Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Энг катта душман нафсми ёки Шайтонми?..

Энг катта душман нафсми ёки Шайтонми?..
268
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Нафс ислоҳ қилинса, Шайтон ғулу қилолмайди. Инсоннинг асл душмани ўз ичидадир, у кўп нарсалар истайди. Болаликдан бошлаб ҳали қанд-қурс, ҳали шакар, ҳали хўрозқанд ёки ўйинчоққа эга бўлиш истаги уйғонади. Бажарамиз, бажарамиз… Нафс эса истакларининг бажарилишига одатланади… Бу истаклар битта эмас, иккита эмас, кўп…

Ана шу нафс истакларининг талабини тўхтата билиш лозим. Тўхтатиш учун ҳам нафсни тарбия қилиш керак! Инсон ўзига ўзи: «Ҳа, чиройли, кўнглим жуда  истайди, аммо олмайман, чунки – ҳаром». «Ҳа, уйқу кўп  ширин, кечқурун жуда кеч  ётдим, туришга қийналаман, аммо туришим ва намозни ўз вақтида ўқишим шарт», – дея олиши керак.

Инсон ўз нафсини енга билиши керак. Тасаввуф, бу – инсон ўз нафсини енгиб, Аллоҳнинг амрини бажариш ҳолига келмоғи, гуноҳлардан қочиш ҳолига келмоғидир…» Шайтон масаласидан ҳам кўра муҳимроқ бу!.. Зотан Шайтон инсонга тўғридан-тўғри бўйинтуруқ уриб, занжирлаб,  боғлаб, судраб етакламайди.

«Юр, сени асир олдим», – деб банди қилиб, гуноҳ ерларга судраб кетмайди. Шайтон: «Уни қил, буни қил…» деб таклиф қилади. Буни «Шайтон васвасаси» деймиз. Шайтон ёмон, хунук ишларни чиройли кўрсатади. Нафс уни бажаради… Нафс ёмон иллатларни хушлаган пайтида агар инсон уни жиловламаса, нафс ёмон  ишлар қилади. Шундай қилиб, Шайтон панада қолади. Инсоннинг энг катта душмани нафси бўлади.

Энг улуғ жиҳод – инсоннинг нафси, хоҳиш-истакларига қарши жиҳодидир. Нафснинг орзулари кўп ва кучлидир… Бу орзулар беш поғонадан иборат бўлади:

  1. Кичикликдан балоғат ёшига қадар еб-ичиш, томоқ дарди… Мен набирамдан: «Қўлингдан тутиб, баққолнинг олдига олиб борсам, нима истайсан?», – деб сўрасам, «Қанд, шоколад, бодроқ», – дейди. Яъни еб-ичиш орзуси… Болаларда шундай…
  2. Балоғат ёшига етган вақтда унаштирилмоқ, уйланмоқ орзуси… Бировга ёққиси, бировни ёқтиргиси келади. Ўзи ёқмаса, хафа бўлади… Бу орзулар жуда кучли… Булар инсонни оқибати хунук вазиятларга рўпара қилади. Томоққа муҳаббат қўйиш ҳам бахтсизлик келтиради. Ҳаром едиради, ўғрилик қилдиртиради ва ҳоказолар. Бу истакларга бардош бериш жуда қийин….
  3. Энди одатий удумларга кўра оила ҳам қурди дейлик… Бундан сўнг турли сарф-харажатлар: уй-рўзғор, кийим-кечак харжлари, хотиннинг, болаларнинг эҳтиёжлари, уй ижара бўлса, унинг ҳаққи бор… Бу вақт иши пул билан боғлиқ бўлиб қолади. Мол-мулк истаги пайдо бўлади. Буни ҳамма ҳам севади. Пулни яхши кўрмаган, мол-мулкни севмаган инсон йўқ… Бу ҳам нафснинг орзуси, бу ҳам кучли бир орзу… «Молмулким кўп бўлсин, пулларим, бойлигим кўп бўлсин, улар билан нималар қилишим мумкин?», – дея орзулашлар бор… Бу кучли, қаттиқ истаклар ҳам инсонларга кўп оғир оқибатлар келтиради.
  4. Кишининг мол-дунёси кўпайгандан кейин уни: «Пулим бор, ҳамма нарсам бор, нега бир партияга кириб фалон бир депутат бўлмайсан? Бундай ишлар қилмайсан, ундай ишлар қилмайсан», – дея, мавқе – мақом ҳирси – орзу-ҳавасларни қондириш ҳирси чулғаб олади. Бу – жуда куч-қудратли бир орзудир…

Бу мавқе – мақомлар учун жуда кўп талашиш-тортишишлар, махфий мужодала, яъни курашлар, жанглар бўлади, зимдан адоватлар, панд беришлар, фитналар, ихтилофлар бўлади… Подшонинг ўғли отасига исён қилиб, отасини тахтдан ағдаради, унга энг пойгакдан жой бериб қўяди….

  1. Оқибатда бу мавқе – мақом ҳирси энг буюк арбоб-бош бўлиш орзусини қитиқлайди. Буни «ҳубби риёсат» – бошлиқ бўлиш ишқи дейдилар. Бу – мавқе мақом ҳирсининг энг юқори даражаси…

– Мана, сен ҳам депутатсан!

– Ҳа, аммо депутатман. Бировнинг измидаман…

Жуда ҳазилкаш бир профессор биродаримиз бор бу ерда. Унга тўрт-беш партиядан «бизга аъзо бўлинг», деган таклиф тушибди. У айтибдики: «Мен бундай депутатларнинг «босма тулумба»[1] бу мажлисига кирмайман. Яъни «Хўп бўлади, – дегину маишатингни қилавер» тарзидаги бир фаолият бўлгани учун истамайман!», – дебди.

Депутат! Аммо депутатлик етмайди. Директор, мудир, вазир, аммо у ҳам етмайди… Президент бўлгиси келади. Иш-орзулар мана шу тахлит давом этади…

«Ислом ва ахлоқ» китобидан олинди

[1] Босма тулумба – сув чиқарадиган қўл насоси. Зарурият бўлса, босиб-босиб сув чиқарилади…

Калит сўзлар: нафсшайтон
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Намозда эсноқ келса, нима қилиш керак?

Кейинги мақола

ЖССТ вакили пандемия тугаши ҳақидаги тахминини маълум қилди

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
13
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
31

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
10
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
13
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
13
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.