Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Мажруҳ қизга уйланган олим

Мажруҳ қизга уйланган олим
212
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ислом никоҳни ёмон кўрмайди. Оила қуриш Исломда жуда савобли иш. Бошқа маданиятдаги одам ёки Ислом маданиятини билмайдиган инсон буни тушунмайди. Уйланишнинг савоб эканлигига далиллар бор. Сўз сўзга уланиб, мавзудан четлашиб кетишдан, тўғри йўлдан адашиб, манзилни тополмай қоламан деб қўрқаяпман…

Оила қуриш ҳам, тижорат ҳам савоб. Шундай инсонлар борки, савоб учун атайин уйланган. Шу кунларда бўлиб ўтган бир воқеани сизларга айтиб берай. Бир танишим бор, уни яхши биламан. Жуда кибор, ишбилармон, тартибли, покиза, яхши бир подполковник эди. У менга бир воқеани гапириб берганда ҳайрон қолган эдим.

Отаси қўшнисининг эшигини таққиллатиб:
— Зиёратингизга келдим, — дейди.
— Марҳабо, марҳабо устоз! Қани, ичкарига киринг. Бошимизнинг тожисиз. Бизни жуда хурсанд қилдингиз, — деб тўрга ўтқазишибди. Чунки у жиддий, таниқли олим киши бўлган…
— Устоз, қадам ранжида қилганингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Бирор хизматингиз борми? Бир оғиз айтганингизда ўзимиз борардик, сизни овора қилмаган бўлардик. Қўлингизни, оёғингизни ўпардик. Айтинг, нима хизматингиз ёки истагингиз бор?
— Ҳа, Аллоҳнинг амри, ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам суннатларига мувофиқ сизнинг қизингизга уйланмоқ истагида эдим, розилигингизни олмоққа келдим», — дейдилар.

Кутилмаган воқеадан қўшнисининг бошидан бир челак сув қуйилгандай бўлибди…

— Устоз, мендан агар жонимни сўрасангиз, жонимни ҳам бераман. Аммо қизим сизга лойиқ эмас! Қизимизнинг икки оёғи шол, мажруҳ. Биз — ота-онаси унга зўрға қараймиз. Сиз улуғ олим бўлсангиз, сизга хизмат қиладиган жуфти ҳалол зарур! Қизимиз касал бўлса… — дебди. Ҳалиги олим киши эса:

— Ҳаммасидан хабарим бор, шу қизингизни менга берасиз — деб туриб олибди. Ночор қўшниси рози бўлибди ва қизини унга берибди. Шу қиздан ҳалиги ҳарбий одам туғилган экан. Олим киши: «Бу қиз ногирон бўлгани учун унга ҳеч ким уйланмайди, чиройли бўлганида ҳамма кетидан чопарди. Кел, мен шу фақир, бечорага уйланиб, кўнглини кўтарай, савоб қозонай», — деб уйланган экан…

Уйланиш савоб. Қўша-қўша савоб олиш учун ҳам ўша қизга уйланибди. Мана буни улуғлик, қаҳрамонлик деса бўлади! Бундай инсонга тарихдан алоҳида бир саҳифа ажратиш керак, менимча! Америкада бўлганда эди, бу ҳодисани катта реклама қилган бўлур эдилар.

Ҳа, уйланиш кўнгил истаги, лекин савобдир…

«Ислом ва ахлоқ» китобидан олинди

Калит сўзлар: мажруҳ қизникоҳоилаолим
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Қўрқувни йўқотиш учун нима қилса бўлади?

Кейинги мақола

Бугунги жума мавъизаси: «Мазҳаблар – Қуръон ва суннат маҳсулидир»

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
25
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
73
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
78

Сўнгги мақолалар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
45
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
48
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
55
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
55
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
54
Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

07.09.2026
42
Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

05.09.2026
18
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди

04.09.2026
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.