Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Менинг билганимни билганингизда эди…

Менинг билганимни билганингизда эди…
122
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Абу Зар розияллоҳу анҳу­дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ал­батта, мен сиз кўрмаган нарсаларни кўраман ва сиз эшитмаган нарсалар­ни эшитаман. Осмон ингради ва унинг инграши ҳақ эди. Унда тўрт панжа сиғадиган ҳар бир жойда битта фаришта Аллоҳга сажда қилиб пешонасини қўйган. Аллоҳга қасам, агар менинг билганимни билганингизда эди, албатта, оз кулиб, кўп йиғлаган бўлардингиз. Тўшакларда аёллар билан ишрат қилмаган бўлардингиз. Дашту саҳроларга чиқиб, Аллоҳга зорланган бўлардингиз! Қани эди, кесилиб ташланадиган дарахт бўлсам”, дедилар» (Имом Термизий ривояти). 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шу ва бошқа бир неча ҳа­дисларида кўпчилик инсонлар кўра олмайдиган нарсаларни кўриб, аксарият одамлар эшита олмайдиган нарсаларни эшитишларини таъкидлаганлар. Набий алайҳиссаломга берилган бу хислат Аллоҳнинг у зотга улуғ инъомидир. Ана шу инъом туфайли Расулуллоҳ кўплаб инсонларнинг иймон билан шарафланишига сабабчи бўлганлар.

Мазкур ҳадис тўлиғича тақво, зуҳд, вараъ ҳақидадир. Уни ўқиб, англаб, Набий алайҳиссалом биз эшита олмаган, кўра олмаган, билмаган нарсаларимизни билишини англаш орқали у зотга меҳримиз, муҳаббатимиз янада ошиб бораверади. Тақводор ва зоҳид бўлиш учун инсон ўта ҳассос, кўпчилик ҳис қилмайдиган нарсаларни ҳис қилиши керак.

Шу билан бирга, “Ҳақиқатан, Биз Қуръонни зикр (эслатма) учун осон қилиб қўйдик. Бас, эслатма олувчи борми?!” (Қамар сураси, 17-, 22-, 32- ва 40-оятлар) оятига мувофиқ Қуръони каримни тадаббур қилишимиз, Рабби­миз яратган махлуқотларни тафаккур қили­шимиз лозим. Ана шу йўлни тутган баъзи кишилар ўз ибодатлари ва саъй-ҳаракатлари билан муайян даражага эришиши мумкин.

Набий алайҳиссалом: “Албатта, мен сиз кўрмаган нарсаларни кўраман ва сиз эшитмаган нарсаларни эшита­ман”, деб ўша нарсалар нима эканини ҳам баён қилмоқдалар: “Осмон ингради ва унинг инграши ҳақ эди”. Осмон худди уловга оғир юк юкланганда, уни кўтаришда қийналиб кучаниб овоз чиқаргандек овоз чиқарди. Осмоннинг инграшига сабаб шуки, “Унга фаришталар тўрт панжа сиғадиган жой ҳам қолдирмай тўлдилар. Ҳаммалари Аллоҳга сажда қилиб пешоналарини қўйдилар”. Шу издиҳом ва оғирлик осмоннинг инграшига сабаб бўлди.

“…Аллоҳга қасам, агар менинг билганимни билганингизда эди, албатта, оз кулиб, кўп йиғлар эдингиз…” Биз Ислом уммати кўп нарсаларни билмаганимиз учун кўп кулиб, оз йиғлаймиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда огоҳлантиради: “Бас, қилган касблари туфайли оз кулиб, кўп йиғласинлар” (Тавба сураси, 82-оят). 

“Тўшакларда аёллар билан ишрат қилмаган бўлар эдингиз”. Чунки бил­маган нарсаларимизнинг даҳшати бизни бошқача қилиб қўяди. Шу боис ҳою ҳавасни йиғиштириб қўйиб, ҳар бир нарсани меъёрида бажариш лозим. Шундагина “…дашту саҳроларга чиқиб Аллоҳга зорланган бўлардингиз…” сўзига риоя қилиб, Аллоҳ таолодан ўзга паноҳ йўқлигини англаб етамиз.

Фатҳ сурасининг 2-: “(Бу фатҳ) Сиз учун Аллоҳнинг олдинги ва кейинги гуноҳларингизни кечиши… учундир” оятига мувофиқ олдинги ва кейинги гуноҳлари афв этилган бўлса-да, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қани эди, кесилиб ташланадиган дарахт бўлсам”, деб орзу қилганлар.

Бундан Пайғамбаримиз алай­ҳиссалом кўрган ва билган нарсалар жуда даҳ­шатли экани аёнлашади. Биз буни унутмаслигимиз лозим. Чунки мўмин киши хавф (қўрқув) ва ражо (умид) орасида бўлиши керак. Шун­да Аллоҳ таоло ният ва ихлосимизга яраша мақом ва даражаларимизни кўтаради, иншоаллоҳ.

Манбалар асосида

Толибжон НИЗОМ тайёрлади.

Калит сўзлар: қуръонРасулуллоҳ сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Имомга қўшилиб, жўр бўлиб салом бериш одати

Кейинги мақола

Масъулларни чалғитиш учун эҳром кийса бўладими?

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
11
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
31

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
10
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
13
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
11
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.