Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Кийиниш маданияти

Кийиниш маданияти
1.5k
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бугунги шиддатли давр ёш авлодга замонавий таълим бериш билан бирга уларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитетни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор бериш лозимлигини кўрсатмоқда.

Инсоннинг кийган кийими атрофдагиларда у ҳақидаги илк таассуротни пайдо қилади. Кийиниш маданияти атрофдаги воқеа-ҳодисаларга нисбатан муносабатимизни ифодалайди. Либос кишининг диди, дунёқараши ҳамда хулқ-атворидан дарак беради. Кийим инсон маънавий дунёсининг бир қисми. Ундаги ҳар бир элемент аслида ўзимиз тўғримизда сўзлайди.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Эй, Одам авлоди! Сизларга авратларингизни беркитадиган либос ва патлар (зийнат кийимлари)ни туширдик. (Аммо) тақво либоси – бу, яхшироқдир. Бу(лар) Аллоҳнинг мўъжизаларидандир. Шояд (буни) эслаб кўрсалар!” (Аъроф сураси, 26-оят).

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло инсонларга авратларини беркитадиган ҳамда уларга зийнат бўладиган турли либосларни бичиш, тикиш, тайёрлаш учун имкон берганини “нозил қилдик” деган сўз билан эслатар экан, авратларни мазкур либослар ила тўсишга амр этмоқда.

Бугунги кунда жамиятимиз аъзолари орасида кийиниш маьданиятига бўлган талаб кескин ўзгараётганини кўриш мумкин. Ўзбек халқи ўзининг асрлар оша қадрланиб келаётган миллий либослари билан ҳам бутун дунёга довруғ таратган. Турли рангларда товланиб, кўзни қамаштирувчи атласу адраслар нозик хилқат вакилларининг кўркига кўрк қўшишда катта аҳамият касб этса, беқасам тўн, миллий дўппи ва белбоғ алп ўғлонларнинг мард, жасур ва довюрак бўлиб камол топишида муҳим ўрин тутади. Бугун маданий ва қадриятлар глобаллашуви либосларга ҳам маълум бир маьнода ўз таъсирини ўтказгани ачинарлидир. Ғарбдан кириб келаётган ажнабий суратлар ва турли ёзувлар акс этган кийимларни кўриб, ёқа ушлайсан киши. Айниқса, айрим ўсмир йигитлар устидаги либослар ҳар қандай инсонни таажжубга солиши шубҳасиз.

Маданияти тўғри шаклланмаган ёшлар орасида турли хил чет мамлакатларга тақлид қилишнинг авж олганлиги, оқибатда ўз миллийлигимизнинг қадрсизланиб бораётгани ачинарли ҳол албатта. Айрим ёшларнинг кийиб юрган кийимлари ҳатто ҳеч қандай маданиятга тўғри келмайди. Кийиниш маданияти борасида буюк мутафаккир ва алломалар ҳам ўз асарларида турли фирк-мулоҳазаларни баён этишган. Сўз мулкининг султони Алишер Навиой “Маҳбуб ул-Қулуб” асарида: “Эркакларнинг ўзини кўз-кўз қилиш учун ясаниши хотинларнинг оройиш учун безаниши кабидир. Аммо бу каби безанмоқ ҳар иккаласи учун ҳам номуносиб, хусусан, эркаклар учун кўпроқ шармандаликдир”, дея таъкидлаб ўтган. Ўрта Осийда ислом дини тарқалган пайтда аёллар гавдасини, юз-кўзини яшириб туришга хизмат қилган паранжида уйдан ташқарида ёпиниб юрганлар. Паранжининг олд томони турсимон чачвон билан беркитилган. Паранжи (араб.- ҳижоб.- ёпинчиқ) чачвон (от қинидан тайёрланган). Баъзи бир мусулмон мамлакатларида ўз миллий кийимларига ўралиб юрадиган, юзнинг энгагигача тутиладиган қора мато чачвон вазифасини ўтайди. Ҳижоб ҳақидаги оят Куръоннинг Нур сурасида тилга олинган.

Аслида кийиниш билан ҳақиқий мусулмонлик белгиланмайди. Инсоннинг кийган либоси унинг ички дунёсидан, хаё-ибосидан далолат беради. Аёлларимиз уст-боши ҳам ўзларига хос, яъни шариатга мувофиқ баданларининг очиқ кўзга ташланишига йўл қўймайдиган тарзда бўлиши керак. Ҳар бир миллат ўз миллий либосини кийишга тўла ҳақли. Шундай экан, аёлларимиз ўз миллий либосларини кийсинлар. Ўзимизга хос кийиниш орқали маданиятимиз қайта тиклансин. Лекин бу билан миллий кийимларимиз яратилган пайтда қандай бўлса шундайлигича қолсин дегани эмас.

Мамалакатимиз ҳар томонлама ривожланаяпти. Қадимий либосларимиз ҳам замоннинг ўзгариши, тарихий муносибати билан мукаммаллашиб, кўркамлашиб бормоқда. Ана шу кийиниш маданияти «ривожланиб» кетиши натижасида ёшлар ва аёллар миллий ва диний қадриятларни ифода этадиган либослардан юз ўгирмоқдалар. Ислом динида кийиниш борасида ҳам ўрта ва мўътадил йўл тарғиб қилиниб, ҳаддан ошиб кетиш ёки тақво ва парҳездорлигини даъво қилиб, ўта хароба ҳолатда кийиниш қораланади.

Мазкур мавзу туғрисида ўтган машойихлардан шайх Ша]бий айтади: «»Аҳмоқлар устингдан кулмайдиган ва фақиҳлар (шариат билимдонлари) айбламайдиган кийимни кий. Одам диний ва дунёвий билимларни қанча кўп билгани сайин эзгуликка яқинлашиб борар экан, қизларимиз чиройли кийинишлари билан бирга билимли, мулоҳазали ва тарбияли бўлиши лозим. Шарқона тарбиянинг асосини исломий маданият ташкил этади.

Юртимизда ҳар бир шахс кийиниш эркинлигига эга. Лекин ўртада иймон ва гўзал исломий маданият турибди. Одамларга яхши кўриниш учун ёки кимгадир ҳавас қилиб, ёйинки ҳар турли ёмонликларни кўзлаб кийиб юриш бўлмайди. Зеро, «Энг яхши либос тақво либосидир».

Исломдаги энг йирик мазҳаб Ҳанафий мазҳабида дин амаллари осон кўрсатилган. Миллий урф-одатлар рад этилмайди. Масалан: дўппи, атлас кийим кийиш, салла ўраш ёки ўрамаслик.

Кийинишда ҳам миллий урф-одатларимизга амал қилиш зарур. Аждодларимизнинг қадимда кийиб келган миллий либослари гўзал ва жозибали. Ҳозирги вақтда ёшлар, қиз ва аёллар жуда бачкана кийинмоқдалар. Бу либослар ўзбек халқига ёт. Бежирим кийиниш, меҳр-оқибат, миллий қадриятларимизнинг юксаклигини ифодалайди. Бунга амал қилиш мустақил ва обод юртимизнинг ҳуснига ҳусн қўшади.

Муроджон Отажонов,
Қўқон шаҳар «Ғиштлик» масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: Кийиниш маданиятимаданият
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Азроил айбдор эмас

Кейинги мақола

Қоҳира анжумани: Ўзбекистон тажрибаси ислом уламолари эътирофида

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
32
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
74
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
82

Сўнгги мақолалар

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
48
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
56
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
57
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
55
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
52
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
65
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
60
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
58

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.