумий маъсулият» шиори остида ўтказилиши режалаштирилди. Шундай экан бугунги кунда долзарб мавзулардан бири ОИВ-инфекцияси касаллиги барча мамлакатлар учун глобал муаммога айланган. Ушбу касаликни салбий таъсири соғлиқни сақлаш тизимигагина эмас, балки мамлакатларнинг ижтимоий ва иқтисодий холатига хам жиддий таъсир этмоқда.

Хозирги кундаги ОИВ инфекцияси бўйича эпид вазият тахлил тўғрисида умумий маълумотлар:

Хозирги кунда Фарғона вилоятида ОИВ инфекцияси бўйича эпидемиологик холат нохуш бўлиб, хар йили 300 нафардан ортиқ шахсларда ОИВ инфекцияси юққанлиги аниқланмоқда. Касаллик асосан 18-39 ёшлар ўртасида рўйхатга олинмокда.

ОИВ инфекциясини тарқалиш сабабларини тахлил қилинганда касалликни 75-80% дан ортиқ қисми жинсий йўл билан тарқалаётганлигини кўрсатди. Касалланганлар асосан чет давлатларга ишлаш учун бориб келган меҳнат  мигрантлари. Уларни ОИВ инфекциясини тарқалишида салмоғи 30-40% ни ташкил қилмоқда.Ушбу холатдан келиб чиқиб, биз ахолини, айниқса ёшларимизни таьлим тарбиясига катта этибор қаратишимиз, уларнинг софлик, маьнавий поклик, вафодорлик, содиқлик  каби сифатларни тарғиб қилиб тарбиялашимиз зарур. Уларнинг эрта, пала-партиш жинсий хаёт кечиришдан сақлаш мақсадида уларга  салбий  холатларни асоратлари тўғрисида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш зарур.

Шунингдек чет элларда  ишлаб келган мехнат мигрантларини ўз вақтида аниқлаб, тўлиқ рўйхатга ва хисобга олиб уларнинг оила аъзоларини ОИТСдан сақлаб қолиш мақсадида тиббий кўрик ва ОИВга лабаратория текширувидан ўтишга йўналтиришимиз лозим.  ОИВ инфекциясини  никохланувчилар ўртасида қайт этилаётгани ташвишли ва ачинарли холат.

Кейинги йилларда никохланувчилар ўртасида 20-30 холатларда ОИВ инфекцияси аниқланган. ФХДЁдан ўтмасдан шаърий никох билан яшаётганлар сони вилоятнинг: Марғилон шахар, Қува, Қўштепа, Тошлоқ, Бешариқ, Ўзбекистон, Бувайда туманларида қайд этилган. ФХДЁ органлари томонидан  рўйхатдан хамда ОИВ инфекциясига  лаборатория текширувидан ўтмасдан, никохланаётган  шахсларга домлалар ва имом хатиблар томонидан шаърий никох ўқилиб уларни бирга яшаётганлари ҳам ОИВ инфекциясини  тарқалишига сабаб бўлмоқда.

                          ОИВ инфекцияси хақида тушунчага эга бўлинг!

ОИВ инфекцияси фақат одамларда учрайдиган сурункали юқумли касалликдир. ОИВ инфекцияси хар-хил касалликлардан химоя қилувчи иммун тизимини шикастлайди. Касалликнинг манбаи ОИВ инфекциясини юқтириб олган одамдир. Вирус бемор одам организмида бутун хаёти давомида сақланиб қолади. ОИВ инфекциясининг яширин даври бир неча ойдан 5-10 йил ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Бу даврда ОИВни юқтириб олган шахслар кўринишидан соғлом бўлиб, уларда касалликнинг хеч қандай белгилари кузатилмайди ва ўзлари билмаган холда касалликни бошқаларга юқтириши мумкин. ОИВ инфекциясида иммун тизими йиллар давомида вируснинг тажовузини босиб туради. Лекин вирус организмда аста-секин кўпайиб иммунитет тизимини ишдан чиқаради. Агар тегишли даво чоралари кўрилмаса, Ортирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) ривожланади. ОИТС- бу ОИВ инфекциясининг охирги даври хисобланади.                       

ОИВ инфекцияси 3 хил йўл билан юқади:

            Қон орқали ( Парентерал) –  тери ва шиллиқ қаватлар бутунлигини бузилиши билан амалга ошириладиган муолажалар орқали, қон қолдиқлари мавжуд бўлган устара ва тиш шёткалари умумий ишлатилганда, бир марталик шприцларни қайта ишлатилганда, маникюр-педикюр ва татуаж қилинганда касаллик юқади.

           Жинсий йўл- бетартиб, пала-партиш жинсий алоқа орқали.

           Онадан болага- ОИВ инфекцияси юқтириб олган хомиладордан болага хомиладорлик даврида, туғруқ жараёнида  ва  кўкрак сути билан эмизганда.

ОИВ қуйдаги холларда юқмайди:

ОИВ инфекцияси грипп ва силга ўхшаб, хаво томчи йўли билан юқмайди. Касал бемор билан умумий идиш –товоқлардан фойдаланганда, у билан гаплашганда, қўл бериб кўришганда, умумий сув хавзаларида чўмилганда, хожатхонадан фойдаланганда юқмайди. Шунингдек  касаллик  қон сўрувчи хашоратлар: (чивин, бит, кана ва бошқалар) чаққанда юқмайди.

                ОИВ инфекцияси юқиш хавфини қандай камайтириш мумкин?

  • Аҳоли ва ёшларни ОИТС бўйича етарли даражада тушунчага эга бўлиши;
  • Оила ва турмуш ўртоғига вафодор бўлиш, жинсий алоқада химоя қилувчи воситалардан фойдаланиш;
  • Ўзини шахсий гигиена воситаларидан фойдаланиш.
  • Доимо стерил ва бир маротаба ишлатиладиган асбоб-анжомлардан фойдаланиш.

Ёдда тутинг!

   ОИВ инфекцияси кўп йиллар давомида белгисиз кечади. ОИВ инфекцияси юқтирганлигини фақат қонни лаборатория текшируви орқали аниқлаш мумкин. Агар Сизда ОИВ инфекцияси юқтириб олиш хавфини туғдирган омиллар кузатилган бўлса, ОИВга  лаборатория текширувидан ўтинг. Маслахат ва тестдан ўтиш учун яшаш жойингиздаги тиббиёт муассасаларига ва ОИТСга қарши курашиш марказига мурожат этишингиз мумкин. Мурожат этган шахсларнинг исми-шарифи сир сақланиши, аноним ҳолда текширилиши кафолатланади. Касаллик юққанлигини эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволашни бошлаш, касаллик тарқалишини олдини олади.

 

     Фарғона вилояти ОИТСга қарши

     курашиш маркази методик, профилактик                                    

     ва эпидемияга қарши ишларни ташкил

     этиш бўлими мутахассиси:                                                                            Ш.С.Олимов

                                                                                                           

Калит сўзлар: ОИВ инфекцияси
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Фитналар мусулмон уммати бирдамлигига хатар солувчи таҳдиддир!

Кейинги мақола

“Ота-онанг, қариндош қаён кетди фикр қил”

Ўхшаш мақолалар

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити
Аёллар саҳифаси

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити

15.01.2026
22
Она сути — илоҳий неъмат
Аёллар саҳифаси

Она сути — илоҳий неъмат

14.01.2026
51
Агар Қуръон ўқишга эринсангиз
Мақолалар

Агар Қуръон ўқишга эринсангиз

23.12.2025
34

Сўнгги мақолалар

Рамазон ойи учун қориларнинг тайёргарлиги кўздан кечирилди

Рамазон ойи учун қориларнинг тайёргарлиги кўздан кечирилди

06.02.2026
32
Имом-хатиблар фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган тадбир

Имом-хатиблар фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган тадбир

03.02.2026
26
Соғлом турмуш тарзи — маънавий ҳаётнинг асоси

Диний соҳа вакиллари ўртасида спорт мусобақаси (видео)

28.01.2026
14
“Сиз ибодатга кетаяпсиз…”

Ҳаж ва Умрага бориш учун ягона портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий бўлди

28.01.2026
33
Соғлом турмуш тарзи — маънавий ҳаётнинг асоси

Соғлом турмуш тарзи — маънавий ҳаётнинг асоси

28.01.2026
20
Азон ва иқома бўйича амалий машғулотлар давом этмоқда

Азон ва иқома бўйича амалий машғулотлар давом этмоқда

28.01.2026
23
Президент: диний бағрикенглик сиёсати давом эттирилади

Президент: диний бағрикенглик сиёсати давом эттирилади

28.01.2026
18
Шайх Юсуфхон Тўра Шокиров — илм ва маърифат фидойиси

Шайх Юсуфхон Тўра Шокиров — илм ва маърифат фидойиси

20.01.2026
33

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика